40
Дастлабки ички сифат назорати аудиторлик текшируви бўйича вақт, харажат сарфини
ҳисоблашда ва аудиторлик режасини тузиш жараёнида амалга оширилади. Текширувни
амалга оширувчи ходимларга кўрсатмалар аудиторлик дастури кўринишида берилади.
Бу ерда, жорий сифат назорати аудиторлик текшируви рахбари томонидан ўзининг қўл
остидаги ходимлари ишини назорат қилишдан иборат.
Аудит сифатини назорат қилиш вазифаси юклатилган малакали ходимлар аудиторлик
амалларини нотўғри бажариш холлари аниқланган тақдирда аудиторлик текшируви рахбари
ушбу ходимни бошқасига алмаштириши мумкин.
Маълумки аудиторлик ташкилотининг рахбари ташкилотдаги бошқарув бўлимининг
аъзоси ёки мулкдоларидан бири саналиб, ташкилот номидан аудиторлик ҳулосаларига имзо
чекиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилотининг рахбари аудиторлик ҳулосаси тузиш учун асос бўлган
барча мухим маълумотлар ҳақида хабардор бўлиши лозим. Аудиторлик ташкилоти рахбари
аудиторлик сертификатига эга бўлишидан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда
назоратдан ва имтихонлардан ўтиб туриши лозим[4].
Аудиторлик ташкилоти рахбари томонидан аудиторлик текшируви аввалида текширув
учун катта аудиторларни тайинланиши лозим, шунингдек ушбу ходимлар аудиторлик
режасига киритилиши керак[5].
Текширув давомида шунингдек аудитор ёрдамчилари ҳам ўзларига топширилган
вазифаларни назорат қилиб туришлари лозим (current control). Бунинг маъноси шундан
иборатки, ёрдамчи аудитор текширув давомида ўзлари бажарган ишларни қайта текшириб
туришларини, корхонадаги бухгалтерия ходимларига керакли ва аниқ кўрсатмалар,
шунингдек аниқланган камчиликлар юзасидан маслаҳатлар беришни, ва бу ходимларга
нисбатан малака жихатдан кам бўмасликни тақозо қилади.
Шу асосда аудиторлик ташкилотлари ўз хохишларига кўра бошқарув тизимини ишлаб
чиқишлари мумкин фақатгина бунда қуйидаги иккита талаб бажарилиши лозим: биринчидан
–бошқарув тизими орқали аудит амаллари ва унинг натижалари етарли даражада ишончли
ва ҳаққоний бўлишини таъминлаши лозим; иккинчидан –тизим ташкилотдаги бошқарув
поғонаси, яъни рахбардан тортиб ёрдамчи аудиторгача тақсимланган масулиятлар
аудиторлик ташкилотида керакли сифатни ва ички назоратни таъминлай олиши лозим.
Бошқариш вазифаси юклатилган ходимлар аудиторлик текшируви давомида қуйидаги
назорат функцияларини бажаришлари лозим:
-текширув давомида вужудга келган бухгалтерия ҳисоби ва аудитга доир
маълумотларни жамлаш ва саволларни кўриб чиқиш;
-ходимлар ўртасида пайдо бўлган тортишувларни ечимини топиш, уларга маслахатлар
бериш.
Юқорида санаб ўтилган талаблардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда аудиторлик
касбига бўлган эътиборнинг ошишига, аудиторлик бозорининг ривожланишига ва энг
асосийси аудиторлик хизматлари сифатини таъминлашига эришищ учун аудиторлик
текширувларининг хар бир босқичида сифат назорати таъминланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: