2 Ўзбекистон республикаси


Артикуляция аппаратини ривожлантириш



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Артикуляция аппаратини ривожлантириш. 
Нутқий товушлар оғиз 
бўшлиғида шаклланади, унинг шакли ва хажми харакатчан аъзолар: лаблар, 
тил, пастки жағ, оғизнинг юмшоқ юқори қисми, қизилўнгач холатига боғлиқ 
бўлади. Муайян товушни талаффуз қилиш учун зарур бўлган нутқ 
органларининг тўғри холати ва харакати артикуляция деб аталади. 
Артикуляция аппарати тузилишидаги бузилишлар, масалан, қисқа 
тилости тугуни, нотўғри тишлашиш, оғиз юқори қисмининг хаддан ташқари 
баландлиги ёки пастлиги ва бошқа айрим камчиликлар товушни нотўғри 
талаффуз қилишга одатланишга олиб келувчи дастлабки омиллар 
хисобланади. Бироқ, агарда боланинг артикуляция аппарати органлари 
харакатчан бўлса, у яхши тинглаш қобилиятига эга бўлса, бу холда кўпчилик 
холатларда унинг ўзи товуш талаффузидаги камчиликларни бартараф этишга 
қодир. 
Агарда боланинг артикуляция аппарати харакатида нуқсонлар мавжуд 
бўлса (масалан, тил кам харакатланса), бу холда у товушларни нотўғри 
талаффуз қилиш, суст, ноаниқ ва тушунарсиз нутққа олиб келиши мумкин. 
Шунинг учун тарбиячининг вазифалари қуйидагилардан иборат: тилнинг 
харакатчанлигини 
ривожлантириш; 
лабларнинг 
етарли 
даражадаги 
харакатчанлигини ривожлантириш; пастки жағни товушларни талаффуз қилиш 
учун мухим бўлган муайян холатда тутиб туришни ўрганиш. 
Нутқий нафас олишни ривожлантиришга доир ишлар.
Ўпкадан 
кекирдак, бўғиз, оғиз бўшлиғи ёки бурун орқали чиқаётган хаво оқими товуш 


85 
хосил қилувчи манба хисобланади. Нутқий нафас олиш ўз-ўзидан рўй 
берадиган нонутқий нафас олишдан фарқли равишда ихтиёрий нафас олиш 
хисобланади. Нонутқий нафас олишда нафас олиш ва нафас чиқариш бурун 
орқали амалга оширилади, нафас олиш ўзининг давомийлиги бўйича нафас 
чиқаришга деярли тенг бўлади. 
Нутқий нафас олиш оғиз орқали амалга оширилади, нафас олиш тез, 
нафас чиқариш эса секинроқ рўй беради. Нонутқий нафас олишда нафас 
олишдан кейин дархол нафас чиқарилади, сўнгра пауза сақланади. Нутқий 
нафас олишда эса нафас олинганидан кейин пауза сақланади, сўнгра аста-
секинлик билан нафас чиқарилади. 
Тўғри нутқий нафас олиш тўғри товуш хосил бўлишини таъминлайди, 
нутқнинг тегишли баландликда бўлишини таъминлаш, паузаларга аниқ риоя 
қилиш, нутқнинг аста-секинлигини ва интонацион ифодалилигини сақлаш 
учун зарур шарт-шароитларни яратади. 
Нутқий нафас олишдаги хатоликлар умумий заифлик, аденоидик 
ўсимталар, турли юрак-томир касалликлари оқибати бўлиши мумкин. 
Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига салбий тасъсир 
кўрсатувчи нафас чиқаришдан оқилона фойдалана олмаслик, нафас олаётиб 
сўзлаш, ўпкани етарли даражада хаво билан тўлдирмаслик каби нутқий нафас 
олишдаги номутаносибликлар нотўғри тарбия, катталарнинг болалар нутқига 
етарли даражада эътибор бермаганликлари оқибатида хам юз берган бўлиши 
мумкин. 
Заиф нафас оладиган ва нафас чиқарадиган мактабгача ёшдаги болалар 
одатда, паст овозда сўзлайдилар, узун ибораларни талаффуз қилишда 
қийналадилар. Нафас чиқаришда хаводан нооқилона фойдаланилганида 
нутқнинг изчиллиги бузилади, чунки болалар иборанинг ўртасида нафас 
олишга мажбур бўладилар. 
Кўпинча бундай болалар сўзларни охиригача айтмайдилар ва баъзан 
ибора сўнггида уларни шивирлаб айтадилар. Баъзида болалар узун иборани 
нихоясига етказиш учун нафас олиб сўзлашга мажбур бўладилар, бунинг 


86 
натижасида нутқ ноаниқ бўлади, болалар худди тиқилиб қолгандек 
сўзлайдилар. Чунки, тезлаштирилиган нафас чиқариш ибораларни мантиқий 
паузаларга риоя қилмасдан жадал суръатда сўзлашга мажбур қилади. 
Шунинг учун тарбиячининг вазифалари қуйидагилардан иборат: махсус 
ўйинли машқлардан фойдаланган холда эркин, бир текис ва узайтирилган 
нафас чиқаришни ўргатиш; педагог нутқига тақдид қилган холда ундан 
тўғри, оқилона фойдаланишни (кичик ибораларни узоқ нафас чиқариш билан 
талаффуз қилиш) тарбиялаш. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish