2 Тошкент давлат


Худойқулова Ҳуррият Бердиевна



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Худойқулова Ҳуррият Бердиевна,
Ўзбекистон Республикаси Давлат 
статистика қўмитаси бош мутахассиси,
ТДИУ мустақил изланувчиси(PhD) 
 
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилиш 
услублари ва механизми
 
Абстракт
.Минтақавий сиёсатнинг самарадорлиги ва ҳудудларнинг жадал ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини таьминлаш учун энг аввало ҳудудларнинг мавжуд ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш талаб этилади. 


57 
Абстракт
. Для обеспечения эффективности региональной политики и ускоренного 
социально-экономического 
развития 
регионов 
необходимо 
оценить 
социально-
экономическое развитие регионов. 
Abstract.
In order to ensure the effectiveness of regional policy and accelerated socio-
economic development of the regions, it is necessary to evaluate the socio-economic development 
of the regions. 
Калит сўзлар
: Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, минтақавий сиёсат, эконометрик 
моделлар, асосий компонентлар таҳлили, омилли таҳлил қилиш, каноник таҳлил қилиш, 
дискриминант таҳлил қилиш, кластер таҳлил қилиш. 
Ҳудудларнинг ривожланишидаги фарқларни мутлақо йўқ қилишнинг имкони бўлмаса-
да, улар эътибордан четда қолдирилса, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
вазиятга 
путур 
етказиши 
мумкин
34

Шу 
боис, 
ҳар бир давлатнинг ўз ички минтақавий сиёсати бўлиши талаб этилади. 
Минтақавий сиёсат фойдалилигини таъминлайдиган қарорларни қабул қилиш 
жараёнида фойдаланиш лозим бўлган ишончли маълумотларга эга бўлиш учун, аввало 
замонавий эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда, ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳолатини баҳолаш, ҳудудларда барча босқичларида лойиҳалар, дастурларни 
амалга оширишини объектив баҳолаб бориш, минтақавий ривожланиш соҳасида тадқиқотлар 
ўтказилиши лозим. 
Минтақавий 
сиёсатнинг 
самарадорлиги 
ва 
ҳудудларнинг 
жадал
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таьминлаш учун энг аввало ҳудудларнинг мавжуд 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш талаб этилади. 
Минтақавий ривожланиш таҳлили ривожланиш салоҳиятини аниқлашда муҳим 
аҳамиятга эга бўлган барча кўрсаткичларни ўз ичига олиши керак. Бу кўрсаткичлар асосан 
қуйидаги тавсифловчи гуруҳларга тегишли бўлиши тавсия этилади
35


ҳудуднинг умумий тавсифи; 

ҳудуддаги иқтисодий ҳолат; 

ҳудуддаги инсон салоҳияти; 

ижтимоий даража; 

инфратузилма; 

атроф-муҳит; 

саноат; 

xизматлар; 

қишлоқ xўжалиги. 
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини алоҳида кўрсаткичлар 
бўйича баҳолаш ҳақиқатнинг интеграциялашган ва яққол ифодасини бермайди
36

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бир бутунликда таҳлил қилиш 
учун кўп ўлчовли статистик таҳлилнинг баъзи усулларидан фойдаланиш мумкин. 
Кўп 
ўлчовли 
статистик 
таҳлил 
усуллари 
ҳудудларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таҳлилида қуйидаги масаларни ҳал қилишда 
қўлланилади: 
34 Alois Kutscherauer, Regional disparities. Disparities in country regional development-concept, 
theory, identification and assessment–Ostrava 2010-120 pp.
35 L.Svatošová. Methodological starting points of regional development analyses AGRIC. ECON. 
– CZECH, 51, 2005 (2): 64–68 
36 Ramphul Ohlan, Pattern of Regional Disparities In Socio-Economic Development In India: 
District Level Analysis, Article in Social Indicators Research, 2013


58 
Кўп сонли маълумотларни иxчамлаштириш. Ушбу усуллар гуруҳига асосий 
компонентлар таҳлили (
The principal component analysis
), омилли таҳлил қилиш (Factor 
analysis) ва каноник таҳлил қилиш (Canonical analysis) кабилар киради
37

Муайян xусусиятларни ўлчаш асосида объектларни гуруҳдан гуруҳларга табақаланиш 
тартибини ўрнатиш ва ушбу табақаланиш таснифини яратиш. Бунда дискриминант таҳлил 
қилиш (Discriminant Analysis) усули қўлланилади
38

Объект типологияси - бу объектларнинг нисбатан ўxшаш гуруҳларда иерарxик 
жойлаштирилиши. Ушбу вазифани бажариш учун кластер таҳлилидан (Claster analysis) 
фойдаланиш жуда мос келади
39

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўп ўлчамли жараён бўлиб, уни битта кўрсаткич 
билан тўлиқ баҳолаш мумкин эмас. Бу эса турли ривожланиш кўрсаткичларининг оптимал 
бирикмасига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг композицион индексни 
қуришни талаб қилади. Ушбу ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг композицион индекси
 
ҳудудларнинг ривожланиш суръати ва ҳудудни ривожлантириш йўлида сарфланаётган 
воситалардан фойдаланиш салоҳиятини назорат қилиб борувчи аxборот тизими бўлиб xизмат 
қилиши керак. 
Композицион индекслар ёрдамида
 
ҳудудларнинг ривожланиш салоҳияти доимий 
равишда таҳлил қилиниши ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қарор қабул 
қилиш жараёнида солиштириб бориш имконияти мавжуд бўлиши учун ушбу индекслар 
доимий равишда, маълум бир ўрнатилган давр бўйича ҳисоблаб борилиши йўлга қўйилган 
бўлиши лозим
40


Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish