2 Тошкент давлат


Фойдаланилган адабиётлар ўйхати



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Фойдаланилган адабиётлар ўйхати 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармони. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 13 февраль, 6-
сон, 70-модда.
 
2.
А.А. Симанович. Институциональные корни коррупции// Безопасность бизнеса. 
2009. № 3. С. 30–31 
3.
В. К. Сенчагов. Экономическая безопасность России. М.: ДЕЛО, Общий курс под 
редакцией академика РАЕН . 2005 г.б с.897. 
 
4.
История древнего мира/ Под ред. И.М. Дьяконова, В.Д. Нероновой, И.С.
Свенцицкой. М., 1982. Кн. 2. С. 263, 288-294, 298, 303.
 
5.
Ўша жой, 285 б. 
6.
Ўша жой, 292 б. 
7.
Ўша жой, 384 б. 
8.
Темур тузуклари: Т.: “Шарқ”, 2005 й. 159 б. 
 


71 
Рустамов Нарзилло Истамович 
 
кат. ўқит., PhD. 
Абатбаев Айдос Тўхтарбаевич 
 
курсант, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси
 
ДАВЛАТНИНГ ҲАРБИЙ ҚУДРАТИ – ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЙ 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ
Аннотация: 
Тезисда давлатнинг ҳарбий қудрати ва мудофаа тизими жамият 
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омили сифатида ёритилган. 
Аннотация: 
В тезисе освещена военная мощь государства и система обороны как 
основной фактор обепечения экономической безопастности общество. 
Annotation: 
The thesis highlights the military power of the state and the defense system as 
the main factor in ensuring economic security for society. 
Таянч иборалар:
Давлатнинг ҳарбий қудрати, ҳарбий округ, Қуролли Кучлар, 
мамлакатнинг мудофаа тизими, мудофаа доктринаси, ҳарбий эҳтиёжлар, таъминотнот. 
миллий ва минтақавий хавфсизлик.
 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири 
Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардир. Мамлакатимиз Қуролли 
Кучлари соҳасида мустақиллик йилларида ҳарбий ислоҳотлар босқичма-босқич амалга 
оширилиб келинди. Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки 
босқичида мамлакатимизнинг ҳарбий-маъмурий бўлиниши тизими ташкил этилди ва 
Қуролли Кучлар тузилишини такомиллаштириш тадбирлари амалга оширилди. Қўшинларда 
тезкор бошқарувни амалга ошириш мақсадида ҳарбий округлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучлари штат тузилишини такомиллаштириш ҳақида”ги Фармони асосида Чегара 
қўшинлари ва Ички ишлар қўшинларининг махсус бўлинмалари Қуролли Кучларнинг 
ажралмас қисми сифатида белгиланди. Мамлакат мудофаасини ташкил этишда барча куч 
тизимларининг бирлиги вужудга келди. Бу ўз навбатида давлат мудофаа тизими янада 
такомиллашишига имкон яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Махсус кучлар 
қўшинларининг тузилиши мамлакатимиз Қуролли Кучларининг профессионал тизимга 
ўтишида янги босқични бошлаб берди. Шу даврдан эътиборан, ҳарбий хизматчиларни 
тайёрлашнинг мутлақо янги шакллари – сержантлар мактабларини ташкил қилиш ва 
такомиллаштириш, Қуролли Кучларнинг янгича таркибини ташкил этиш, компьютер ва 
замонавий услублар асосида моделлаштириш жараёнларини ўз ичига олган янги таълим 
усулларини жорий этишга кенг эътибор қаратилди. Мазкур қўшинлар асосан шартнома 
асосидаги ҳарбий хизматчилардан ташкил топди[1]. 
Бугунги кунда ҳар бир ҳарбий қисм ўзининг техникасига, ўзининг ўқув полигонларига 
эга ва уларда ҳарбий техникани бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, жанговар 
қуроллардан отиш, артиллерия, ҳаво жанги тайёргарлиги, взвод, батальон, қисм таркибида 
тактик ўқув машғулотларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Қуролли Кучлар 
ислоҳотларида профессионал армияни ташкил этишдек асосий стратегик вазифа бажарилди.
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари мамлакат мудофаа тизимининг ядроси 
эканлиги қабул қилинган Мудофаа доктринасида белгиланган бўлиб, у Қуруқликдаги 
қўшинлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари, Махсус қўшинлар, 
Ички қўшинлар ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва муассасалар ҳарбий тузилмаларидан 
ташкил топди.
Қўшинлар жанговар тайёргарлиги самарадорлигини кескин ошириш бугунги кунда энг 
муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига назар ташлаб, 


72 
улар аввал бошдан юксак жанговар қобилиятга эга Қуролли Кучларни шакллантиришга 
қаратлгани яхши англаш мумкин. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, миллий армия ҳар қандай 
вазиятда ҳам ҳаракат қилишга тайёр туриши, юртимизнинг географик-стратегик мавқеини ва 
ҳудудимизнинг географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эҳтимол тутилган 
босқинчини бартараф этишга, унга қуруқликда ҳам, ҳавода ҳам муносиб зарба беришга шай 
бўлмоғи лозим. 
Давлатнинг ҳарбий қудрати ва хавфсизлиги эҳтиёжлар тушунчаси билан боғлиқ. Ҳар 
бир ҳарбий хизматчининг кундалик ҳаётида бир қанча эҳтиёжлари озиқ-овқат, кийим-кечак, 
уй-жой ва бошқа турли хизмат ва таъминотлар зарур бўлади. Буларнинг барчаси ҳарбий 
иқтисодий эҳтиёжларни ташкил этади. 
Меҳнаткаш ва фидойи халқимизнинг келажакка ишончи, юртимиздаги тинчлик ва 
барқарорликни таъминлаш жараёнини амалга оширишда ҳарбий хизматчиларнинг иқтисодий 
эҳтиёжлари вужудга келади. Ҳарбий иқтисодий эҳтиёжлар қуйидаги таркибларга бўлинади:
кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-жой, ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, ёнилғи ва бошқалар. 
Инсон эҳтиёжлари учун 
унинг қондирилгани тирикчилик талаблари ёки 
қондирилмаганликни бартараф этишга интилиш ҳолати рўй беради. Айнан шу ҳолат инсонни 
маълум ҳаракатга ундайди. Иқтисодий эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиш ва 
маълум мавқеига эга бўлиши учун қондирилиши лозим бўлган моддий, маънавий ва сиёсий 
неъматларга талабини билдиради.
Кишилик жамиятининг ривожланиши билан инсон 
эҳтиёжлари ҳам ўсиб боради. Барча ижтимоий-иқтисодий тизимларда ҳам инсон эҳтиёжлари 
чексиз, узлуксиз ўсиб ва таркибан ўзгариб бориши иқтисодиётнинг ҳам ривожланиб, 
мукаммалашиб боришини тақозо тақозо қилади. Ўз навбатида янада юксалган иқтисодиёт 
асосида инсонлар эҳтиёжларини ўсиши ва янгиланиши давом этади. Бу ҳолат барча 
ижтимоий -иқтисодий тизимларда эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни амал қилинишини акс 
эттиради [2]. 
Маълумки, истеъмолсиз эҳтиёж юзага келмайди, истеъмол ҳам доим ўсиб боради, 
сабаби одамларнинг кўпайиши ва яхши яшашга интилиши истеъмолни кенгайтиради.
Демак, талаб ўсиб борар экан, уни турли йўллар билан, яъни техника тараққиёти, фан 
ютуқларидан кенг фойдаланиш эвазига ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўли билан 
эҳтиёжларни тўлароқ қондириш мумкин. Эҳтиёжларни қондирилиши жамиятдаги тақсимот 
ва айрибошлашнинг қандай йўлга қўйилганлиги билан боғлиқ. Эҳтиёжлар асосан товар ва 
хизматларни сотиб олиниши, уларнинг таъминоти орқали қондирилади [3].
 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг озиқ-овқат 
билан таъминланиши асосий ва қўшимча озиқ-овқат паёклари асосида амалга оширилади. 
Асосий паёклар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан, қўшимча паёклар 
эса Республика Мудофаа, Ички Ишлар, Фавқулодда вазиятлар Вазирликлари, Миллий 
хавфсизлик хизмати ҳамда Алоқа ва маълумотлаштириш ўзбек агентлигининг қўшма қарори 
билан белгиланади. 
Кийим-кечаклар билан таъминлаш Мудофаа вазирлиги бош таъминот бошқармасининг 
кийим-кечак таъминоти бошқармаси томонидан, кийим-кечак хизмати органлари томонидан 
белгиланган схема бўйича амалга оширилади: марказ (марказий буюм базаси) - ҳарбий округ 
(бирлашма) – қўшилма-ҳарбий қисм-бўлинма-ҳарбий хизматчи. Мудофаа вазирлиги бош 
таъминот бошқармасининг кийим-кечак таъминоти бўлимини мудофаа вазирлиги қўшинлари 
кийим-кечак хизмати органларини бошқаради ва уларга кийим-кечакларни етказиш, кийим-
кечаклар билан таъминлаш бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга. 
Ҳарбий округларга (бирлашмаларга), қўшилмаларга, ҳарбий қисмларга, олий ҳарбий 
билим юртлари ва муассасаларига кийим-кечаклар бериш бевосита мудофаа вазирлиги 
таъминот бошқармасининг буюм таъминоти бошқармаси томонидан бириктирилган ҳисоб 
рақамига асосан, белгиланган меъёрлар бўйича, ўтказиладиган ташкилий тадбирларни 
ҳисобга олган ҳолда ёзилган наряд асосида амалга оширилади [4]. 


73 
Мамлакатимиз ва бутун минтақамиз хавфсизлигига таҳдидлар сақланиб турган ҳозирги 
шароитда 
ҳарбий 
ходимларнинг 
асосий 
вазифаси 
касбий 
маҳоратини 
янада 
такомиллаштириш, Она Ватанимиз, бутун жамиятимиз хавфсизлигига таҳдид солаётган 
хавф-хатарларини янада чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил этиш, бундай хавф-хатарларни 
бартараф этиш учун уларга муносиб зарба беришга қодир, бизнинг ҳудудимизга, одамлар 
тинчлиги ва осойишталигига зиён этказиш мумкин бўлган ҳатти – ҳаракатларнинг олдини 
олишга қаратилган, пухта ишлаб чиқилган стратегия ва тактикага эга бўлиш, халқаро 
террорчилар ва уларни йўллаётган марказлар томонидан содир этиладиган қуролли 
хуружларни бартараф этиш ва уларга олдиндан зарба беришга доимо тайёр туришдан 
иборатдир. Юқорида келтирилган барча маълумотлар ва фикрлар давлатнинг ҳарбий 
қудрати ва иқтисодий хавсизликни таъминлашнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish