68
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам хавфсизлик масаласига давлат, фуқаролар ва
бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш зарур, деган тамойил асосида ёндошган ва ўз
тузукларида бу тўғрисида ўз ҳукмларини баён қилган.
Хусусан, “Ҳар бир шаҳар ва қишлоққа кутвол тайинласинлар, улар сипоҳу-раиятга
соқчилик қилсин ва кимнинг бирон нарсаси ўғирланса, бунинг масъулияти унинг зиммасида
бўлсин.
Ва яна буюрдимки, йўл устига кузатувчилар, зобитлар тайинласинларки, йўлларни
қўриқлаб, йўловчилар, савдогарлар, мусофирларни кузатиб, мол-мулки ва бошқа
нарсаларини манзилдан-манзилга етказиб қўйсинлар. Йўл устида бирортасининг нарсаси
йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки бошқа кор-ҳол юз берса, булар учун жавобгарлик уларнинг
зиммасида бўлсин”
[8],
деб таъкидлайди.
Демак, соҳибқирон даврига келиб хавфсизлик тушунчаси фуқаролар ва мамлакатга
келган, ундан транзит ўтувчи йўловчилар тинчлиги, омонлиги, мулки ҳамда бошқа
ашёларининг сақланиши каби мезонлари билан белгиланган.
Бобурийлар ҳукумронлиги даврида Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланиши, сиёсий
барқарорлиги ва давлат чегараларининг хавфсизлигини таъминлашда тўғри ташқи сиёсат
олиб бориш ва хорижий мамкакатлар билан алоқаларда дипломатиядан фойдаланишга
муҳим эътибор қаратилган.
Қайд этилганлар, бобурийлар давлатида хавфсизликнинг мезонлари сифатида
динлараро барқарор муносабат, қўшни давлатлар билан ўзаро ҳурматга асосланган ташқи
сиёсат, фуқаролар тинчлиги ва савдо муносабатларининг ривожланиши хавфсизликни
таъминлаш мезонлари ҳисобланган, деган хулоса қилишимизга асос бўлади.
Миллий хавфсизликни ва уни таъминлаш масаласини унинг иқтисодий жиҳатларини
четлаб ўтиб ўрганиш мумкин эмас. Чунки, иқтисодий хавфсизлик мамлакатнинг умумий
миллий хавфсизлик тизимининг муҳим бир қисми бўлиб, у давлат, жамият, иқтисодиёт
ҳаётининг деярли барча жиҳатларига таъсир қилади. Иқтисодий хавфсизлик мураккаб ва
кенг қамровли таркибий тузилма ҳисобланади. Ушбу таркибий тузилмани ўрганишда унинг
қуйидаги учта муҳим элементларига этибор қаратиш зарур бўлади.
1.
Иқтисодий мустақиллик мутлақ эмас. Чунки халқаро меҳнат тақсимоти ва
глобаллашув жараёнлари миллий иқтисодиётнинг бошқа давлатлар иқтисодиёти билан
ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Бундай шароитда
“иқтисодий мустақиллик - миллий ресурсларни назорат қилиш,
юқори даражадаги ишлаб чиқаришга эришиш, самарадорликни ошириш ва иқтисодиёт
рақобатбардошлигини таъминлаш
имконияти, ҳамда дунё бўйлаб корпоратив алоқалар ва илмий-техник ютуқлар
алмашинувида тенг равишда иштирок этиш имкониятларига эришишдир”.
2.
Миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатдошлиги, барча мулк шаклларини
ҳимоя қилиш, ишончли ва кафолатланган тадбиркорлик муҳитини яратиш, жамиятдаги
барқарорликни издан чиқаришларни (иқтисодий соҳада жиноятчиликка қарши курашиш,
даромадларни тақсимлашда ижтимоий норозилилкларга сабаб бўладиган жиддий
тафовутларга йўл қўймаслик) олдини олиш зарур.
3.
Замонавий динамик ривожланаётган дунёдаги муҳим аҳамиятга эга бўлган
мустақил ривожланиш имконияти мавжудлиги. Миллий иқтисодиёт барқарорлиги ва ўз-
ўзини ҳимоя қилиш омили ҳисобланган инвестициялар, инновациялар, ишлаб чиқаришни
доимий модернизация қилиш, мутахассисларнинг касбий ва умум маданий даражасини
ошириш учун зарур қулай муҳитни яратиш.
Демак,
Do'stlaringiz bilan baham: