87
Асосий иқтисодий хавфсизлик таҳдидлари – мамлакат ёки минтақанинг иқтисодий
ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи жараён бўлиб, малакат, жамият ва шахс иқтисодий
манфаатларини чегаралайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши аҳолининг тўловга
қобил талабига ҳам бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам аҳолининг пул даромадлари,
истеъмол харажатлари, чакана товар айланмаси ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш
хажми каби кўрсаткичлар ҳудудлар ривожланишини таҳлил қилишда ва баҳолашда,
ҳудудларнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнини аниқлашда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги пайтда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ва уларнинг
хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий восита ва механизмларига
қуйидагилар киради:
- алоҳида ҳудудларни ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ва ҳудудий
дастурларни ишлаб чиқиш;
- иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларида ислоҳотларни амалга ошириш;
- минерал хомашё ресурсларидан комплекс равишда фойдаланиш;
- ер-сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар [3].
Ҳозирги кунда республикамиз ҳудудларини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш
бўйича қуйидаги дастурлар амалга оширилмоқда:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастури;
- кадрлар тайёрлаш миллий дастури;
- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастури;
-аҳолини иш билан бандлиги ҳудудий дастури;
- республика экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури ва бошқалар.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича орқада қолган минтақаларни иқтисодий
ривожлантириш бўйича ягона давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мақсадли давлат
дастурларини яратиш ва амалга оширишда минтақаларнинг хусусиятларини ҳар томонлама
ҳисобга олиш мамлакат ҳудудларнинг тараққиёт даражасини тенглаштиришда муҳим омил
бўлади.
Мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг хозирги холатини
таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдики, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Лекин, ушбу соҳани
ҳудудларда ривожлантиришда уларнинг иқтисодий салоҳияти, меҳнат ресурслари, кадрлар,
хом ашё ресурслари, уларнинг ихтисослашуви каби омилларни инобатга олинмаяпти.
Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ҳисобга олишга алоҳида аҳамият бериш зарур.
Чунки ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, шубҳасиз мазкур ҳудудга валюта оқимлари
тушишини таъминлайди. Бу ўз навбатида, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини
такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш, фаолият олиб бораётган
корхоналарни технологик жиҳатдан модернизация қилишга молиявий асос ҳисобланади[4].
Хорижий хамкорларнинг инвестицияларидан фойдаланган ҳолда кичик бизнес
корхоналарини ташкил этиш бундай корхоналарнинг нафақат ички бозорда фаолият
юритишлари, балки уларнинг ташқи бозорларга чиқишлари учун ҳам кенг йўл очади ва
мамлакат ва унинг ҳудудларини экспорт салоҳиятини ошириб, рақобатбардошлигини
кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: