2 Ўзбекистон республикаси


Луғат  ишлари вазифасини тушунчаларни умумлаштириш



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

 Луғат 
ишлари вазифасини тушунчаларни умумлаштириш, 
шакллантириш жараёнида хал этувчи машғулотлар 
Хажми хамда чалғитиш ва умумлаштириш даражасига қараб турлича 
бўлган тушунчалар мавжуд. Билиш фаолиятининг ўзига хос хусусиятларга 
эгалиги боис мактабгача ёшдаги болалар фақат сезиларли белгилари етарли 
даражада аниқ ифодаланган хамда кўргазмали-харакатли ва кўргазмали-
образли фикрлаш усуллари учун имконли бўлган тушунчаларнигина 
ўзлаштирадилар, холос. 
Мактабгача таълим муассасаси дастури тур ва тоифага оид 
умумлаштирмаларни шакллантириш талабини ўз ичига олади. Тоифали 
умумлаштиришлар дастурда сезиларли белгиларини ажратиш ва улар бўйича 
умумлаштиришни амалга оширишни талаб қилади, аммо бу белгилар 
хусусиятлари, уларнинг сони чекланган. 
Чунончи, 
кўпинча 
нарсаларнинг 
ташқи 
хусусиятлари 
турли 
умумлаштирмаларнинг сезиларли белгилари бўлиши мумкин. Хусусан: 
қисмлар, шакллар, миқдорлар ва х.к. масалан, кресло стулдан 
тирсакқўйгичлари борлиги билан фарқланади; гольф, пайпоқ узунлиги билан, 
дастрўмол, дурра – шакли билан фарқланади ва х.к. 
Тоифали тушунчалар учун ташқи белгилар хам, ички белгилар хам, айни 
пайтда нисбатан яширин белгилар ёки уларнинг гурухлари хам сезиларли 
бўлиши мумкин. 
Масалан, “ўйинчоқ”, “кийим” каби тоифали тушунчаларнинг асосида 
ташқи белгиларига кўра турлича бўлган нарсалардан фойдаланиш усули 
ётади; “сабзавотлар”, “мевалар” тушунчаларининг асосини эса бир нечта 
белгилар, яъни улардан фойдаланиш, уларни инсон томонидан етиштириш 
усуллари ва х.к. ташкил этади. 
Тур ва тоифага оид тушунчаларни шакллантириш жараёнида нарсалар 
турлари ва гурухларини аниқ ифодаловчи янги сўзларни киритиш амалга 
оширилади, шу туфайли сўзни аниқ қўллаш, нарсаларнинг номларини аниқ 


113 
айтиш таъминланади. Бу нутқий мулоқотда қисқалик, аниқлик ва ўзаро бир-
бирини тушунишни таъминлайди. 
Тушунчаларни ва уларга мос келувчи луғатни шакллантиришга 
бағишланган 
машғулотлар 
болалардан 
нарсаларнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини, яъни: қисмлари, шакли, миқдори ва вазифасини кўра 
олишни талаб қилади. Шунинг учун улар мактабгача ёшдаги болаларнинг 
предметлар хақидаги билимларини чуқурлаштириш амалга оширилган 
машғулотларда олган билим ва кўникмаларига таянадилар. 
Шундай қилиб, ушбу машғулотлар луғатни ривожлантириш ишларининг 
умумий тизимига киради ва улар бошқа машғулот турлари билан узвий 
боғлиқдир. 
Анчайин умумийлик мавжудлигига қарамасдан тур ва тоифа 
тушунчаларини шакллантиришга оид 
машғулотлар 
ўзларининг 
методик 
хусусиятларига 
эгадирлар, 
улар 
тушунчалар мазмуни билан изохланади 
ва асосан тўрт ёшли болалар билан 
ўтказилади. 
Ушбу 
машғулотларни 
ўтказиш 
методикасида тарбиячи қуйидагиларни хисобга олиши зарур: 

машғулот кўргазмали материал асосида қурилади. Нарсалар тўплами 
ахамиятсиз белгилари билан фарқланадиган бир турдаги нарсалар ва яқин 
турлардаги нарсаларни ўз ичига олиши лозим: ранги, шакли, хажми бўйича 
турлича бўлган дастали пиёла, шунингдек бокал, кружка ва х.к., болалар 
дастали пиёлани шулардан фарқлашлари лозим. 

бола ўхшаш нарсалар гурухидан предметни танлаб олиш зарурати 
олдида қолдирилади. У танлашга сабаб бўлган белгини ажратгани холда ўз 
қарорини асослаши лозим. 


114 

танлаш зарурати болага тушунарли бўлиши лозим. Шу муносабат 
билан танлаш вазифаси бола учун қизиқарли бўлган фаолиятга, кўпинча 
ўйинга қўшилади. 
Бундай турдаги машғулотлар учун қўғирчоқли ўйин- машғулотлардан 
фойдаланиш мумкин. Турга оид умумлаштирмалар ва тегишли луғатни 
шакллантиришга бағишланган машғулотлар методикаси хам белгилар 
гурухидан отларни ажратиб олишга йўналтирилган. Аммо бу холда турли 
хилдаги нарсалар гурухи умумлаштирилиши туфайли, бундай машғулотлар 
алохида тузилмага эга бўлади: 
I-қисм. Болаларга таниш бўлган, машғулот учун танлаб олинган барча 
тўпламни ажратиш.
II-қисм. Белгиларини умумлаштириш учун отларни ахамиятсизларидан 
ажратиш, 
нарсалар 
гурухларини 
сезиларли 
белгиларига 
қараб 
умумлаштириш ва ушбу гурухга белгиловчи сўзларни киритиш (тушунча 
устидаги ишлар). 
III-қисм. Сезиларли белгиларини хисобга олиш асосида болаларнинг 
нарсалар турларини тушунча остига олиб келишларини машқ қилдириш. 
Бу ерда машғулотнинг турли қисмлари учун кўргазмали материалларни 
танлаш хам ўзига хос хусусиятига эга бўлади. Биринчи ва иккинчи қисмлар 
учун ахамиятсиз белгилари бўйича бир-биридан яққол фарқланиб турадиган 
уч-тўрт турдаги нарсалар танлаб олинади. 
Машғулотнинг учинчи қисми учун нарсалар тўплами ушбу тушунчага 
кирувчи бошқа турлар ва нимаси биландир бир-бирига яқин бўлган, аммо 
бошқа тушунчаларга кирувчи билан тўлдирилади. Масалан, “сабзавот” 
тушунчаларини шакллантиришга доир машғулотларнинг биринчи икки 
қисми учун шакли, таъми ва ранги бўйича фарқланадиган сабзи, пиёз, 
бодрингни олиш мумкин. Учинчи қисми учун қўшимча равишда картошка, 
карам, қизилча, помидор ва бошқалар олинади, хамда фарқлаш учун шолғом 
нок, қўзиқорин, мевалар, лимон ва х.к. берилади. 


115 
Тушунчалар ва тегишли сўзларга бағишланган машғулотларда биринчи 
қисм тушириб қолдирилиши мумкин. Бунда бирданига иккита илгари 
шакллантирилган тушунчалар билан иш олиб борилади (масалан, сабзавот ва 
мевалар, кийим ва пойабзал, мебель ва идиш-товоқлар ва х.к.). Ушбу ўринда 
нафақат сурат ва нарсалардан, балки “учади-учмайди” каби сўзли ўйин 
машқларидан хам фойдаланилади. 
Тушунчалар устидаги кейинги ишлар уларни табақалаштириш, 
қисмларга ажратиш йўналиши бўйича олиб борилади. Масалан, “транспорт” 
тушунчаси табақалаштирилади, ва шу асосда янги сўзлар киритилади: 
транспорт – хаво, сув, ер устки, ер остки транспорти; кийим – қишки, ёзги, 
мавсумий кийимлар; идишлар – чой, емакхона, ошхона идишлари. Бу мазмун 
махсус машғулотларда амалга оширилади. 
Бироқ бу ўринда асосийси сезиларли белгини 
ажратиш ва уни тушунчага олиб боришдан 
иборатдир. 
Шундай қилиб, машғулотлар жараёнида 
мактабгача 
ёшдаги 
болаларда 
сўзнинг 
тушунчавий хусусияти шаклланади, уларнинг 
фикрлаши ривожланади. 
Луғатни фаоллаштириш ва мустахкамлаш махсус машғулотлар, 
дидактик ўйинлар ва кундалик мулоқот жараёнида ташкил этилади. 
Луғатни мустахкамлаш борасида махсус иш олиб борилаётган машғулот 
нарсаларни тавсифлаш, топишмоқлар айтиш ва уларни топиш ўрганиладиган 
машғулотлар хисобланади. 
Нарсаларни тавсифлашга доир машғулотлардан беш, олти, етти ёшли 
болалар билан ўтказиладиган амалий ишларда кенг фойдаланиш лозим. 
Уларни болаларга таниш бўлган “Ажойиб халтача” ўйини шаклида ўтказиш 
лозим. Болаларнинг диққат-эътиборини кўп сонли белгилар ажратишга 
йўналтириш учун “Ким кўпроқ кўради ва айтади?” кўринишидаги ўйин 
шаклидан фойдаланиш тавсия этилади. 


116 
Топишмоқ топишни ўргатишга доир машғулотлар алохида ўрин 
эгаллайди. Ушбу машғулотларнинг луғат ишининг вазифаларини хал 
этишдаги қиммати нафақат уларда нарсалар хусусияти хақидаги билимлар ва 
тегишли луғатни мустахкамлаш ишлари амалга оширилишида, балки улар 
болага ўзбек тилининг образли ифодасига кириб боришда ёрдам 
беришидадир. 
Хар бир топишмоқ нарсанинг, унинг ўзига хос хусусиятларининг 
суратли, образли тавсифидир. Айни пайтда кўпинча бундай тавсифлар бошқа 
нарса орқали берилади. Шу сабабли бола топишмоқни топиши учун у 
нарсаларнинг хусусиятларини билиши, нарсаларни таққослай олиши, 
улардаги умумийликни кўриши зарур. Топишмоқли машғулотларни болалар 
нарсаларнинг хусусияти билан танишганидан сўнг киритишнинг сабаби хам 
мана шунда. 
Бундай машғулотларнинг мактабгача ёшдаги болалар нутқини 
ривожлантиришдаги имкониятларидан энг юқори даражада фойдаланиш 
учун уларни ўтказишда қуйидаги методик қоидаларни хисобга олиши зарур: 

топишмоқлар мазмунига кўра болалар учун имконли бўлиши лозим, 
яъни у ўзига хос хусусиятлари болаларга яхши таниш бўлган нарсалар 
хақида бўлмоғи даркор. Шаклига кўра энг имконли топишмоқлар икки 
турдаги топишмоқлардир: нарсанинг номини айтмаган холда унинг ўзига хос 
хусусиятларининг бевосита таърифи сифатида қурилган топишмоқлар 
(“қишда хам, ёзда хам бир хил рангда”) ва метафорик топишмоқлар, бунда 
битта нарсанинг ўзига хос хусусиятлари бошқа нарса орқали берилади 
(масалан, типратикан хақидаги топишмоқ: “Дарахтлар остида, арча остида, 
югурар ёстиқча игна остида”). 

машғулотларда 
болаларга 
топишмоқлар 
жавобларини 
эслаб 
қолмасдан, образли тавсифлар ортидан реал нарсалар ва уларнинг 
хусусиятларини кўра олишни ўргатишни мақсад қилиб қўйиш лозим. Бу 
қуйидаги заруриятларни келтириб чиқаради: биринчидан, бундай 
машғулотларга кўргазмали материалларни киритиш, иккинчидан, сўзли 


117 
образни 
нарсанинг 
аниқ 
хусусиятлари билан таққослашни 
ўргатиш, учинчидан, жавобни 
образ талқинига оид далил-
исботлар билан асослаш. 
Топишмоқ 
топишга 
бағишланган машғулотлар одатда, 
икки қисмдан иборат бўлади. 
Биринчи 
қисмида 
нарсаларни 
фақат топишмоқда акс этган 
белгиларини ажратган холда кўриб чиқиш ташкил этилади. Айни пайтда 
ўзига хос хусусиятларини белгилаш учун топишмоқ элементларидан 
фойдаланилади. 
Машғулотларнинг иккинчи қисми топишмоқ топишга бағишланади. Бу 
ўринда тарбиячи боланинг топишмоқ жавобини қандай қилиб топганлигини 
сўрайди. 
Дастлаб турли материалда икки-учта ана шундай машғулот ўтказилади, 
сўнгра кейинги машғулотлар қийинлаштирилиши лозим.Таниш нарсалар 
хақидаги топишмоқларнинг янги вариантларини намойиш қилиш орқали ва 
намойишсиз топиш хам қийинлаштириш хисобланади. Бироқ барча 
холатларда топишмоқ топиш мотивацияси бўлиши шарт. Айнан шу 
машғулотларда болаларга таниш бўлган топишмоқлар хам берилади, эски 
топишмоқлар такрорланади, лекин улар кўргазмавийликсиз амалга 
оширилади. 
Луғатни мустахкамлаш ва фаоллаштириш махсус машғулотлардан 
ташқари машғулотларга қўшилган ёки кундалик хаётда ўтказиладиган қатор 
дидактик ўйинлар ва ўйин машқлари жараёнида хам амалга оширилади. 
Луғатни фаоллаштириш учун айниқса, мактабгача катта ёшдаги болалар 
гурухларида кенг фойдаланиладиган “Тескарисини айт”, “Буёқлар”, 
“Боғбон”, “Давом эт” каби сўзли дидактик ўйинлар жуда фойдалидир. Битта 


118 
нарсанинг турга оид умумлаштирмаларга кирувчи турли қисмлари ёки 
сифатлари номини айтиш бундай давом этиш мазмуни бўлиши мумкин. 
Машғулотлардан ва дидактик ўйинлардан олинган турли хилдаги 
луғатдан мустақил фойдаланиш мактабгача ёшдаги болаларнинг маиший 
мулоқотида амалга оширилади. Бу ерда тарбиячининг тутган ўрни мазмунли 
сухбатни йўлга қўйиш, тарбиячи нутқига, унинг луғат таркибига нисбатан 
болаларнинг диққат-эътибори хамда болаларнинг тўпланган луғатнинг бутун 
бойлигидан фойдаланишларини ташкил этишдан иборатдир. 
Юқорида кўриб чиқилган нарсалар билан таништириш жараёнида 
болаларда луғатни шакллантириш тартиби дастурий талабларни амалга 
оширади хамда мактабгача ёшдаги болани ақлан ва нутқий ривож-
лантиришни биргаликда амалга оширишни кўзда тутади. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish