2 Тошкент давлат


“Иқтисодий хавфсизлик - миллий иқтисодиётнинг мустақил ривожланиш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

“Иқтисодий хавфсизлик - миллий иқтисодиётнинг мустақил ривожланиш 
ҳамда барқарорлиги, маромийлиги, доимий янгиланиш имкониятини берадиган 
омиллар ҳамда шарт-шартларни таъминланишидир”.
Ривожланиш иқтисодий хавфсизликнинг таркибий ва зарурий элементларидан 
биридир. Агар иқтисодиёт ривожланмаса, унда мамлакат иқтисодиётининг ички, ташқи 


69 
ҳамда кутилмаган ва режалаштирилмаган таҳдидларга қаршилик кўрсатиш имконияти 
кескин пасаяди. Шу сабабли давлат иқтисодиётни барқарор ривожланиш ҳолатини ўрганиб, 
уни таъминлаш чора-тадбирларини доимий равишда кўриб бориши зарур ҳусобланади. 
Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари унинг ҳозирги 
ҳолати ва ривожланишини барқарорлаштиришнинг ажралмас шарти сифатида қараш 
зарурлиги олимлар ва жамоатчилик эътиборини тобора кўпроқ жалб этмоқда. Чунки 
муаммонинг моҳиятини очиб бериш, ҳақиқий таҳдидларни аниқлаш, уларни бартараф 
қилишнинг ишончли ва самарали усулларини таклиф қилиш жуда муҳимдир. Ҳар қандай 
давлатнинг миллий манфаатлари фақат етарли иқтисодий имкониятлар ва барқарор 
иқтисодий ривожланиш мавжуд бўлганда таъминланиши мумкин.
Ижтимоий муносабатларни криминаллашуви алоҳида хавфли тусга эга ҳолатдир. 
Иқтисодий, ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат фаолиятининг бошқа соҳаларида 
ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичида амалга оширилган жиддий нотўғри 
ҳисоб-китоблар жиноятчилик ва коррупциянинг ўсишига хизмат қилади. Ушбу нотўғри 
ҳисоб-китобларнинг оқибатлари мамлакатдаги вазиятни ҳуқуқий назорат қилишнинг 
заифлашуви, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларнинг айрим элементларини жиноий 
тузилмалар билан бирлашиши банк бизнесини бошқариш соҳасига, йирик ишлаб 
чиқаришларга, савдо ташкилотларига ва товар этказиб бериш тармоқларига кириб боришда 
намоён бўлади. 
"Иқтисодий хавфсизлик" тушунчаси "миллий хавфсизлик"тушунчаси билан узвий 
боғлиқдир. "Миллий хавфсизлик" атамаси замонавий дунё ҳаётига мустаҳкам кириб, кўплаб 
мамлакатларнинг ички ва ташқи сиёсатининг бир қисмига айланди. Мисол учун, АҚШда 
иқтисодий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратадиган миллий хавфсизлик 
доктринаси, концепсияси ва стратегиясини ишлаб чиқилган. Иқтисодиёт шахс, жамият ва 
давлат фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири бўлганлиги сабабли, миллий хавфсизликни 
таъминлашга иқтисодий жиҳатдан таъминланмасдан туриб эришиб бўлмайди. 
Миллий хавфсизлик-бу жуда мураккаб, кўп босқичли функционал тизим бўлиб, унда 
шахс, жамият, давлатнинг ҳаётий манфаатларига, ҳам ички, ҳам ташқи манфаатларга таҳдид 
соладиган ўзаро таъсирлар ва қарама-қаршиликлар жараёнлар мавжуд. Миллий хавфсизлик 
тизими ва миллий хавфсизлик тизимини таъминлаш масалалари бир-биридан фарқ қилади 
ва улар алоҳида ўрганишни талаб этади. Мазкур тизимнинг биринчи жиҳати - манфаатлар ва 
таҳдидларнинг ўзаро ҳамкорлигини акс эттирувчи функционал тизими, иккинчиси эса-
миллий хавфсизликни таъминлаш вазифаларини ҳал этишга қаратилган органлар, кучлар, 
воситалар, турли ташкилотларнинг ташкилий тизими ҳисобланади. Ушбу тизимнинг асосий 
мақсад-вазифаси давлат, жамият ва шахснинг манфаатларни турли таҳдидлардан ҳимоя 
қилиш ҳисобланади. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мамлакат 
мустақиллигининг кафолати, жамият барқарор ва самарали фаолият юритиши, 
муваффақиятга эришиши шартидир. Бунинг сабаби, иқтисодиёт жамият, давлат ва шахс 
фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва 
самарадорлиги: 

давлатнинг тўлов ва мудофа қудратини оширади; 

жамиятда ижтимоий, сиёсий барқарорликга эришилишини таъминлайди; 

шахсни моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. 
Шунинг учун миллий хавфсизлик тушунчаси иқтисодиётнинг ҳаётийлиги, унинг ташқи 
ва ички таҳдидларга қарши тура олишига боғлиқ бўлади. Шу сабабли иқтисодий 
хавфсизликни таъминлаш энг муҳим миллий устуворликлардан биридир. 
Миллий хавфсизликка таҳдид жамиятнинг бой ва кам таъминланган фуқароларнинг тор 
доирасининг чуқур табақаланиши, камбағаллик чегарасидан пастда яшовчи аҳоли улуши ва 
ишсизликни ўсиши сабаб бўлади. 


70 
Хавфсизлик фақат куч ва ҳимоя воситаларининг бутун имкониятларидан кенг 
фойдаланиш, шунингдек, объектнинг барча таркибий бўлинмаларида хавфсизликни 
таъминлаш масалаларининг аҳамиятини тушуниш билан таъминланиши мумкин. Барча 
ишлатиладиган воситалар, усуллар ва тадбирлар ягона яхлит механизмга бирлаштирилганда 
энг катта таъсирга эришилади – бу зарур элемент ходимларни тайёрлаш ва уларга барча 
белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя қилишдир. 
Бундай хавфсизликка ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий, муҳандислик-техник ва 
ижтимоий-психологик комплекс чора-тадбирлар ёрдамида эришилади. 
Давлатнинг инвестиция ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашни кучайтириши; 
реал иқтисодиёт манфаатларига жавоб берадиган барқарор банк тизимини яратиш бўйича 
чоралар кўриши; капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун корхоналарнинг узоқ 
муддатли кредитлардан фойдаланишига кўмаклашиши ва саноатни таркибий қайта 
қуришнинг мақсадли дастурларини амалга ошириши каби тадбирлари ҳам корхона 
хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда рақобатбардош тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни жадал 
ривожлантириш, юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтиришга энг устувор 
вазифалар сифатида қаралмоқда. Ҳозирда ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун жаҳон 
бозорида Ўзбекистон корхоналарининг рақобатбардошлигини оширадиган илғор 
технологияларни жорий этиш ва уни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. 
Аммо ушбу соҳада ўз ечимини кутаётган қуйидаги долзарб масалалар
 
мавжуд: 
-
етакчи илмий мактабларни грант маблағлари ҳисобига қўллаб-қувватлаш; 
-
илмий-техникавий босқич ва миллий технологик базани жадал шакллантириш 
мақсадлари учун хусусий капитал ва грантлардан кенг фойдаланиш; 
-
корхоналар рақобатбардошлигини ошириш учун тенг шароитлар яратиш; 
-
ижтимоий фаровонликни яхшилаиш, фан ва таълим тараққиёти, жамият 
аъзоларининг маънавий ва ахлоқий ривожланиши, истеъмолчларининг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш. 
Ушбу вазифаларни бажариш иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, давлат 
мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий кафолатларни реал таъминлашда муҳим 
аҳамият касб этади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish