2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Кутлиев Орифжон Адизович
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва
макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибидаги ходимларнинг 
 малакасини ошириш ўқув маркази директор ўринбосари, 
 Ё.Р.Абдувалиева 
 т.ф.н., доц., катта илмий ходим
 
 
ЯКУНИЙ ИСТЕЪМОЛ УСУЛИДА ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТНИ 
ҲИСОБЛАШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Аннотация:
Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича 
ҳисоблашнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, ялпи ички 
маҳсулот(ЯИМ)ни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир 
таклиф ва тавсиялар берилган. 
Аннотация:
В данной статье анализируются теоретические и методологические 
основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта. Также приведены 
особенности расчета валового внутреннего продукта (ВВП), рекомендации и рекомендации 
по его совершенствованию. 
Abstract:
This article analyzes the theoretical and methodological basis for calculating the 
cost of gross domestic product. Also features of the calculation of gross domestic product (GDP), 
recommendations and recommendations for its improvement. 


84 
Таянч сўзлар:
миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулот, давлат муассасалари, уй 
хўжалиги, соф экспорт, таснифлаш, баҳо, статистик таҳлил 
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўзида резидентларнинг якуний истеъмол, ялпи жамғарма ва 
соф экспортга харажатлар йиғиндисини ифодалайди. 
Якуний истеъмол деганда аҳолининг шахсий эҳтиёжларини ва жамиятнинг жамоавий 
эҳтиёжларини қондириш учун товар ва хизматлардан фойдаланиш тушунилади.
Битта институционал бирликларнинг даромади бошқа институционал бирликлар 
истеъмол қиладиган истеъмол товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун 
фойдаланилиши мумкин. Масалан, соғликни сақлаш, маданият ва санъат соҳасидаги нобозор 
хизматлар уй хўжаликлари томонидан ўзларининг хусусий эхтиёжларини қондириш учун 
фойдаланилади, лекин айрим тегишли харажатларни давлат кўтаради. 
Нотижорат ташкилотлар (хайрия жамғармалари, уюшмалар, ёшлар ижтимоий 
уюшмалари, диний ташкилотлар, ижтимоий ҳаракат ташкилотлари ва бошқалар)
ўзларининг даромадлари ҳисобига товар ва хизматларни сотиб олишлари ва аҳолининг 
маълум қатламдаги гуруҳларига якуний истеъмол учун беришлари мумкин. Шу боисдан 
миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)да иккита тушунча орасида тафовут ўтказилади – якуний 
истеъмолга харажатлар ва амалдаги (ҳақиқий) якуний истеъмол, бу эса иккита йўналишда 
таҳлил ўтказиш имкониятини беради: истеъмол учун харажатларнинг ким томонидан 
молиялаштирилиши ва бундан ким фойда олиши.
Якуний истеъмолга харажатлар иқтисодиёт учта секторининг институционал 
бирликларига эга: уй хўжаликлари, давлат муассасалари ва уй хўжаликларига хизмат 
кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар. 
ЯИМни ҳисоблашда уй хўжаликлари-резидентларнинг мамлакат иқтисодий ҳудуди ва 
чет элдаги якуний истеъмолга харажатлари инобатга олинади. Хўш, буларга нималар киради: 
шахсий даромадлари ҳисобига бозор истеъмол товарлари ва хизматларини сотиб олишга 
харажатлар, шунингдек, хусусий истеъмол учун натурал шаклда иш ҳақи сифатида олинган 
ёки уй хўжаликлари ишлаб чиқарган товар ва хизматлар қиймати (шахсий ёрдамчи 
хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ўз уй-жойида яшаш бўйича хизматлар). Уй 
хўжаликларининг уй-жой сотиб олишга ва ишлаб чиқариш мақсади учун товар ва 
хизматларга харажатлари якуний истеъмолга кирмайди.
Давлат муассасаларининг якуний истеъмол харажатлари таркибини иккита гуруҳга 
ажратиш мумкин.
Биринчиси, уй хўжаликларига кўрсатиладиган хусусий товар ва хизматларга 
харажатлар. Уларга соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, санъат, 
физкультура ва спорт соҳаларида бюджет муассасалари томонидан кўрсатиладиган нобозор 
хизматлар қиймати, шунингдек, ижтимоий ёрдам сифатида натурал шаклда уй 
хўжаликларига бериш учун улар сотиб оладиган товар ва хизматлар қиймати киради (бепул 
дори-дармонлар, дарсликлар, ногиронлар учун силжиш (ҳаракат) воситалари ва уларни 
таъмирлаш бўйича хизматлар ва бошқалар).
Иккинчиси,
 
жамоавий хизматларга харажатлар гуруҳи бюджет ташкилотларининг 
бошқарув, мудофаа, хавсизлик, фан, атроф-муҳитни муҳофазалаш ва бошқа соҳалардаги 
нобозор хизматлари қийматини ўз ичига олади.
Давлат муассасаларнинг якуний истеъмолга харажатлари уларнинг жорий 
харажатларига 
(охиргиси 
уй 
хўжаликлари 
секторининг 
оралиқ 
истеъмолидек 
қаралади),(асосий истеъмол капиталини қўшиб олганда, бозор хизматлари сотувидан 
олинган даромадни айирмасига тенг равишда қабул қилинади .
Уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларининг якуний 
истеъмолга харажатлари мазкур ташкилотлар томонидан кўрсатилган нобозор хизматлар 
қийматини, шунингдек, уй хўжаликларига бериш учун сотиб олинган товар ва хизматлар 
қийматини қамраб олади. Нобозор хизматлар қиймати ташкилотларнинг жорий харажатлари 


85 
(асосий капитал истеъмолини қўшган ҳолда) дан бозор хизматларини сотишдан тушган 
даромаднинг айирмасига тенг бўлади. Шунингдек, ушбу харажатлар гуруҳи таркибига 
корхоналар бўлинмалари томонидан ишчи ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига тақдим 
этиладиган маданий-маиший тавсифдаги хизматлар (идоравий касалхоналар, санаториялар, 
дам олиш уйлари, идоравий уй-жой жамғармаси ва ҳ.к.) қиймати ҳам киритилади.
Нотижорат ташкилотлари харажатлари тавсифи бўйича уй хўжаликларига тақдим 
этиладиган алоҳида (индивидуал) товар ва хизматларга харажатлар сифатида қаралади.
Уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларнинг асосий 
функциясига ушбу ташкилотларнинг аъзолари бўлмиш сиёсий, жамоат, касаба, диний ва 
бошқа ушбу ташкилотларнинг аъзоларига нобозор хизматларни кўрсатиш киради. 
Мазкур секторга кирувчи бирликлар ўз харажатларини аъзолик бадаллари, мулкий 
даромадлари ва хайр-эҳсонлар ҳисобига молиялаштирадилар. 
Амалдаги (ҳақиқий) якуний истеъмол деганда молиявий манбасидан қатъи назар 
ҳақиқатда истеъмол қилинган товар ва хизматлар қиймати тушунилади. У ўз ичига 
қуйидагиларни олади: 
- уй хўжаликлари-резидентлар томонидан сотиб олинган барча алоҳида товар ва 
хизматлар қиймати (уй хўжаликларининг ҳақиқий якуний истеъмоли); 
- давлат муассасалари томонидан жамиятга тақдим этилган жамоавий хизматлар 
қиймати (давлат муассасаларининг ҳақиқий якуний истеъмоли). 
Алоҳида секторлар учун якуний истеъмолга харажатлар ҳақиқий якуний истеъмолга 
тенг эмас. Иқтисодиёт учун якуний истеъмол иккита усулда ҳисобланиши мумкин: 
- барча секторларнинг якуний истеъмолга харажатлари йиғиндиси сингари; 
- уй хўжаликлари ва давлат муассасаларининг ҳақиқий якуний истеъмоли йиғиндиси 
сингари. 
Якуний истеъмолга харажатлардан ташқари ЯИМдан якуний фойдаланишнинг асосий 
таркибий қисм(компонента)ларига ялпи жамғарма ва соф экспорт киради. Ялпи жамғарма 
қуйидаги учта элементни қамраб олади:
1) асосий капиталнинг ялпи жамғармаси; 
2) моддий айланма воситалари захирасининг ортиши; 
3) қийматларнинг соф ютуғи. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish