2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

иккинчи томондан,
“яширин иқтисодиёт” сиёсат ва иқтисодиётнинг ўзаро хотиржам ҳолатда мавжуд бўлишини 
таъминловчи соҳалар билан коррупцияли мунособатларни шакллантиради. 
Учинчидан

коррупция “яширин иқтисодиёт”ни кўзига кўринмасдан, ноқонуний равишда тижоратни 
олиб боришга мажбур этади. 
Тўртинчидан
, коррупция “яширин иқтисодиёт”нинг янги 
кўриниши ва соҳалар пайдо бўлишига замин яратади. Шу боис коррупцияга қарши курашиш 
“яширин иқтисодиёт”га қарши кураш билан бирга олиб борилмаса, керакли самарани 
бермайди”.
67
Иқтисодчиларнинг тадқиқотлари натижасига кўра, “яширин иқтисодиёт” вакиллари 
томонидан топиладиган фойданинг камида 40 фоизи бевосита ноқонуний характердаги 
муносабатларни сақлаб туришга йўналтирилади.
Мутахассисларнинг фикрича, солиқ ва ижтимоий тўловларнинг ЯИМга бўлган нисбати 
33% бўлса, бу яширин иқтисодиёт кўпайишининг кескин нуқтаси ҳисобланади.
2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси 
солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу 
орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар 
томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин. 
Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, бу 
мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш 
“яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Бундан ташқари, ўзимизда ишлаб 
чиқарилган ва импорт қилинаётган юқори ликвидли маҳсулотлар маркировкасини жорий 
этиш бўйича жадал иш олиб бориш талаб этилади. 
67
Алимов Р.М., Тошев З.К. “Хуфиёна иқтисодиёт” - коррупция даражасининг ортишига таъсир 
кўрсатувчи омил сифатида. //Жамият ва бошқарув. 2014.№1. 34-38б.


207 
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни 
жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида,
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида 
ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва
ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга 
тадбиқ қилинмода. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини
йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳм омил бўлиб хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳозирги 
солиқ сиёсатимиз ва унинг ҳуқуқий асоси бўлган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида инсофли, 
ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса жазолаш 
кўзда тутилиши лозим бўлади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2018 йил 30 октябрда «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5564-сонли Фармони қабул қилиниб, 
унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини 
лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби; акциз солиғи 
солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобил, ўсимлик ёғи ва бошқалар) 
сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус 
тартиби;
кўчма савдо учун рухсатнома олиш талабини;
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро 
муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкцияларни;
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички 
бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаблари бекор қилинди.
Янги солиқ тизимида норасмий фаолиятни легализация қилиш бўйича бир қатор 
янгиликлар киритилди. Жумладан, фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизга туширилиб, 
тадбиркор фақат даромад олсагина тўланиши белгиланди.
норасмий бандликни камайтириш мақсадида иш ҳақидан 30 фоизгача олинадиган 
даромад солиғи ўрнига ягона 12 фоизлик солиқ тури киритилди ва 8 фоизлик суғурта бадали 
умуман бекор қилинди. Бизнес елкасида оғир юк бўлиб келаётган ягона ижтимоий тўлов 
ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди.1 шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун 
қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳам 30 фоизга пасайтирилди.
Бу имкониятлар тадбиркорларнинг ҳалол ишлаши, кўпроқ иш ўринлари яратишига 
хизмат қилиб, ушбу енгилликлар Президентимиз айтганидек, бизнес юритиш учун янада 
қулай шароитлар яратиш ва «яширин» иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўли бўлиб 
хизмат қилади.
Бу борада Президентимизнинг 2018 йил 17 апрелдаги иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-
китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор-кредиторлик, шу жумладан, бюджет 
олдидаги қарзларни қисқартириш масалалари юзасидан ўтказилган мажлис баёни орқали 
берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда муайян амалий ишлар амалга 
оширилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, 
2018 йил мобайнида 1881,1 млрд. сўм миқдорида маблағ ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган 
йилнинг мос даврига (746,7 млрд. сўм) нисбатан 1134,4 млрд. сўмга кўпайишига эришилди. 
шунингдек, 11,2 мингта қарздорларнинг 2,5 трлн. сўм қийматидаги мол-мулклари, шундан 
1441 та бино ва иншоот, 1618 та транспорт воситалари ва 11063 та бошқа турдаги мулклари 
хатланди. Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига мувофиқ, 
2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, 
фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар, давлат рўйхатидан ўтмасдан 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган 
молиявий жарималар, қатъий солиқ ва ҳисобланган пенялар мазкур шахслар ўз фаолиятини 
тикласа ёки давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилиши, 111,6 
минг нафар фуқаронинг 664,1 млрд. сўмлик солиқ қарзи улар томонидан 2019 йил 1 январга 
қадар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши, фаолиятини тиклаши ҳисобига 


208 
кечилиши белгиланди. Бугунги кунда 27,4 минг нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини 
қайта тиклаши, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ҳисобига улардаги 471,2 
млрд. сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, 
фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлишини, 
инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса 
жазолаш тизимини қўллаш орқали барчага бир хил адолатли солиқ режимини жорий 
этишдан иборатдир. 
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда яширин иқтисодиёт муаммосини ҳал 
қилишнинг қуйидаги вариантларини таклиф этамиз: 

дастлабки капитал жамғаришнинг ниҳоятда юқори суръатлари ҳақидаги мақсадли 
йўналишлар билан боғлиқ бўлган радикал-либерал вариант; 

радикал-либерал вариантга қарши усул сифатида юзага келган ҳамда кучга 
асосланган ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлинмалари фаолиятини кенгайтириш ва 
кучайтиришни тақозо этувчи регрессив вариант; 

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни 
таъминлашга доир қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс-ҳуқуқий 
вариант. 
Яширин иқтисодиётга нисбатан охирги моделни амалга ошириш қуйидаги сиёсатни 
юритишни тақозо этади: 
- жиноятчи унсурлар ва «яширин» хўжалик юритувчилар капиталларини аниқ ажратиш 
ҳамда бундай ажратишни янги қонун ҳужжатларида қайд этиш;
- бизнес учун қулай ҳуқуқий ва хўжалик муҳити, биринчи навбатда, солиқ режимини 
яратиш ва қўллаб-қувватлаш; 
- давлат томонидан аҳолини молиявий фирибгарликлардан ҳимоя қилиш чораларини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамғарилган омонатлар ва капиталларнинг 
ҳимояланганлиги кафолатларини таъминлаш; 
- иқтисодиётнинг реал секторига инвестиция киритиш учун қаратилган пул 
маблағларининг легаллаштирилишини тасдиқловчи юридик институтлар механизмини ишга 
тушириш; 
- коррупция, порахўрлик ва яширин иқтисодиётни ривожлантиришга сабаб бўлаётган 
барча омилларни комплекс ўрганиш;
- давлат эҳтиёжлари учун харидлар тизимининг самарадорлигини ошириш - 
харидларнинг ошкоралиги ва очиқлигини ошириш, давлат контрактларининг очиқ рўйхатини 
юритиш, харидларни қаттиқ тартибга солиш; 
- идоравий ва минтақавий аксилкоррупциявий дастурларни жорий этиш; 
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларии коррупцияга шароит яратиш- яратмаслиги нуқтаи 
назаридан экспертизадан ўтказиш; 
- рақамли иқтисодиёт, давлат бошқарувини рақамлаштириш, электрон ҳукумат, Е-
тижорат, Е-хизмат, Е-тўлов, Е-ижро, Е-аукцион ва шу кабиларни жадал ривожлантириш 
учун шарт-шароитларни яратиш ва уларни амалиётга татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш; 
- аҳолининг ҳуқуқий савиясини ҳамда иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўйича 
иммунитетини ошириш.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish