2 Тошкент давлат


Гайибназаров Баходир Каримович



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
Гайибназаров Баходир Каримович 
доктор экономических наук, профессор, 
Директор института повышения квалификации кадров и статистических 
исследований при Государственном комитете Республики Узбекистан 
Кутлиев Орифжон Адизович
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва
макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибидаги ходимларнинг 
 малакасини ошириш ўқув маркази директор ўринбосари, 
 Ё.Р.Абдувалиева 
 т.ф.н., доц., катта илмий ходим
 
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ВА УНДАГИ
АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР 
 
Аннотация:
Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича 
ҳисоблашнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, ялпи ички 
маҳсулот(ЯИМ)ни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир 
таклиф ва тавсиялар берилган. 
Аннотация:
В данной статье анализируются теоретические и методологические 
основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта. Также приведены 
особенности расчета валового внутреннего продукта (ВВП), рекомендации и рекомендации 
по его совершенствованию. 
Abstract:
This article analyzes the theoretical and methodological basis for calculating the 
cost of gross domestic product. Also features of the calculation of gross domestic product (GDP), 
recommendations and recommendations for its improvement. 
Таянч сўзлар:
миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулот, давлат муассасалари, уй 
хўжалиги, соф экспорт, таснифлаш, баҳо, статистик таҳлил 
 


79 
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда 
МҲТ-2008 нинг жорий этилиши натижасида содир бўладиган ўзгаришлар асосан Ялпи ички 
маҳсулот (ЯИМ)нинг ҳажми, таркиби ва ўсиш суръатига таъсир кўрсатади.
Бу ўзгаришлар: 
илмий-тадқиқот фаолияти; 
ҳарбий харажатлар; 
марказий банклар ишлаб чиқариши; 
молиявий хизматлар; 
суғурта хизматлари; 
норасмий сектор; 
ноқонуний фаолият; 
институционал бирликлар; 
ёрдамчи бирликлар; 
холдинг компаниялари, махсус мақсадлар учун тузилган бирликлар ва траст 
жамғармалар; 
бир нечта ҳудудларда жойлашган корхоналарни (кўпҳудудли корхоналар) ҳисобга 
олиш тартиби; 
норездентларга тегишли бўлган нокорпоративлашган бирликлар; 
давлат бошқарувидаги секторни ва бошқа секторларни чегаралаш; давлат секторини 
юритиш. Давлат бошқаруви ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар 
(НКООДХ) сектори бирликларининг нобозор ишлаб чиқариши ва ўз эҳтиёжларида 
фойдаланиш учун ишлаб чиқаришини баҳолашдаги ўзгаришлар; 
эгалик ҳуқуқини бериш бўйича харажатлар; 
қайта ишлаш учун хорижга юбориладиган товарлар; 
чегарадан ташқарида товарларни олиб сотиш. 
Бундай ўзгаришларни илмий-тадқиқот фаолияти ва қурол-аслаҳа сотиб олишдаги 
харажатларни талқин этишда қандай ифодаланишини кўриб чиқайлик. 
Фраскатининг қўлланмасига
41
мувофиқ илмий-тадқиқот фаолияти “билимлар 
захирасини ошириш учун тизимли асосда амалга ошириладиган ижодий иш, шу жумладан, 
инсон, маданият ва жамият тўғрисидаги билимларни ҳам қамраган ҳолда ушбу билимлар 
захирасидан уни қўллашнинг янги имкониятларини ихтиро қилишда фойдаланишдир”. 
Илмий-тадқиқот фаолиятининг ишлаб чиқариши ташқаридан ва ўз кучи билан бозор ва 
нобозор ишлаб чиқарувчилари буюртмалари бўйича амалга ошириладиган тадқиқотларни ўз 
ичига олади. Илмий-тадқиқот фаолияти ишлаб чиқаришидан фойдаланиш МҲТ-1993да 
оралиқ истеъмол каби акслантирилади, бунинг натижасида эса ЯИМ тўлиқ баҳоланмай 
қолиши мумкин. Мос равишда, илмий-тадқиқот фаолияти (билимлар захираси) натижалари 
келгуси иқтисодий ўсишнинг асосий шартлари ҳисоблансада, улар асосий капиталнинг ялпи 
жамғармаси сифатида ва активлар ва пассивлар балансида активлар сифатида инобатга 
олинмайди, пировардида мамлакат капиталининг соф қиймати ҳам худди шундай тўлиқ 
баҳоланмайди.
МҲТ-2008 
да 
илмий-тадқиқот 
фаолияти 
натижаларидан 
фойдаланишни 
акслантиришда ёндашув ўзгаради. Уларга харажатлар асосий капиталнинг ялпи жамғармаси 
каби, худди биноларга, асбоб-ускуналарга, компьютерли дастурий таъминотга ва ҳ.к.ларга 
харажатлар сингари акслантирилади, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнида кўп каррали 
фойдаланилиши мумкин. Активлар ва пассивлар балансида асосий фондлар таркибида улар 
учун алоҳида (“тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришлар”) ўрин ажратилган. Ўзининг эгасига 
иқтисодий фойда келтирмайдиган илмий-тадқиқот фаолияти натижалари бундан мустасно 
41
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ОЭСР) Италиянинг Фраскати шаҳрида 1963 йилда 
ўтказилган йиғилишда қабул қилган илмий тадқиқот ва ишлаб чиқиш статистикаси бўйича расмий тавсиялари.


80 
ҳисобланади; улардан илгаригидек, оралиқ истеъмол сифатида фойдаланиш тавсия этилади. 
Мазкур талқин тўлиқ равшан бўлмаганлиги учун янада аниқроқ тушунтиришни тақозо этади. 
Тавсия этиладиган илмий-тадқиқот фаолияти харажатларининг талқини концептуал 
асосланган ҳисобланади. Айниқса, МДХ мамлакатларида ушбу харажатларни оралиқ 
истеъмолдан жамғармага ўтказиш МҲТ-2008ни жорий этишнинг дастлабки босқичида 
амалга ошириш тавсия этилади
42
. Бу ЯИМ мутлақ миқдорининг ошишига олиб келади, худди 
шундай илмий-тадқиқот фаолиятига харажатларнинг олдиндан ўсиши шароитида ЯИМ ўсиш 
суръатини ҳам оширади. Активлар ва пассивлар балансида тегишли активлар қийматини ва 
асосий капитал истеъмолини аниқлаш анча қийинчиликлар туғдиради. Шу боис мазкур ишни 
кейинги босқичларда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Мамлакатларга мазкур 
масалада кўмаклашиш учун БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси Статистика бўлими 
томонидан 2013 йилда “МҲТ-2008ни Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё ва Жанубий-
Шарқий Европа мамлакатларида жорий этиш бўйича тавсиялар”и ишлаб чиқилган
43
.
Асосий капиталнинг ялпи жамғармаси МҲТ тармоқлараро балансида ЯИМ 
компонентаси каби ҳисобланади
44

Асосий капиталнинг ялпи жамғармаси ўзида, ишлаб чиқариш жараёнида доимий ёки 
такрор бир йилдан ортиқ фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилган моддий ва номоддий 
активларнинг кўпайиши, 
плюс
ишлаб чиқарилмаган активлар қийматининг кўпайишини 
ифодалайди. Асосий капиталнинг ялпи жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- эгаллаш 
минус
ишлаб чиқарилган (янги ва мавжуд) асосий капитални чиқариш; 
- мавжуд асосий капиталнинг ҳолатини яхшилаш; 
- ишлаб чиқарилмаган материал активлар, жумладан ернинг ҳолатини, яхшилаш;
- ишлаб чиқарилган моддий ва номоддий активларга эгалик ҳуқуқини бериш билан 
боғланган харажатлар.
Асосий капитал жамғармаси ялпи асосда, яъни асосий капитал истеъмолини 
(эскиришни) айиришга қадар аниқланади. 
Асосий капитал ялпи жамғармаси таркибига қуйидагилар кирмайди: 
- майда дастгоҳлар, ишчи кийими, захира қисмлар, кам қийматли ускуналар, ҳатто 
улар бир йилдан ортиқ хизмат қилаётган бўлсада (оралиқ истеъмолга тегишли); 
- уй хўжаликлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган узоқ 
фойдаланиладиган истеъмол товарлари (уй хўжаликларининг якуний истеъмолига тегишли 
бўлади); 
- ҳарбий техникани эгаллаш; 
- ер, фойдали қазилмалар. Табиий ўрмон ва бошқалар. 
Асосий фондларнинг харид қилинган қисмида ялпи жамғармани баҳолаш қўшилган 
қийматга солиқларсиз харидорлар нархида амалга оширилади; хўжалик усулида ишлаб 
чиқарилган асосий фондлар қисмида эса (бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.) – асосий нархларда. 
Асосий капитал жамғармаси моддий асосий капитал жамғармаси ва номоддий асосий 
капитал жамғармасига бўлинади.
Асосий капитал жамғармасига қуйидагилар киради: 
- бино ва иншоотлар; 
- машина ва ускуналар; 
- ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар; 
- кўп йиллик кўчатлар.
42
Обзор основных положений пересмотренной системы национальных счетов 1993 года (СНС-2008 года) и 
предложения по их поэтапному применению в статистике стран СНГ. Москва-2008, 10 стр.
43
Рекомендации ЕЭК ООН по внедрению Системы национальных счетов 2008 в странах Восточной Европы, 
Кавказа и Центральной Азии и Юго-Восточной Европы. Подготовлены Статистическим Отделом ЕЭК ООН 2013 г. 
44
“Курс социально-экономической статистики”, под редакцией д.э.н., проф. М.Г.Назарова, Финстатинформ, М-
2000 г. 


81 
Номоддий асосий капиталга қуйидагилар киради:
-
геология-қидирув ва пармалаш ишларига харажатлар; 
-
электрон ҳисоблаш машиналари дастурий таъминотига харажатлар; 
-
фан, санъат, адабиёт ва бошқа асарларнинг асл нусхалари; 
-
бошқа номоддий асосий капитал.
Ишлаб чиқарилмаган активлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган активларни ўз ичига 
олади, аммо ўзлари ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланмайди. Уларга ер, ер ости 
бойликлари, биологик ва сув ресурслари, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, 
лицензиялар ва савдо белгилари киради. 
Асосий капитал ялпи жамғармасининг умумий катталиги капитал билан операциялар 
счетидан олинади. Ушбу катталикни ва унинг таркибини аниқлаш учун асосий ахборот 
манбалари бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобига 
капитал қуйилмалар ҳажми ва тузилмаси тўғрисида маълумотларни сақлайдиган 
объектларни, асосий фондларни ишга тушириш ва капитал қўйилмалардан фойдаланиш 
тўғрисидаги ҳисоботлар, қўшма ва хорижий корхона ҳисоботи ҳамда кичик корхона 
фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги тегишли йиллик ҳисоботлар хизмат 
қилади.
Капитал қўйилмалар таркибига: 
- қурилиш-монтаж ишларига харажатлар; 
- ускуналарни, дастгоҳларни ва анжомларни олиш; 
- лойиҳа-қидирув, геология-разведка ва пармалаш ишлари; 
- бошқа капитал ишлар ва харажатлар. 
Асосий капитални ҳисобдан чиқариш асосий капиталнинг ялпи жамғармасини 
камайтиради. Иқтисодиёт учун у “қолган дунё”га (норезидентларга) асосий капиталга 
тегишли объектларни сотиш ва ўтказиш миқдори билан аниқланади. Улар тўғрисидаги 
маълумотлар тўлов балансидан олиниши мумкин. Эскириш ва ейилишдан, шунингдек, 
авария, йирик ҳалокат ва табиий офат натижасида асосий капитални ҳисобдан чиқариш 
МҲТнинг тармоқлараро балансида ҳисобга олинмайди. 
Бухгалтерия ҳисоби усубиёти бўйича капитал қўйилмалар таркибига асосий капитал 
қийматини оширмайдиган харажатлар (янги қуриладиган объектлар учун ходимларни 
тайёрлашга, қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйишга харажатлар, қурилиш учун участкалар 
ажратилишида фуқароларнинг уларга тегишли иншоотларини бузишда зарарни қоплаш учун 
тўланадиган харажатлар ва бошқалар) киради. Ялпи жамғармани ҳисоблашда ушбу 
харажатларни капитал қўйилмалар ҳажмидан чиқариш зарур. 
Капитал қўйилмалар ҳажмига сотиб олинган ва корхонага киритилгандан кейин 
монтаж талаб этилмайдиган ускуналарга харажатлар киритилади. Бундай ускуналарга 
олдиндан йиғилмайдиган ва кўтариб турувчи конструкцияларга ўрнатилмайдиган ускуналар 
киради. Шу сабабдан асосий капиталнинг ялпи жамғармасини ҳисоблаганда ускуна, восита, 
инвентарь капитал қўйилмалар миқдорига монтаж талаб қиладиган ва капитал қурилиш 
омборида сақланаётган ўрнатилмаган ускуналар ҳажмини ҳам қўшиш зарур.
Ускуна, восита, инвентарга капитал қўйилмалар бюджет ташкилотлари ва муассасалари 
(мактаб, касалхона, болалар боғчалари ва ҳ.к.) томонидан бюджет таснифлагичининг 
тегишли моддаси бўйича ажратилган маблағ ҳисобига ускуна ва инвентарлар олиш учун 
амалга оширилган харажатларни ўз ичига олмайди. Асосий капитал ялпи жамғармасини 
ҳисоблашда ушбу катталикни ускуна, восита ва инвентарни олиш учун харажатларга қўшиш 
лозим. 
Ҳарбий харажатлар МҲТ-1993 йилда ҳужумкор қуроллар ва уларни етказиш 
воситалари уларнинг фойдаланиш муддатидан қатъи назар капитал жамғармага 
киритилмайди, уларга харажатлар эса давлат бошқаруви сектори ҳисобларида оралиқ 
истеъмол сифатида акслантирилади. 2008 йил МҲТ тавсияси шундан иборатки, қурол-яроғга
харажатлар, асосий капитал учун уларнинг умумий МҲТ мезонларига мос келиши 


82 
шароитида, яъни агар ушбу активлар бир йилдан ортиқ фойдаланадиган бўлса, асосий 
капитал жамғармаси сингари акслантирилиши даркор. Шунга мувофиқ қуролланиш ва 
ҳарбий захиралар (ҳарбий мақсаддаги моддий айланма маблағлар захиралари) тизимлари 
орасида тафовут ўтказиш лозим. Ўзбекистонда мазкур тавсияни жорий этиш, МҲТ-2008ни 
ўзлаштиришнинг дастлабки босқичларида амалга оширилиши лозим.
Асосий капитал жамғармаси ва ҳарбий мақсаддаги моддий айланма маблағлар захираси 
орасидаги тафовутни ўтказиш учун зарур ахборотни олиш қўшимча муаммони туғдириши 
мумкин.
ЯИМни баҳолашда қуйидаги асосий масалалар охиригача ечилмай қолмоқда ва бу 
борада ЯИМ кўрсаткичларини яхшилаш учун кўрсатилган муҳим соҳаларда қуйидагиларни 
амалга ошириш зарур: 
а) хизматларни, жумладан молиявий хизматларни ҳисобга олиш; 
б) доимий (ўзгармас) нархларни баҳолаш: мувофиқ дефляторларни ишлаб чиқиш; икки 
мартали дефляция усулини жорий этиш; ҳар йиллик асосда занжирли алоқани бунёд этиш 
процедураси; 
в) ЯИМнинг тўлиқлиги (кузатилмайдиган яширин иқтисодиёт, норасмий, ноқонуний ва 
махфий фаолият) ва мулкдор эгаллаган уй-жойни баҳолаш; 
г) ресурслар ва истеъмол доираларига мувофиқ келишиш, ва турли манбалардан 
тушадиган ахборотни бирлаштириш; 
д) давлат секторини (ўлчаш) ҳисобга олиш: ҳисобланган ишлар, хизматлар, қамров 
(қайта кўрилган Давлат молия статистикаси(ДМС)ни жорий этиш билан боғлиқ);
е) ресурслар ва истеъмол доирасида баланслаштириш ҳамда турли манбалардан 
тушадиган ахборотларни бирлаштириш; 
ж) ялпи асосий капитални шаклланириш ва асосий капитал истеъмоли бўйича 
яхшиланган тадбирлар;
з) чораклик миллий ҳисоблар учун мавсумий тебранишларга тузатишлар киритиш 
усуллари. 
Шу билан бирга МҲТ-2008 ни жорий этиш натижасида ҳал этилиши лозим бўлган янги 
масалалар юзага келади. 
Қуйида келтирилган рўйхатда Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё ва Жанубий-
Шарқий Европа мамлакатлари учун жуда муҳим ҳисобланган 2008 йил ўзгаришлари 
келтирилган. Мадомики, ушбу ўзгаришлар асосан МҲТни баҳолаш ва МҲТ-2008ни жорий 
этиш соҳаларига таъсир кўрсатар экан, уларни тегишли статистик дастурларда инобатга 
олиш даркор: 
а) молиявий хизматларни баҳолаш: FISIM (қўшимча (билвосита) равишда ўлчанган, 
молиявий воситачилар хизматини ҳисоблаш методи), марказий банкнинг расмий 
маълумотлари, суғурта хизматлари ва бошқалар; 
б) кузатув (текшириш) ва ишлаб чиқаришга харажатлар;
в) ҳарбий харажатлар;
г) асосий воситалар билан боғлиқ бошқа масалалар: фойдали қазилмаларни қазиб олиш, 
маълумотлар базаси ва дастурий таъминот ва бошқалар; 
д) норасмий ва ноқонуний фаолиятга тегишли масалалар; 
е) ISIC билан танишиш, 4/NACE версияси, 2 версия; 
ж) қайта ишлаш учун товарлар;
з) ретроспектив таҳлил.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, МҲТ-2008 кузатилмайдиган иқтисодиёт ва 
норасмий сектор соҳасини баҳолаш бўйича янада мукаммал йўл-йўриқ кўрсатади. Бу эса 
ҳисобларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва сифатни ошириш бўйича миллий дастурларни 
кучайтиришга ёрдам беради. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish