2 Тошкент давлат


РИВОЖЛАНИШНИ ИННОВАЦИОН ЙЎЛИГА ЎТИШ – ИҚТИСОДИЙ



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
РИВОЖЛАНИШНИ ИННОВАЦИОН ЙЎЛИГА ЎТИШ – ИҚТИСОДИЙ 
ҲАВФСИЗЛИК СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИДИР 
 
Аннотация:
Мамлакат иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашда инновацион 
иқтисодиётнинг аҳамияти каттадир. Шундан келиб чиққан ҳолда, мақолада Ўзбекистон 
Республикасида инновацион иқтисодиётни шакллантиришни асосий йўналишлари 
ўрганилган. 
Инновационная экономика имеет важную роль в обеспечении экономической 
безопасности страны. Исходя из этого в статье изучены основные пути формирования 
инновационной экономики в Республике Узбекистан. 
An innovative economy has an important role in ensuring the economic security of a country. 
Based on this, the article explores the main ways of forming an innovative economy in the Republic 
of Uzbekistan. 
Калит сўзлар:
иқтисодиёт, иқтисодий ҳавфсизлик, инновация, инновацион 
ривожланиш, инновацион тараққиёт, инновацион фаолият, инвестицион муҳит. 
Ҳар бир мамлакатни, жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви шароитида, иқтисодий 
ҳавфсизлигини таъминлаш стратегиясини асосий йўналишларидан бири – иқтисодиётни 
инновацион ривожлантириш йўлига ўтказишдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси 
иқтисодиётини барқарор суръатларда ривожлантиришнинг асосий вазифаси мамлакат 
иқтисодиётини фан-техника ютуқлари асосида таркибий модернизациялаш, инновацион 
фаолиятни 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
рағбатлантириш, 
инновацион 
иқтисодиётни 
шакллантиришдан иборат. 
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада 
ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шарт-
шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган: экспортга 
мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни 
жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш, 
ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ 
маъмурчилигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш инновацион фаолиятни 
янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
29
Иқтисодиётни модернизациялаш, аввало, мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучларини 
фан-техника ютуқлари асосида такомиллаштириш, саноатнинг технологик даражасини 
тубдан ошириш, иқтисодиётнинг анъанавий тармоқларини технологик жиҳатдан қайта 
29
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Халқ сўзи, 2017 йил,
8 феврал, № 28. 


45 
қуроллантириш орқали уларнинг инновацион фаоллигини ошириш билан боғлиқ жараён 
ҳисобланади. 
Инновацион фаоллик ва ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик даражаси ўзаро 
боғлиқ бўлганлиги сабабли, уларни алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас. Технологик 
жиҳатдан қолоқ иқтисодиёт инновацион фаолликни қабул қила олмайди. Шунинг учун ўтиш 
иқтисодиёти мамлакатларида ишлаб чиқариш тармоқларининг технологик даражасини 
тубдан оширмай туриб, миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини таъминлаб 
бўлмайди. Ушбу муаммони амалиётда юқори самарадорликни намойиш этаётган 
ривожланган мамлакатларнинг замонавий технологияларини самарали ўзлаштириш орқали 
ҳал этиш мумкин. 
Бунинг учун инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти 
тармоқлари ва ҳудудларига 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари 
миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга 
чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада, кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб 
чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта 
ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади. Булар албатта ишлаб чиқариш 
корхоналаримизнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали инновацион фаолиятни янада 
ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Мамлакатнинг инновацион тараққиёти унинг миллий инновация тизимининг 
шаклланишига ва ривожланишига боғлиқдир. Миллий инновация тизими – мамлакат 
ҳукумати томонидан янги технологияларни яратиш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган 
инновацион жараёнга таъсир этишга қаратилган сиёсатни шакллантириш ва 
ривожлантиришга хизмат қилувчи институтлар мажмуасидир. 
Юқори инновацион фаолиятга эришган, ривожланган мамлакатларнинг миллий 
инновация тизимларини шаклланиш ва ривожланиш тарихини ўрганиш шуни кўрсатадики,
30
миллий инновация тизимлари аксарият ҳолларда технологик укладлар алмашинадиган 
даврда шаклланади. Миллий инновация тизимлари шаклланаётган бошланғич даврда 
инновацион фаолият субъектлари ўртасидаги алоқаларнинг яхлит тизими мавжуд бўлмайди. 
Ушбу алоқаларни йўлга қўйиш ва умумий инновацион стратегияни ривожлантиришда давлат 
алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик аксарият саноат жиҳатдан тараққий этган 
мамлакатлардаги каби ушбу соҳада бизнес етакчи мавқега эга бўлиб боради.
31
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳам саноатнинг етакчи тармоқларида 
инновацион жараёнларни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратишга катта эътибор 
берилаяпти. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар томонлама ривожланган инновацион тизимга эга 
бўлган мамлакатда самарали инновацион жараён, технологияларни ва бошқа илмий асосга 
эга бўлган маҳсулотларни коммерциялаштиришда инновацион фаолиятни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш, 
иқтисодиётда инновацияларни кенг кўламда қўллаш учун зарур бўлган институционал 
тузилмалар мавжуд. Бу тузилмалардан бири – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 
ва унинг таркибидаги бир қатор илмий тадқиқот муассасаларидир. 
Ҳозирги 
кунда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
академияси 
тизимида 
мужассамланган салмоқли интеллектуал салоҳиятдан фойдаланган ҳолда академик фаннинг 
мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантиришдаги ролини кучайтириш лозим. 
Бунинг учун илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, илмий ва 
инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий 
ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-
30
С.Воронин, А.Умаров, Р.Воронин – Развитие инновационной деятельности: международный опыт. ВРК, 
12/2016 г. (235) 
31
Вахобов А.В., Хожибакиев Ш.Х. – Жаҳон амалиётида инновацион ривожланиш тажрибаси ва уни 
Ўзбекистонда қўллашнинг айрим жиҳатлари. Иқтисод ва молия, 2016, № 11, 3-бет.


46 
экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил 
этишга таълим ва фан соҳасини интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратилаяпти. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish