2 Тошкент давлат


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati 
S.S.Gulyamov. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyn texnologiyalari. T.: TMI, “Iqtisod-Moliya” 
nashriyoti. 2019 
N.B.Durdiyeva, SH.M.Imomova. Elektron hukumatda interaktiv xizmatlardan foydalanish. 
O’quv-uslubiy qo’llanma. Buxoro 2017 
https://publicadministration.un.org/egovkb – Birlashgan Millatlar tashkiloti elektron 
ma’lumotlar bazasi rasmiy sahifasi 
http://lex.uz – O’zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari portali 
http://e-government.uz – Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirsh markazi 
rasmiy sahifasi 
О.Т. Астанакулов - 
ТМИ, “Аудит ва иқтисодий таҳлил” 
 кафедраси доценти, и.ф.н. 
Ашурова Ҳақиқ Ҳошимовна,
таянч докторант ТДИУ
 
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Аннотация: 
Тезисда масофавий таълимда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг 
асосий йўналишлари ва дастурлари ёритиб берилган. 
Аннотация: 
В тезисе освещается основные направления и программы обеспечения 
информационной безопасности в дистанционном обучении.
Annotation:
The thesis highlights the main directions and programs for ensuring information 
security in distance learning. 
 
Таянч иборалар:
масофавий таълим, ахборот хавфсизлиги, таълим технологиялари, 
замонавий операцион тизимлар, ахборотларни ҳимоялаш, операцион тизим ҳимояси учун 
мўлжалланган дастурлар. 
Ўзбекистонда кейинги йилларда таълим тизимини ривожлантишга кенг эътибор 
қаратилмоқда. Хусусан, таълим тизимига инновацияларни, замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини жалб этишга кенг эътибор берилмоқда. Бу бўйича 
ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, олий таълим тизимида 
масофавий таълимни ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Масофавий таълим - масофавий ўқитиш жараёни амалга ошириладиган тизим бўлиб, у 
таълим олувчининг кейинги ижодий ва меҳнат фаолиятининг асоси бўладиган муайян 
таълим даражасига эришиш ва тасдиқлаш мақсадини амалга оширади [1]. Масофавий таълим 
- бу масофавий ўқитиш жараёни амалга ошириладиган тизим бўлиб, таълим олувчи 
томонидан таълим даражасига эришиш ва уни тасдиқлаш учун амалга оширилади. Бугунги 


32 
кунда масофавий таълим мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига жадаллик билан кириб 
келмоқда.
Масофавий таълимни ташкил этишнинг муҳим йўналишларидан бири унда ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Ахборот хавфсизлиги маълумотларни йўқотиш ва 
ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан 
хар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигидир. Илгариги хавф фақатгина 
конфиденциал (махфий) хабарлар ва хужжатларни ўғирлаш ёки нусха олишдан иборат 
бўлган бўлса, ҳозирги пайтдаги хавф компьютер маълумотлари тўплами, электрон 
маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасларидан рухсат сўрамасдан 
фойдаланишдир. Булардан ташқари, бу ҳаракатлардан моддий фойда олишга интилиш ҳам 
ривожланди.
Ахборотнинг ҳимояланганлиги, таълим, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг 
ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, 
ишончлилиги, 
фойдаланиш 
осонлиги 
ва 
махфийлигини 
таъминловчи 
қатьий 
регламентланган динамик технологик жараёндир. Ахборотнинг эгасига, унинг 
фойдаланувчисига ва бошка шахсга зарар етказмокчи бўлган ноқонуний муомаладан ҳар 
қандай хужжатлаштирилган, яъни идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари 
қўйилган холда моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳимояланиши керак. Хавфсизлик 
сиёсатининг энг асосий вазифаларидан бири ҳимоя тизимида потенциал хавфли жойларни 
қидириб топиш ва уларни бартараф этиш хисобланади [2]. 
Текширишлар шуни кўрсатадики, масофавйи таълимдаги энг катта хавфлар - бу 
рухсатсиз киришга мўлжалланган махсус дастурлар, компьютер вируслари ва дастурнинг 
ичига жойлаштирилган махсус кодлар бўлиб, улар компьютер тармоқларининг барча 
объектлари учун катта хавф туғдиради. 
Тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш воситалари замонавий ахборот - коммуникация 
технологияларининг ютуқлари ҳимоя услубларининг бир қатор зарурий инструментал 
воситаларини яратиш имконини берди.
Ахборотларни ҳимоя қилувчи инструментал воситаларга дастурлаш, дастурий-
аппаратли ва аппаратли воситалар киритилади. Уларнинг функционал тўлдирилиши 
хавфсизлик хизматлари олдига қўйилган ахборотларни ҳимоялаш масалаларини ечишда 
самаралидир.
Замонавий операцион тизимларда ахборот захираларини ҳимоялаш воситалари мавжуд. 
Буларга аутентификациялаш, идентификациялаш, рухсатсиз киришни таъқиқлаш, 
мониторинг ва аудит, криптография усулларининг мавжудлиги мисол бўлади. Албатта, ушбу 
воситаларнинг операцион тизимларда мавжуд бўлганлиги таълим муассасаларининг 
хавфсизлик 
сиёсатига 
мос 
келади. 
Аммо, 
операцион 
тизимнинг 
нотўгри 
конфигурацияланиши ва унинг дастурий таъминотидаги мавжуд хатолар оқибатида ахборот 
тизимларига ҳужум уюштириш имконияти пайдо бўлади. Шу боис, операцион тизимни 
танлашда ундаги камчиликларни таҳлил килиш, масофавий таълимни амалга оширувчи 
таълим муассасалари томонидан йул қўйилган хатоларнинг тан олиниши ва уларни зудлик 
билан тузатишга киришилиши талаб этилади. 
Операцион тизим параметрларининг тўгри ўрнатилганлигини ёки уларнинг 
ўзгармаганлигини текшириш учун «тизим хавфсизлигини сканерлаш» деб номланувчи 10 га 
яқин махсус дастурлар ишлаб чиқилган. Масалан, Solaris операцион тизими учун 
мўлжалланган ASET, Netware ва NT учун KSA, Unix учун SSS каби дастурлар мавжуд [3]. 
SSS (System Security Scanner) дастури Unix операцион тизими ўрнатилган 
компьютерларда хавфсизлик ҳолатини текшириш ва операцион тизимнинг ташқи ҳамда ички 
заиф кисмларини аниқлашга йўналтирилган. Бундан ташқари у кириш хуқуқларини, 
файлларга эгалик килиш хуқуқларини, тармоқ захираларини конфигурациялашни, 
аутентафикациялаш дастурларини ва бошқаларни текшириши мумкин. 


33 
SATAN тармоқ хизматларининг химоялaнганлигини таҳлил қилиш бўйича биринчи 
бўлиб ишлаб чиқарилган дастурлардан бири SATAN дастури бўлиб, бу дастур 20 га яқин 
тармоқ хизматларидаги заифликларни аниқлай олади. 
Internet Scanner SAFEsuite дастури
 
текширувлар доимий равишда ва тулиқ амалга 
оширилиши талаб килинганда internet Scanner SAFEsuite дастурлар пакети таклиф қилинади. 
Бу дастурлар пакети ёрдамида 140 тага яқин маълум бўлган заифликлар ва тармоқ 
воситалари, яъни тармоқлараро экранлар, Wеb-серверлар, Unix, Windows 9.x, Windows NT 
тизимли серверлар ва ишчи станциялар, умуман TCP/IP протоколи қўлланиладиган барча 
воситалар текширилади [4]. 
Intranet Scanner дастури компьютер тармоғида мавжуд камчиликларни тармоққа 
рухсатсиз киришларини амалга ошириш орқали тестдан ўтказиш ёрдамида аниқлашга 
йўналтирилган. Тармоқнинг хир хил қисмлари (хост-компьютерлар, йўлловчилар, Web-
серверлар, Windows 9.x/NT тизимида ишлайдиган компьютерлар)ни
 
текширишни ҳам амалга 
оширади. 
Юқорида келтирилганлардан ташқари компьютер тизимларига рухсатсиз киришларни 
доимий равишда назорат қилувчи дастурлар, масалан, Internet Security Systems компанияси 
томонидан ишлаб чиқилган Real Secure

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish