Ҳозирги замон муаммоли дарсларнинг дидактик мақсади:
-ўқув муаммоларни ҳал этишда ўқувчилар томонидан аввал ўзлаштирган
билимларни ижодий қўллаб, янги билимларни эгаллаш кўникмаларини;
-билимларни ижодий ўзлаштириш ва амалда қўлланиш малакаларини;
-изланувчанлиги, қизиқиши, мотивлари, мантиқий тафаккури, ижодий
фаолияти, ақлий камолоти, заковатини, ривожлантиришдан иборат.
Муаммоли таълим деганда муаммоли вазиятларга асосланган, умумий,
назарий жиҳатдан бўлганидек, муайян, мазкур, ўқув фанига мувофиқ равишда
ишлаб чиқиладиган таълимнинг асосини тушуниш керак.
Муаммоли вазиятнинг қуйидаги характерли белгилари, унинг
меъзонлари мавжуд:
-муаммоли таълим ўқувчиларнинг тамомила мустақиллигига, уларнинг
шахсий билиш ва тадқиқот фаолиятларига қаратилган бўлиши керак.
-муаммоли таълим ўқувчи учун аҳамиятли бўлиши, уни кузатилаѐтган
объектлар, ҳодисалар ҳақида тўпланган шахсий тажрибаси, танишиш
жараѐнини аниқ тасвирлаш асосида «қабул қилиш»и керак.
228
-муаммоли таълим ўз асоси билан динамик бўлиши, бир қатор бир-бирига
тобе бўлган муаммоларни, шунингдек мазкур вазиятни ранг-баранг алоқаларда
кўриб чиқиш эҳтиѐжини вужудга келтириш лозим.
Муаммоли таълимда ўқитувчи мунтазам равишда ўқувчиларнинг янги
билимлари, кўникмаларини ўзлаштириш, уларни мустаҳкамлаш бўйича
мустақил ишларни уюштиришидан иборат.
Муаммоли таълим бир-бири билан диалектик боғлиқ бўлган икки
элементдан иборат:
1.Муаммоли ўқитиш - ўқувчининг муаммоли ўқиш шароитларини
таъминлаш, олдиндан ўйлаган ҳолда муаммоли вазиятлар тизимини вужудга
келтириш ва уларни ўқувчилар томонидан ҳал қилишни, жараѐнни бошқариш
бўйича фаолиятини белгилайди.
2.Муаммоли ўқитиш бу ўқувчиларнинг муаммоли вазиятини таҳлил
қилиш, муаммоларни ифодалаш ва уларни таҳлил қилиш, асослаш фаразларни
исботлаш орқали билимларни ва фаолият кўникмаларини ўзлаштириш бўйича
ўқув фаолиятининг алоҳида шаклидир.
Муаммоли таълим болаларда ўзлари олаѐтган билимларга фаол муносабат
руҳини ҳосил қилиш, ўрганилаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида олинган
тахминий хулоса чиқариш, ҳал этиш лозим бўлган масалани излаб топиш,
фикрлаш, мустақил фаолият кўрсатишни вужудга келтиришдан иборат.
Муаммоли таълим усулини қўллашда ўқувчининг дарсга тайѐрланиши,
ўқувчилар фаолиятини тўғри, изчил йўлга солиш, улар олдига қўйилган савол
ва топшириқларни мослаб танлаш, ўқитишнинг асосий мақсадини ташкил
этади.
Муаммоли таълимда муаммоли вазиятни вужудга келтириш учун болалар
албатта синфда бўлиши шарт эмас, чунки бу вазиятни кузатув пайтида ҳам
вужудга келтириш мумкин. Муаммоли вазиятни кун сайин мураккаблаштириб
бориш ўқувчилар зеҳнини ўткирлаштиради.
Муаммоли таълим, билимларнинг онгли мустаҳкам сақланишга, янги
билимларни тез қабул қилиб, амалда муваффақиятларни қўллашга ѐрдам
беради. Муаммоли таълим жараѐнида билимларнинг кўпгина қисми
ўқувчиларга тайѐр ҳолда берилмайди, балки бу билимларни ўқувчиларнинг
ўзлари муаммоли вазият шароитида мустақил билиш фаолияти жараѐнида
эгаллаб оладилар. Муаммоли таълим 3 хил усулда олиб борилади:
1. Муаммоли баѐн этиш.
2. Изланиш.
3. Текшириш усуллари орқали амалга оширилади.
229
География таълимининг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларни
географик ҳодисаларни тўғри тушуниб етишга, янги билимларни мустақил
ўрганиш ва эгалланган билимларни амалда татбиқ эта олишга ўрганишидан
иборатдир. Мустақил иш муаммоли таълимнинг асосини ташкил этади.
Муаммоли таълимнинг моҳияти шундаки, янги материални ўрганиш, янги
билимларни ўзлаштириш ўқувчилардаги фикрни пухта ўйлашни, фикр
юритишни ва янги иш усулларини татбиқ этишни талаб этади. Муаммоли
таълим-услубий жиҳатдан хусусий усул эмас, балки таълим мазмуни ва
вазифаларидан келиб чиқадиган методологик тизимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |