2 Ўзбекистон республикаси


Предметлар билан бирламчи таништиришга доир машғулотлар



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Предметлар билан бирламчи таништиришга доир машғулотлар 
Мазкур машғулотларда тарбиячи предметлар ва уларнинг тасвирини, 
улар билан бажариладиган харакатларни намойиш қилади, «Сайрга чиқиш 
учун қўғирчоқни кийинтирамиз», «Айиқчага чой ичирамиз» тоифасидаги 
ўйин машғулотларини ўтказади ва х.к. 


107 
Ушбу машғулотларнинг асосий мақсади – болалар нутқига нарсалар ва 
улар билан бажариладиган айрим харакатлар номларини киритишдан иборат. 
Ушбу вазифани фақат қабул қилишни тўғри ташкил этиш орқалигина хал 
этиш мумкин. 
Тарбиячи болалар диққат-эътиборини нарсалар билан бажариладиган 
харакатларга жалб қилар экан, болаларни уларнинг номларини айтишларига 
зўр бериб харакат қилади: такрорлашни, саволларга жавоб беришни таклиф 
қилади, сўзловчиларни рағбатлантиради, болаларни биргаликда ва алохида-
алохида холатда сўзлашга ундайди. 
Бу турдаги машғулотларда ўйин усулларидан кенг фойдаланилади: 
нарсаларнинг кутилмаган холатда пайдо бўлиши, улар билан ўйин 
харакатлари, шунингдек, ўйин аксессуарлари: «ажойиб халтача», «сехрли 
қалпоқча», жўнатма, ўйинчоқлар яшайдиган уйча, харакатлар бажариладиган 
телевизор ва х.к. 
Болаларнинг нарсалар ва улар билан бажариладиган харакатлар 
номларини муваффақиятли ўзлаштиришлари учун уларнинг хар бирининг 
фаоллиги талаб этилади, шунинг учун боланинг ёши қанчалик кичик бўлса, 
бундай машғулотларни шунчалик кўп ташкил қилиш ва уларни болаларнинг 
кичик гурухлари билан ўтказиш зарур. 


108 
 Болаларнинг 
предметларнинг 
хусусиятлари 
хақидаги 
билимларини чуқурлаштиришга оид машғулотлар 
Предметларни кўздан кечириш машғулотлари (биринчи марта мазкур 
машғулотлар 
Е.И.Тихеева 
томонидан 
ишлаб 
чиқилган). 
Ушбу 
машғулотларнинг асосий мақсадли қисмлар, деталлар ва нарсаларнинг 
вазифасини ажратиб кўрсатиш, улрнинг сифат ва хусусиятлари билан 
таништиришдан иборатдир. 
Кўздан кечириш машғулотлари методикасининг асосини болаларнинг 
қисмларни ажратиб кўрсатиш, уларнинг вазифаси ва фойдаланишга 
йўналтирилган фаол харакатларини йўлга қўйиш ташкил этади. Жадал 
фаолият нарсалар хақидаги билимларни болалар учун ахамиятли қилади ва 
сўзни нарса қисми, унинг деталларига аниқ қиёслашни таъминлайди. 
Бундай машғулотлар уч, тўрт ва беш ёшли болалар билан ўтказилади. 
Ушбу машғулотлардаги нарсалар тўплами турлича бўлиши мумкин, бироқ 
нарса: боланинг атроф-оламда йўл топа олиши учун, унинг фаолияти учун 
ахамиятли бўлиши; бола харакат қилиши лозим бўлган қисмларга эга 
бўлиши лозим.
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришнинг боришига қараб 
бундай турдаги машғулотлар харакат фаоллигини қисқартириш ва кўриш 
тахлилчисига таянишни кучайтириш хисобига қийинлаштириб борилади, бу 
эса машғулотлар иштирокчиларининг сонини бутун бошли бир гурухгача 
ошириш имконини беради. 
Болалар луғатини ривожлантирувчи машғулотларнинг бошқа бир тури 
нарсалар сифати билан таништириш машғулотларидир. 
Мазкур машғулотларни ўтказишда педагог қуйидаги қоидаларни 
хисобга олиши лозим: 

луғат ишлари нарсаларнинг сифат ва хусусиятларини ажратишга 
таянади, шунинг учун тарбиячи уларни синчиклаб сенсор текширувидан 
ўтказишни ташкил қилишни билиши лозим. Болаларда текширув усуллари 
ушбу машғулотларда ўқитиш жараёнида шаклланади. 


109 

текширув усулларини шакллантириш тарбиячининг текширув 
харакатларидан фойдаланишга нисбатан ажратиб олинаётган сифатга мос 
бўлган аниқ кўрсатмаларини талаб қилади (масалан, босиб кўр – 
қаттиқлигини ажратиш учун, силаб кўр – юмшоқликни ажратиб олиш учун 
ва х.к.) 

ҳар бир сифат ва хусусиятни ажратиб олиш, уни йўлдош 
хусусиятларидан халос қилишга уни қарама-қарши хусусият билан 
таққослаш орқали нисбатан самарали эришилади. Масалан: қаттиқ-юмшоқ, 
оғир-енгил, шаффоф-ношаффоф. Бу қаттиқликни сифат сифатида йўлдош 
температура сезгиларидан нисбатан аниқ ажратиб олиш, қабул қилинаётган 
нарса 
юзасининг 
силлиқлигини 
ёки 
ғадир-будурлигини 
хис қилиш имконини 
беради. 

нарсанинг 
сифат ва хусусиятлари 
болалар 
томонидан 
англаниши 
хамда 
ўзлаштирилиши учун 
уларни ахамиятли қилиш лозим, яъни уларни махсулдор-мазмунли фаолиятга 
қўшиш зарур, бунинг муваффақияти мазкур сифатларни хисобга олишга 
боғлиқ бўлади. Бу натижага эришиш боладан изланаётган сифат ёки 
хусусиятни ажратиб олиш ва уни хисобга олишни талаб қилади. 

машғулотларда луғат ишлари вазифасини муваффақиятли хал этиш 
кўргазмали материални танлашга боғлиқ бўлади. Шундай нарсаларни танлаш 
зарурки, токи унда ажратиб олинаётган сифатлари ёрқин тасвирлансин, 
чалғитувчи сифатлари эса (ёрқин рангларга бўяш, харакатланувчи 
қисмларининг мавжудлиги, ўйин борасида қизиқарлилиги ва бошқ.) иложи 
борича камроқ бўлсин.


110 
Бундай турдаги машғулотлар мактабгача ёшдаги боланинг билиш 
мантиғи талаб қиладиган муайян тузилмага эга бўлади:
I-қисм – У ёки бу фаолиятга оид вазиятда нарса сифатини ажратиб 
олиш. 
II-қисм – Болаларга текшириш харакатларини ўргатиш, хар бир бола 
томонидан зарур сифатларни ажратиб олиш. Унинг асосида мазкур сифатни 
белгловчи янги сўз киритилади. 
III-қисм – Болаларга турли-туман нарсалар сифатини ажратиш ва янги 
сўзлардан фойдаланишни машқ қилдириш. 
Болалар олган билим ва кўникмалар кейинги машғулотлар хамда 
кундалик хаётда мустахкамланади. 
Ушбу турдаги машғулотларни мураккаблаштириш ажратилаётган сифат 
ва хусусиятлар тўпламини ошириш йўлида олиб борилади. Энг турлича 
тўплам болаларга турли хил материалларни таништиришда рўй беради. 
Бундай 
мазмундаги 
машғулотларга 
нисбатан 
методик 
талаблар 
шундайлигича қолади, бироқ уларнинг мураккаблиги шундаки, бунда 
сифатга у ёки бу хусусиятлар белгилари сифатида қаралади. 
Нарсаларни таққослашга оид машғулотлар болалар луғатини нарсалар, 
уларнинг сифатлари ва хусусиятлари хақидаги билимларни чуқурлаштириш 
асосида шакллантириш машғулотлари тизимида якунловчи хисобланади. 
Бундай машғулотлар нарсаларнинг қисмлари, деталларини кўриш, 
уларнинг сифат ва хусусиятларини ажрата олиш борасида шакллантирилган 
қобилиятга таянганлари туфайли улар катта гурухда ва мактабга тайёрлов 
гурухларда ўтказилади. 
Луғат 
ишининг 
вазифаларини 
хал 
этиш 
борасида 
ушбу 
машғулотларнинг мақсади нарсалар ажратишни тавсифлаш учун нисбатан 
аниқ сўзларни танлаш қобилиятини шакллантиришдир. Машғулотлар 
муваффақияти, уларнинг самарадорлиги қуйидаги шарт-шароитларга боғлиқ: 

таққослаш учун нарсаларн танлаш. Улар етарли миқдорда 
таққосланаётган белгиларга эга бўлмоғи лозим: фарқлилик ва умумийлик 


111 
белгилари (ранг, шакл, миқдор, қисмлар, деталлар, материалнинг вазифаси ва 
х.к.); 

таққослашнинг режалилиги. Тарбиячи болаларни нарсаларни умуман 
таққослашдан (вазифаси, ранги, шакли, миқдорига қараб) аста-секин дастлаб 
фарқларига қараб, сўнгра эса ўхшашлигига қараб қисмларга ажратиш ва 
таққослашга йўналтиради. Таққослаш умумлаштириш билан нихоясига 
етади, бунда хар бир нарсанинг фарқловчи белгилари ажратилади. 

нарсаларни 
танлаш. 
Бундай 
машғулотларда 
тарбиячининг 
таққослашларни изчил қуриш; болаларнинг ўзлари пайқамайдиган ўзига хос 
хусусиятларини кўриш, жавобни 
иложи борича аниқ шакллантириш 
ва 
зарур 
сўзларни 
танлашда 
болаларга ёрдам берувчи савол ва 
кўрсатмалари таълимнинг асосий 
усуллари хисобланадилар. 

тарбиячи ва болаларнинг 
нутқий фаоллигини таққослаш. Бу 
ерда болалар хам иложи борича 
кўпроқ 
нутқий 
фаоллик 
кўрсатишлари 
зарур. 
Тарбиячи 
ўзининг оз сўзли аниқ саволлари, 
кўрсатмалари билан уларнинг ақлий 
ва нутқий фаоллигини уйғотади. 
Шундай қилиб, нарсалар ва 
материалларнинг қисмлари, сифатлари ва хусусиятлари билан таништиришга 
доир машғулотлар болалар нутқига ўзида турли нутқ қисмларини: отлар 
(нарсалар ва уларнинг қисмлари номлари), феъллар (нарсалар билан 
харакатлар номлари, нарсалардан фойдаланиш, қидирувчилик харакатлари), 
сифатларни (сифатлар номлари) жамлаган сўзларнинг анча кенг ва хилма-хил 
захирасини киритиш имконини беради. 


112 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish