2 Ўзбекистон республикаси


Нутқнинг товушли томонини ривожлантириш



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Нутқнинг товушли томонини ривожлантириш. 
Тилни амалда
ўзлаштириш она тилининг барча товуш бирликларини (товуш – бўғин – 
ибора - матн) тинглаб ажратиб олиш ва уларни тўғри талаффуз қилишни 
назарда тутади, шунинг учун мактабгача ёшдаги болада товушни талаффуз 
қилишни шакллантириш борасидаги ишлар мунтазам равишда олиб 
борилиши лозим. 
Оҳанг, 
тембр, 
пауза, 
урғулашнинг 
турли 
хиллари 
товуш 
ифодалилигининг муҳим воситалари ҳисобланади. 
Болага интонациядан тўғри фойдаланишни, билдирилаётган фикрнинг 
нафақат мазмуни аҳамиятини, балки эмоционал хусусиятларини ҳам берган 
ҳолда, унинг интонацион тасвирини қуришни ўргатиш жуда муҳим. Шу 
билан параллел равишда, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, талаффуз темпи, 
паст-баландлигини тўғри қўллаш, товушлар, сўзлар, иборалар, гапларни аниқ 
талаффуз қилиш (дикция) қобилиятини шакллантириш ишлари ҳам олиб 
борилиши лозим. 
Болаларда нутқнинг интонацион жиҳатига диққат-эътибор қаратишни 
тарбиялар экан, катта ёшли одам (педагог) унинг нутқни тинглаш 
қобилиятини, тембр (ҳар бир товушнинг ўзига хос бўлган сифати) ва вазнни 
ҳис қилиш, товуш кучини сезишни ривожлантиради, бу эса келгусида 
мусиқа тинглаш қобилиятини ривожлантиришга ҳам таъсир кўрсатади. 


96 
Нутқ интонацияси, товушнинг ифодалилиги устидаги ишлар
болаларнинг билдирилаётган фикрга нисбатан, матндан келиб чиққан ҳолда, 
овозини баландлатиб ёки пасайтириб, талаффуз қилинаётган матнга 
мантиқий ва эмоционал урғу бериш орқали ўз муносабатини билдиришни 
ўрганишлари учун зарур. Бунинг учун педагог тегишли топшириқлардан 
кўпроқ фойдаланиши лозим. Айнан ушбу қобилиятлар болага турлича 
интонацион ифодалашни талаб қилувчи турли хилдаги равон фикрларни 
тузиш – ҳикоя қилиш, тасвирлаш, мулоҳаза юритиш учун зарур бўлади. 
Тарбиячи нутқнинг товуш жиҳатини ривожлантирар экан, болага 
фикрларнинг предмет, фикр билдириш мавзуси ва тингловчилардан келиб 
чиққан ҳолда коммуникация мақсадлари ва шартларига мос келишини 
ҳисобга олишни ўргатиши лозим. 
Нутқнинг паст-баландлиги ўринли бўлиши, тезлиги эса атрофдаги 
муҳитга ва фикрнинг мақсадига мос келиши лозим. Яхши, тўғри нутқнинг 
муҳим кўрсаткичи бўлиб унинг равонлиги ҳисобланади. 
Артикуляцион ва интонацион қобилиятларнинг узвий боғлиқлиги кенг 
маънодаги 
тинглаш 
ва 
артикуляцион-талаффуз 
кўникмаларини 
шакллантиришни назарда тутади. 
Иш жараёнида тарбиячи болаларга сўзнинг товуш таркибини, сўздаги 
урғу ўрнини тинглаб, аниқлай олишга, қофия ва вазнни ҳис қилиш туйғусини 
ривожлантиришга, аниқ талаффузни, сўзлар, иборалар, гапларнинг турли 
интонацион тавсифларини бера олиш қобилиятини шакллантиришга ёрдам 
берадиган машқлардан фойдаланиши зарур. 
Бу мураккаб нутқий кўникмаларни шакллантириш фонетик машқларни 
такрорлашни, уларни мунтазам равишда ўтказишни талаб қилади. 
Ҳар бир нутқий вазифа устидаги ишларнинг устувор йўналишларини 
ажратар эканмиз, уларнинг барчаси ўзаро боғлиқликда ва яқин ўзаро 
ҳамкорликда иштирок этишини таъкидлаш лозим. 
Равон нутқни ривожлантириш асосида турли алоқа воситаларидан 
(сўзлар, гаплар, матн қисмлари ўртасида) фойдаланиш, турли тоифадаги 


97 
матнлар – тасвирлаш, баён қилиш, мулоҳаза юритиш тузилмаси ҳақидаги 
тасаввурларни шакллантириш қобилиятини ўргатиш этади. 
Луғатни ривожлантиришда сўзнинг мазмуни устидаги ишлар 
дастлабки ўринга чиқади, чунки айнан сўзларни матнга мувофиқ ҳолда 
мантиқ танлаб олиш (кўп маъноли сўзлар мазмунини очиб бериш, синонимик 
ва антонимик таққослашлар) тил ва нутқ ҳодисаларини англаб етишни 
шакллантиради. 
Нутқнинг грамматик тузумини ўзлаштириш устидаги ишлар жараёнида 
нутқнинг турли қисмларида сўз ҳосил қилиш усулларини ўрганиш, тил 
умумлашмаларини шакллантириш, шунингдек синтактик тузилмалар қуриш 
(оддий ва қўшма гаплар) вазифалари бош вазифа сифатида намоён бўлади. 
Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашда интонацион ифодалилик, 
темп, талаффуз ва фикрни баён қилишнинг равонлиги устида ишлашга 
кўпроқ аҳамият бериш даркор, зеро, равон нутқнинг шаклланиши ушбу 
кўникмаларга асосланади. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish