2 Ўзбекистон республикаси


Она тилининг барча товушларини тўғри талаффуз қилишни



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Она тилининг барча товушларини тўғри талаффуз қилишни 
шакллантириш. 
Мактабгача ёш она тилининг барча товушларини тўғри 
талаффуз қилишни шакллантириш учун энг қулай давр хисобланади. Бу 
ишлар мактабгача таълим муассасасида нихоясига етказилмоғи лозим. 
Товушларни тўғри талаффуз қилишни фақатгина болаларда артикуляция 
аппарати органларининг харакатчанлиги ва тез ўзгара олиши, нутқий нафас 
олиши етарли даражада ривожланган, улар ўз овозларини бошқаришни 
уддалай олган тақдирдагина шакллантириш мумкин. Тўғри талаффузни 
шакллантириш учун яхши ривожланган нутқни тинглай олиш қобилиятига 
эга бўлиш хам жуда мухимдир, чунки у ўз-ўзини назорат қилиш имконини 
беради, ўз-ўзини назорат қилиш эса доимо ўз устида ишлашга ундайди. 
Товушни талаффуз қилишдаги камчиликлар нутқий аппаратдаги 
нуқсонлар (оғизнинг юқориги қаттиқ ва юмшоқ қисмларидаги нуқсонлар), 
тиш-жағ тизими тузилишдаги хатоликлар, тил ости тугунчаларининг 
қисқалиги, артикуляция органларининг етарли даражада харакатчан 


88 
эмаслиги, фонематик тинглай олиш қобилияти (бир товушни бошқасидан 
фарқлай олмаслик) етарли ривожланмаганлиги оқибатида юз бериши 
мумкин. Жисмоний тинглай олиш қобилиятининг сусайганлиги, ўз нутқига 
бепарволарча муносабатда бўлиш (ўзини хам, бошқаларни хам тинглай
олмаслик), атрофдагиларнинг нотўғри нутқларини ўзлаштириб олиш хам 
талаффузда камчиликларга олиб келиши мумкин. 
Болаларнинг товушни нотўғри талаффуз қилишлари товушларни ташлаб 
кетишда, бир товушни бошқаси билан алмаштиришда ва товушни бузиб 
талаффуз қилишда намоён бўлади. Айниқса, товушларни алмаштириб ёки 
бузиб талаффуз қилиш холатлари аниқланган болалар билан ишлашни ўз 
вақтида бошлаш жуда мухимдир, чунки товушлар ўрнини алмаштириш 
кейинчалик ёзма нутқда хам пайдо бўлиши мумкин (бир харфни бошқаси 
билан алмаштириш), бузиб талаффуз этилаётган хамда ўз вақтида 
тузатилмаган товушлар кейинчалик уни бартараф этиш учун логопед ва 
боланинг биргаликда кўп вақт хамда мехнат сарфлашларини талаб қилади. 
Бундан ташқари, унутмаслик зарурки, товуш талаффузидаги 
камчиликлар кўпинча боланинг ўзи нутқда хатоликка йўл қўйиши эмас, 
балки фақат махсус даволаш ва таълим беришни талаб қилувчи нисбатан 
мураккаб нутқ бузилишларининг (алалия, дизартрия ва бошқ.) бир белгиси 
хисобланади. 
Тарбиячи қуйидагиларни амалга ошириши лозим: болаларга хар қандай 
позицияда (сўз бошида, ўртасида ва охирида) ва сўз таркиби турлича 
бўлганида (хар қандай ундош бирикмалари ва бўғинлар сони исталганча 
бўлганида) барча товушларни тўғри талаффуз қилишни ўргатиш; нутқида 
камчилик бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш ва зарур холларда уларни ўз 
вақтида махсус болалар муассасаларига юбориш. 
Яхши дикция, яъни хар бир товушни, шунингдек сўзлар ва ибораларни 
алохида ва аниқ, тушунарли қилиб талаффуз этиш болада бир вақтнинг ўзида 
артикуляция аппаратини ривожлантириш ва такомиллаштириш билан 
биргаликда аста-секин шаклланади. Дикцияга оид ишлар она тилининг барча 


89 
товушларини тўғри талаффуз қилишни шакллантиришга доир ишлар билан 
узвий боғлиқдир. 
Бола нутқининг барча томонлари жадал ривожланаётган 2 ёшдан б ёшгача 
бўлган даврда унинг сўзлар ва ибораларни аниқ ва тушунарли талаффуз 
этишига эътиборни қаратиш, болаларда сўзлардаги барча товушларни аниқ 
айтган, иборалардаги барча сўзларни тушунарли қилиб талаффуз қилган холда 
охиста суръатда тақлид қилиш нутқини тарбиялаш зарур. Бироқ хар доим хам 
фақат тақлид қилиш орқали яхши дикцияга эришиб бўлмайди. Бунга нутқни 
тинглаш қобилиятининг етарли даражада ривожланмаганлиги, артикуляция 
аппарати органларининг етарлича харакатчан эмаслиги, ўз овозини бошқара 
олмаслик ва бошқа камчиликлар тўсиқ бўлиши мумкин. 
Кўпинча ноаниқ дикция сўзловчиларнинг нутқини диққат-эътибор билан 
тинглай олмайдиган ва ўз-ўзини назорат қилиш етарли даражада 
ривожланмаган, эътиборини бир нарсага жамлай олмайдиган ва салга жахли 
чиқадиган болаларда юз беради. Бундай болалар нутқи ноаниқ, аралаш 
бўлади, улар хар доим хам сўзлар, ибораларни охиригача айтмайдилар. 
Аста-секин атрофдагилар ва ўз нутқини диққат билан тинглашни 
ўрганиши, нутқий нафас олиш, артикуляцияни ривожлантириши, овозни 
бошқаришни ўрганиши натижасида боланинг дикцияси хам яхшиланиб 
боради. 
Тарбиячи мактабгача ёшдаги болаларга грамматик жихатдан тўғри 
нутқни, яхши дикцияни ўргатиши, уларни атрофдагилар нутқини диққат 
билан тинглаш ва ўз талаффузининг аниқлигини кузатиб боришга 
одатлантириши зарур. 
Кишилар бир-бирларини тушунишлари учун улар оғзаки нутқининг 
товуш қисми бир хил бўлиши даркор. Шунинг учун тарбиячилар нафақат 
ўзлари оғзаки нутқ қоидаларига риоя қилишлари лозим, балки улар 
болаларни хам шунга одатлантиришлари керак. 


90 
Биз бир неча бор болаларнинг ўз нутқида махаллий шевани, жайдари 
сўзларни қўллаётганини, урғуни нотўғри қўяётганликларини, сўзларни 
харфига қараб айтаётганликларига дуч келамиз. 
Тарбиячи болаларнинг адабий талаффуз қоидаларига риоя қилишлари 
устидан доимий назоратни амалга оширади. Бу ўринда тарбиячининг 
вазифаси қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим: она тилининг орфоэпик 
меъёрларини ўзлаштириб олиш йўли билан ўз нутқининг талаффуз 
маданиятини ошириш, машғулотларга тайёргарлик кўришда мунтазам 
равишда турли қўлланмалар, луғатлардан фойдаланиш. 
Нутқ суръати деганда, нутқнинг вақт бўйлаб давом этиш тезлиги 
тушунилади. Мактабгача ёшдаги болалар секин сўзлашдан кўра кўпроқ тез 
суръатда сўзлайдилар. Бу нутқнинг тушунарлилиги, аниқлигига салбий 
таъсир кўрсатади, товуш артикуляцияси ёмонлашади, баъзан алохида 
товушлар, бўғинлар ва хатто сўзлар тушиб қолади. Айниқса бу нуқсонлар 
узун сўзлар ёки ибораларни талаффуз қилишда кўп учрайди. 
Тарбиячининг фаолияти болаларда сўзлар жуда аниқ жаранглайдиган 
охиста нутқ суръатини шакллантиришга йўналтирилиши зарур. 
Интонация –
бу нутқдаги барча ифода воситаларининг мураккаб 
мажмуи бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади: 
мусиқийлик -
иборани айтишда овознинг кучайиши ва пасайиши, бу 
нутққа турли буёқлар бахш этади ва бирхилликдан қочиш имконини
беради. Мусиқийлик жаранглаётган нутқнинг хар бир сўзида иштирок 
этади. Баландлиги ва кучига қараб ўзгаргани холда унлилар унга ишлов 
беришни нихоясига етказадилар; 
суръат -
нутқий кесимлар ўртасидаги паузаларни хисобга олган холда 
нутқнинг айтилган фикр мазмунидан келиб чиққан холда жадаллашиши ва 
секинлашуви; 
ритм -
урғули ва урғусиз бўғинларнинг бир текис ўрин алмашиши 
(яъни, уларнинг қуйидаги сифатлари: узоқлик ва қисқалик, овозни 
баландлатиш ва пасайтириш); 


91 
иборавий ва мантиқий урғулар -
айтилган фикр мазмунидан келиб 
чиққан холда паузалар, овозни баландлатиш, сўзларни талаффуз қилишдаги 
зўриқиш ва узоқлиги билан ажратиш; 
нутқ тембри
-
(товуш тембри ва овоз тембри билан аралаштириб 
юборилмаслик) товушнинг экспрессив-эмоционал буёқлари (қайғули, 
қувноқ, хазин тембр). 
Ифодалиликнинг ушбу воситалари ёрдамида мулоқот жараёнида 
фикрлар ва ибораларни, шунингдек эмоционал-ирода муносабатларини 
аниқлаштириш амалга оширилади. Интонация туфайли фикр тугалланган 
тусга эга бўлади, айтилган фикр асосий маънони ўзгартирмаган холда 
қўшимча маънога эга бўлиши мумкин. Шунингдек, айтилган фикр мазмуни 
хам ўзгариши мумкин. 
Оханг жихатидан ифодали бўлмаган нутқ одатда, тинглаш 
қобилиятининг сустлиги, нутқни тинглаш қобилиятининг етарли даражада 
ривожланмаганлиги, нотўғри нутқий тарбиялаш, нутқдаги турли нуқсонлар 
(дизартрия, ринолалия ва бошқ.) оқибатида юз бериши мумкин. 
Бола ўз нутқида турли хис-хаяжон ва кечинмаларини тингловчига 
етказиш учун ифода воситаларини тўғри қўллашни билиши лозим. Тарбиячи 
нутқи хис-хаяжонга тўлиқ бўлиши хамда интонацион ифодалилик намунаси 
бўлиб хизмат қилиши лозим. 
Интонацион ифодалиликка доир ишлар асосан тақдид йўли билан амалга 
оширилади. Тарбиячи шеърларни ёд олишда, хикоя қилиб беришда ўзи хам 
нутқнинг ифода воситаларидан фойдаланади ва бола нутқининг 
ифодалилигига эътиборни қаратади. Болалар тарбиячининг тўғри, ифодали 
нутқини эшитгани сайин аста-секин мустақил нутқда зарур интонацияларни 
қўллай бошлайдилар. 
Нутқнинг товуш маданиятига доир барча ишлар бўлимлари ўзаро бир-
бирига боғлиқ бўлади. Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашга доир 
ўйинлар ва машғулотларни мунтазам хамда изчил равишда амалга ошириш 
учун унга «жонли» овоз устидаги ишлар асос қилиб олиниши лозим. Хар бир 


92 
ёш босқичида материални аста-секин мураккаблаштириб унга нутқнинг 
товуш маданиятини тарбиялашга доир бўлимларни киритган холда уни 
мураккаблаштириб бориш даркор. 
Болалар нутқини ривожлантиришнинг ёш хусусиятларини хисобга олган 
холда нутқнинг товуш маданиятини шакллантиришни учта асосий босқичга 
ажратиш мумкин. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish