208
кечилиши белгиланди. Бугунги кунда 27,4 минг нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини
қайта тиклаши, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ҳисобига улардаги 471,2
млрд. сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса,
фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлишини,
инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса
жазолаш тизимини қўллаш орқали барчага бир хил адолатли солиқ режимини жорий
этишдан иборатдир.
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда яширин иқтисодиёт муаммосини ҳал
қилишнинг қуйидаги вариантларини таклиф этамиз:
–
дастлабки капитал жамғаришнинг ниҳоятда юқори суръатлари ҳақидаги мақсадли
йўналишлар билан боғлиқ бўлган радикал-либерал вариант;
–
радикал-либерал вариантга қарши усул сифатида юзага келган ҳамда кучга
асосланган ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлинмалари фаолиятини кенгайтириш ва
кучайтиришни тақозо этувчи регрессив вариант;
–
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни
таъминлашга доир қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс-ҳуқуқий
вариант.
Яширин иқтисодиётга нисбатан охирги моделни амалга ошириш қуйидаги сиёсатни
юритишни тақозо этади:
- жиноятчи унсурлар ва «яширин» хўжалик юритувчилар капиталларини аниқ ажратиш
ҳамда бундай ажратишни янги қонун ҳужжатларида қайд этиш;
- бизнес учун қулай ҳуқуқий ва хўжалик муҳити, биринчи навбатда, солиқ режимини
яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
- давлат томонидан аҳолини молиявий фирибгарликлардан ҳимоя қилиш чораларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамғарилган омонатлар ва капиталларнинг
ҳимояланганлиги кафолатларини таъминлаш;
- иқтисодиётнинг реал секторига инвестиция киритиш учун қаратилган пул
маблағларининг легаллаштирилишини тасдиқловчи юридик институтлар механизмини ишга
тушириш;
- коррупция, порахўрлик ва яширин иқтисодиётни ривожлантиришга сабаб бўлаётган
барча омилларни комплекс ўрганиш;
- давлат эҳтиёжлари учун харидлар тизимининг самарадорлигини ошириш -
харидларнинг ошкоралиги ва очиқлигини ошириш, давлат контрактларининг очиқ рўйхатини
юритиш, харидларни қаттиқ тартибга солиш;
- идоравий ва минтақавий аксилкоррупциявий дастурларни жорий этиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларии коррупцияга шароит яратиш- яратмаслиги нуқтаи
назаридан экспертизадан ўтказиш;
- рақамли иқтисодиёт, давлат бошқарувини рақамлаштириш, электрон ҳукумат, Е-
тижорат, Е-хизмат, Е-тўлов, Е-ижро, Е-аукцион ва шу кабиларни жадал ривожлантириш
учун шарт-шароитларни яратиш ва уларни амалиётга татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш;
- аҳолининг ҳуқуқий савиясини ҳамда иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўйича
иммунитетини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: