2 Тошкент давлат


БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (FAO) томонидан ишлаб чиқилган



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (FAO) томонидан ишлаб чиқилган 
озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичлари 
 
Жиҳатлари Тушунчалар изоҳи 
Кўрсаткичлари
Озиқ-овқат 
мавжудлиги 
Жисмоний жиҳатдан озиқ-
овқат 
маҳсулотлари 
мав-
жудлиги, у ишлаб чиқариш 
ҳажми, захиралар ва озиқ-
овқат 
экспорти/импорти 
сальдосига боғлиқ. 

озиқа 
рациони 
ўртача 
энергетик 
қимматининг етарлилиги; 
- ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмлари, захиралар миқдори ва бошқ; 
- озиқадан олинадиган оқсил моддалар
витаминлар ва калориялар 


220 
Озиқ-
овқатни 
олиш 
имконияти 
Жисмоний 
ва 
иқтисодий 
жиҳатдан озиқ-овқат олиш 
имкониятлари. 
Иқтисодий 
жиҳатдан – аҳоли ихтиёри-
даги даромадлар, озиқ-овқат 
нархлари 
ва 
ижтимоий 
ҳимоялаш даражаси билан; 
Жисмоний 
жиҳатдан 
– 
бозорлар фаолиятини таъ-
минловчи инфратузилма-лар 
мавжудлиги 
билан 
аниқланади. 

жами 
йўллар 
узунлигида 
қаттиқ 
қопламали йўллар салмоғи; 
- автомобиль ва темир йўл тармоқларининг 
зичлиги; 
- харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ; 

озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 
индекси ва тўйиб овқатланмасликни 
тарқалганлиги; 
- кам даромадли оилалар бюджетида озиқ-
овқат харажатларининг салмоғи; 
- озиқ-овқат етишмаслиги ва кам қувватли 
озиқ-овқат истеъмоли кўлами. 
Озиқ-овқат 
истеъмоли 
Озиқ-овқат маҳсулотлари-да 
мавжуд турли озиқа мод-
даларини инсон организми-да 
сўрилиши. Озиқа моддалари 
ва 
энергияни 
етарли 
истеъмол қилиш овқат тай-
ёрлаш, овқатланиш режими ва
парваришлаш 
усулларини 
қўллаш, озиқ-овқатларнинг уй 
хўжалиги доирасида тақсим-
ланиши орқали таъминланади.
- жиҳозланган сув ва санитария-техник 
жиҳозлар билан таъминланганлик; 
- 5 ёшгача бўлган камқувватликдан азият 
чекувчи, бўйи ўсиши орқада қолаётган ва 
вазни етарли бўлмаган болалар салмоғи; 
- катта ёшли аҳоли ўртасида вазни етарли 
бўлмаганлар салмоғи; 
- ҳомиладор аёллар ва 5 ёшгача бўлган 
болалар ўртасида камқонликнинг тарқал-
ганлик даражаси; 
- аҳоли ўртасида А витамини ва йод 
етишмаслиги тарқалганлик даражаси; 
Озиқ-овқат 
таъминоти 
барқарор-
лиги 
Вақт 
оралиғида 
юқорида 
келтирилган 
бошқа 
учта 
омилларнинг 
барқарорлиги. 
Агар инсон вақти-вақти билан 
озиқ-овқатларни 
етарли 
миқдор 
ва 
сифатда 
ололмаслик 
хатарига 
дуч 
келса (ишсизлик, инфляция 
ва бошқа омиллар таъси-рида) 
у озиқ-овқат хавфсиз-лиги 
жиҳатидан 
заиф 
ҳисоб-
ланади. 
- ғалла импортига қарамлик даражаси; 

суғоришга 
яроқли 
ҳайдаладиган 
ерларнинг салмоғи; 

озиқ-овқат импортининг озиқ-овқат 
экспортидан ошган қисми ҳажми; 
- сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/ 
терроризм ҳолатлари йўқлиги; 
- озиқ-овқатлар нархларининг ўзгариб 
туриши ва аҳоли жон бошига озиқ-овқат 
ишлаб чиқаришнинг тебраниши; 
- аҳоли жон бошига озиқ-овқат билан 
таъминлашнинг тебраниши. 
Манба: Продовольственная и сельскохозяйственная организация Объедененых Наций. 
Состояние рынков сельскохозяйственной продукции: 2015-2016 годы. Рим, 2015. – с. 20-21. 
асосида муаллиф томонидан тузилган. 
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси расмий веб-сайтида FAO таърифига 
таяниб таъкидланишича, “озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, бу барча инсонларнинг 
хоҳлаган вақтда жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан етарли миқдорда хавфсиз 
озиқавий маҳсулотлар билан таъминланишини англатади. Ушбу маҳсулотлар шахсни 
физиологик меъёрлар бўйича қониқтириши, унинг хоҳиш-истагига мос келиши ва фаол 
соғлом турмуш тарзини шакллантириши шарт.
Аммо, етарли даражада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бу ҳали озиқ-
овқат хавфсизлиги таъминланди, дегани эмас. Чунки ҳар бир инсон ўз эҳтиёжи учун етарли 
даражада маҳсулот сотиб олиш имкониятига эга бўлиши ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги 
таъминловчи жараён ҳисобланади. Умуман олганда, озиқ-овқат хавфсизлиги ва уни 
таъминлаш омиллари қуйидагилардан иборат: жисмоний жиҳатдан озиқ-овқат 


221 
маҳсулотларини олиш имконияти; иқтисодий жиҳатдан озиқ-овқат маҳсулотларини олиш 
имконияти; ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мамлакатнинг озиқ-овқат 
мустақиллигини таъминлаш; мавсумий ва иқлимий омилларига чидамлилик; озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш суръатларини таъминлаш [2]. 
Россиялик олимлар А.Татаркин ва С.Полбицынларнинг фикрича мамлакатларнинг 
озиқ-овқат хавфсизлиги доктринаси аҳолини сифатли ва улар харид қила оладиган озиқ-
овқат маҳсулотлари билан минимал таъминлаш даражасини акс эттиради. Шу тариқа, озиқ-
овқат хавфсизлигини - истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва афзал кўришларига мос келувчи 
озиқ-овқат маҳсулотларини жисмоний, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан таъминлаш деб 
қараш мумкин [3].
И.Ушачев бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар фикрича, “озиқ-овқат хавфсизлиги” – 
бу озиқ-овқат мустақиллиги ва озиқ-овқатларни жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан олиш 
имкониятларини ўз ичига олган комплек тушунчадир. “Озиқ-овқат мустақиллиги” эса - 
меъёрий ва ҳақиқий истеъмол даражасидан келиб чиқиб мамлакатнинг озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаши, яъни мамлакат ҳудудидаги ишлаб чиқариш 
ҳажмининг барча турдаги жами ички истеъмол ҳажмига нисбати орқали аниқланадиган 
тушунчадир [4].
Биз олимларнинг мазкур фикрини қўллаб-қуватлаган ҳолда, “озиқ-овқат хавфсизлиги” 
ва “озиқ-овқат мустақиллиги” тушунчаларида йўл қўйилаётган англашилмовчиликларга, 
жумладан даврий нашрларда баъзан бу тушунчаларни синоним сифатида қўлланилишига 
барҳам бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 
БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилотининг (FAO) 1996 йилдаги Рим 
декларациясида қабул қилинган Озиқ-овқат хавфсизлиги Концепциясида унинг асосий 
тамойиллари белгилаб берилган: озиқ-овқат хавфсизлиги – бу фақат озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш эмас; агар мамлакат қиёсий устунликларга эга 
бўлса, ўз эҳтиёжлари учун етарли миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариши 
лозим; мамлакат зарур ҳолларда ўз фуқароларининг эҳтиёжларини қондириш учун керакли 
миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиб олиб кириш имкониятига эга бўлиши 
керак; ҳукумат ўз фуқаролари учун хавфсиз озиқ-овқатни физик ва иқтисодий жиҳатдан 
очиқлигини таъминлаши лозим; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг ўсиб ва 
ўзгариб бораётган индувидуаль эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарур [5]. 
Дунё озиқ-овқат таъминотида юзага келаётган муаммолар жаҳон ҳамжамияти, 
жумладан БМТ доирасида барқарорлик ва тараққиёт йўлига ғов сифатида баҳоланиб, жиддий 
хавотирларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, 2000 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош 
Ассамблеясининг саммитида қабул қилинган “Минг йиллик Декларацияси”да XXI асрда 
амалга оширилиши мўлжалланган 8 та энг асосий глобал “Минг йиллик ривожланиш 
мақсадлари”нинг биринчиси сифатида “Ўта қашшоқлик ва очликка барҳам бериш” белгилаб 
берилган эди.
Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигида ташвишли ҳолатлар юзага келаётган, юқорида 
келтирилган бир қатор омиллар таъсирида республикамизда ҳам бу масалани ҳал этишда 
мураккабликлар мавжудлигига қарамай, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш ва шу 
асосда озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлаш борасида салмоқли натижалар қўлга 
киритилди. Кейинги йилларда фермер хўжаликларининг экин майдонлари ҳажмини 
оптималлаштириш, қишлоқ хўжалигининг техника паркини янгилаш, ишлаб чиқаришга 
заонавий агротехнологияларни жорий этиш, уруғчилик-селекция ишларини яхшилаш, 
экинларнинг районлаштирилган навларини жорий қилиш, суғориладиган ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва суғоришнинг сув тежовчи илғор усулларини жорий 
борасида кенг қамровли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Натижада 
республика бўйича асосий турдаги экинларнинг ҳосилдорлиги муттасил ўсиб бориш 
тенденциясига эга бўлди.


222 
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш орқали мамлакатимиз озиқ-овқат 
хавфсизлигини мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотларимиз қуйидаги 
хулосалар чиқаришга имкон беради: озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат миллий 
хавфсизлигининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича йирик давлат дастурлари 
амалга оширилиб, шўрланган ерлар салмоғи камайиб бормоқда; сув тақчиллиги шароитида 
экинларни парваришлаш ва суғоришнинг интенсив усуллари жорий этилмоқда; аграр ишлаб 
чиқаришни модернизациялаш ва техник-технологик қайта жиҳозлаш дастури амалга 
оширилмоқда; серҳосил интенсив боғлар барпо этилиб, эски боғлар ва узумзорлар 
реконструкция қилиниб, янгилари кенгайтирилмоқда; озиқ-овқат маҳсулотларига 
ажратилаётган ерлар кенгайиб, ҳосилдорлик ва ишлаб чиқариш ҳажми ошиб бормоқда;
экинларнинг ҳосилдор ва касалликларга чидамли бўлган истиқболли навлари ишлаб 
чиқаришга жорий этилмоқда; озиқ-овқат етиштиришга ихтисослашган туманларда озиқ-
овқат етиштиришни кенгайтириш дастурлари амалга оширилмоқда; иссиқхоналарда мева-
сабзавотлар етиштиришни кўпайтиришга эътибор қаратилмоқда ва бошқалар. 
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта 
ишлаш тизимида қуйидаги муаммолар мавжудлигига эътиборни қаратмоқчимиз: озиқ-овқат 
маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларни даладан истеъмолчига етказиб 
беришда нобудгарчиликлар мавжуд; қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш даражаси 
талаб даражасида эмас; қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатини модернизациялаш, 
техник-технологик қайта жиҳозлаш масалалари тўлиқ ўз ечимини топмаган; қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг сақлаш ва ташиш имкониятлари юқори бўлган навлари, 
уруғликлар етишмайди; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, чиройли 
қадоқлаш ва дизайнини яхшилаш имкониятларидан етарли фойдаланилмаяпти; озиқ-
овқатларни йил давомида керакли температурада сақлаб туришга имкон берувчи совуткичли 
омборлар сиғими талабни қондириш учун етарли эмас; озиқ-овқат маҳсулотларини ички ва 
ташқи 
бозорларга 
етказиб 
беришда 
транспорт-логистика 
тизимлари 
етарлича 
ривожланмаган. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш тизимини 
ривожлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз: қишлоқ хўжалиги экинлари навларини районлаштириш ва ҳар бир ҳудуднинг 
табиий-иқлим ва тупроқ шароитларига мос келувчи навларни жойлаштириш ишларини 
тизимли йўлга қўйиш; озиқ-овқат маҳсулотларини даладан дастурхонга етказиб беришдаги 
нобуднарчиликларни олдини олиш; аграр ишлаб чиқариш соҳасини модернизациялаш, 
техник-технологик қайта жиҳозлаш ва интенсив технологиялардан фойдаланиш даражасини 
кескин ошириш; ғалладан бўшаган майдонларда иккиламчи экин сифатида озқ-овқат 
етиштиришни кенгайтириш; ёш боғлар ва токзорларнинг ораларига картошка, сабзавот ва 
полиз экинлари экишни ташкил этиш, фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 
иссиқхоналар тармоғини кенгайтириш, айниқса сув таъминоти яхши бўлган куз, қиш ва эрта 
баҳор ойларида иссиқхоналарда мева-сабзавотлар етиштиришни кўпайтириш; тоғ ва тоғолди 
ҳудудларда хандон писта ва бодом етиштиришни йўлга қўйиш; қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган замонавий корхоналар тармоғини 
кенгайтиришга йўналтирилган мақсадли давлат дастурларини мунтазам амалга ошириш
озиқ-овқатларни сақлашда музлаткичли омборлар ва истеъмолчиларга етказиб беришда 
транспорт-логистика тармоқларини кенгайтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
саралаш, калибрлаш, чиройли қадоқлаш ва дизайнини яхшилаш ишларини тизимли йўлга 
қўйиш; озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш; фермер 
хўжаликлари ҳамда қайта ишлаш корхоналарига замонавий техникалар харид этиш учун 
имтиёзли кредитлар беришни кенгайтириш ҳамда бу соҳага ички ва хорижий инвестициялар 
жалб қилишни рағбатлантириш. 



Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish