2 Тошкент давлат


-расм. Менежмент тизимларига асосланган стандартларнинг жорий қилиш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
1-расм. Менежмент тизимларига асосланган стандартларнинг жорий қилиш 
натижалари 
Сифат менежмент тизимларидан самарали фойдаланиш ҳамда ушбу тизимлар 
асосидага халқаро стандартлар бўйича сертификатлаш тармоқнинг ривожланиши, тармоқ 
маҳсулотларининг истеъмол учун хавфсизлик даражаси ҳамда сифатини ошиши, шунингдек 
уларнинг ички ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга туртки бўлади.
68
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон 
Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами. 2017 йил. 6-сон. 
69
Свиридова О.И. “Основы формирования системы менеджмента качества на предприятиях АПК” Vestnik 
OrelGAU, 2(53), April 2015.
Инвесторлар
• Корхона 
ва 
ташкилотларнинг 
фаолияти 
“шаффофлиги”; 
• Корхона келажагини “олдиндан кўра билиш”; 
• Барқарор девидент олиш имкони 
Истеъмолчилар 
• Озиқ-овқат маҳсулотлари 
хавфсизлигини таъминлаш; 
• Маҳсулотларнинг табиийлигини 
ошириш; 
• Истеъмолчилар талабининг 
қаноатлантирилиши; 
• Истеъмолчининг сифатли танлови 
Ташкилотлар 
• Корхона бошқарувининг яхшиланиши; 
• Корхона экспорт салоҳиятининг ошиши; 
• Харажатларнинг камайиши ва ресурсларнинг 
тежамкорлиги; 
• Ички ва ташқи бозорда рақобатдошлик 
даражасининг ўсиши; 
• Корхона ички фаолиятини тартибга солиш; 
• Номувофиқ маҳсулотлар ҳажмини камайиши; 
• Ходимлар ва ишчиларнинг ижтимоий 
муаммоларини ечилиши; 
• Мутахассис ходимлар савиясининг юксалиши 


211 
Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-
мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим 
жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб 
боришидир. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам 
кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини 
мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. Маҳсулотларнинг 
рақобатбардошикни таъминлашда муҳим омиллардан бири бу сифат
70
кўрсаткичи 
ҳисобланади. Ҳозирда аксарият истеъмолчилар ва мамлакатимиздаги ёки хорижий 
ҳамкорлар учун нафақат маҳсулотларнинг сифати, балки уларни етиштиришдан тортиб то 
етказиб боргунига қадар жараёнида сифатни тизимли таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Ушбу жараёнларни кафолатланган амалга оширилиши сифат менежменти тизимини (СМТ) 
жорий этишни талаб этади. 
Қишлоқ хўжалигини ривожланиш тенеденциясини кўрадига бўлсак, мустақилликни 
дастлабки куниданоқ ушбу соҳани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга 
оширила бошланди. Дастлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида хусусий сектрни шакллантирилиб, 
жаҳон андозаси мувофиқ давлат тасарруфида бўлган ерлар, яъни калхоз ва собхозлар ўрнига 
хусусий ер эгалари, яъни деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бунинг натижасида 
қишлоқ хўжали маҳсулотларини етиштириш секин асталик билан хусусий сектрога 
ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида саҳада юқори 
иқтисодий самарадорликка эришиб келинмоқда. 
Ўзбекистонда етиштираётган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада 
ривожлантириш, унинг географик таркибини кенгайтириш ўз навбатида мева-сабзавот 
масулотларини бир хил температурада сақлаб берувчи махсус совуткичли омборлар, 
рефрежираторлар ёрдамида узоқ масофаларга ташиш, жаҳон стандартларига мувофиқ 
сетификатлаш, маҳсулотларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қадоқлаш ва 
дизайнини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилини талаб этади. 
Жаҳон тажрибасини кўрадиган бўлсак, жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорида рақобатни 
ривожланиши натижасида айрим мамлакатлар, интегратсия гуруҳлари ва минтақавий 
ҳукуматлараро ташкилотлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига бўлган халқаро 
стандартларга мувофиқ ҳолда ўзларининг талабларини шакллантирмоқдалар.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ISO 9001:2008
71
(ISO 9000 сериясига кирувчи) 
халқаро стандарти асосида ISO 22006:2009 «Quality management systems - Guidelines for the 
application of ISO 9001:2008 to crop production» стандарти ишлаб чиқилган. Ушбу стандарт 
ISO/TC 34 – “Озиқ-овқат” халқаро сифат ташкилотининг шу номли техник қўмитаси 
томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиб, ISO 22000 – HACCP (Hazard analysis and 
critical control points) хавф-хатарни таҳлил қилиш ва назоратнинг критик нуқтаси номи билан 
халқаро стандартнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини бошқариш серияси 
сифатида қайд этилган ва ISO 22006:2009 стандарти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштириш жараёнига (элеватор, маҳсулотларни сақлаш омборлари, қишлоқ хўжалиги 
кооперативларига) жорий этиш учун тавсия қилинган. 
Юқорида келтирилган қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли халқаро сандартлардан 
ташқари GAPs - Good Agricultural Practices (қишлоқ хўжалигининг яхши амалиётчиси) 
номини олган халқаро стандарт ҳам эътиборга лойиқдир. Ушбу халқаро стандарт 
етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш 
борасидаги меъёрий ҳужжатлар мажмуидан иборатдир. Унда белгиланган асосий қоидаларни 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг турли босқичларига нисбатан қўллаш 
70
Свиридова О.И. “Основы формирования системы менеджмента качества на предприятиях АПК” Vestnik 
OrelGAU, 2(53), April 2015.
71
ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларини ўсимлик етиштириш соҳасида қўллаш 
бўйича меъёрий ҳужжат ҳисобланади. 


212 
мумкин. GAP қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнидаги тупроқ, сув, ишчи 
ва ходимлар ҳамда ишлаб чиқариш ва ишлов бериш компонентларига эътибор қаратади.
Юқорида қайд этилган тамойилларнинг муҳим элементларига риоя қилиш қишлоқ 
хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган корхона ва фермер хўжаликларига сифат 
менежменти тизими асосида етиштирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш 
имконини беради.
Умуман олганда ушбу келтирилган ташкилотлар томонидан таклиф этилган 
стандартларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича жорий этиш тамойиллари 
таркибида бирмунча фарқлар мавжуд бўлсада, GAP стандарти ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси 
бўйича ISO 9001 стандарти сингари учинчи томон, халқаро стандарт ташкилоти томонидан 
сертификатлаш имконини беради.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish