2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Ключевые слова: 
экономическая безопастность,национальная безопасность, 
обеспечение экономической безопасности, теневая экономика, отток капитала за рубеж, 
интересы личности, общество и государство.
 
Annotation: 
Economical safety is inseparable and important part of national Safety. 
Theoretical parts of economical safety and main factors that influence on it were analyzed by the 
author. While learning the problems, they have found out several aspects why great attention must 
be paid for maintaining the economic safety.
 
Key words:
 economic safety, national safety, maintaining economic safety, private economy, 
investing in abroad, individual, government's life interests. 


67 
Мамлакатимиз иқтисодиётини жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви шароитида 
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, мамлакат иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, иқтисодий 
хавфсизликни таъминлашда инвестициялар ва инновацияларнинг ўрнини баҳолаш, 
иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда хуфёна иқтисодиёт ва 
коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари, бартараф этиш масалаларини 
назарий-амалий ўрганиш ва тадбиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон миллий хавфсизлик тизимида иқтисодий хавфсизликни қандай ташкил 
этилганлиги, унинг тамойиллари, қабул қилинган сиёсий қарорларнинг иқтисодий 
оқибатлари ва уларнинг корхоналар фаолияти ҳамда, ҳудудларнинг иқтисодий 
хавфсизлигига таъсирини таҳлил қилиш ушбу саволга жавоб топишга хизмат қилади.
2017-2021 йилларга Ўзбекистон Респупликасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар 
стратегиясида 
“миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, 
унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
улушини кўпайтириш” [1] 
устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. 
Янги асрнинг бошларида тезлашиб бораётган мамлакатлар ва минтақаларнинг ўзаро 
боғлиқлиги халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини кенгайтириш, жаҳон молия 
бозорларида операциялар ҳажми ҳамда ташқи қарз олиш ҳажмини ошириш айрим 
мамлакатларда валюта ва инвестиция оқимларини кўпайтиришни фаоллаштирди. Бу эса 
ривожланиш даражаси паст мамлакатлар иқтисодиётидан хорижга капитал оқими 
даражасини кўпайишига сабаб бўлади. Иқтисодиётдан капитални четга оқимини кўпайиши 
ички инвестиция билан бирга хорижий инвестициялар кириб келишига ҳам салбий таъсир 
қилади. 
Таҳлилларимиз мамлакатда замонавий молиявий тизимнинг ривожланиши ва 
мамлакатнинг молиявий хавфсизлигига "хуфёна иқтисодиёт", “коррупция”, "капиталнинг 
хорижга оқими" ва “солиқларни ноқонуний минималлаштириш учун офшорлардан 
фойдаланиш” каби ҳолатлар салбий таъсир этаётганлигини кўрсатмоқда.
Дунё олимлари тадқиқотлари давомида амалга оширилган ҳисоб-китоблари 
ҳар йили
20-25 миллиард доллар капиталнинг хорижга оқими содир бў
лишини, мамлакатлар
солиқ 
қонунчилигидаги номутаносиблик ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизи миқдори 
йў
қотилиши ва
барча даражадаги мансабдорларга берилган пора миқдори битимларнинг 10 
фоизгачасини ташкил этишини тасдиқлаган 
[2]

Ижтимоий-иқтисодий формациялар ривожланиши тарихи таҳлилларидан хавфсизлик 
муаммоси ҳар қандай ижтимоий тузимда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўриш 
мумкин. Иқтисодий хавфсизлик масаласини ўрганган В.К.Cенчагов 
[3] 
раҳбарлигидаги 
Россия ҳалқ хўжалиги фанлар академияси олимллари ўз тадқиқотларида қадимда ҳам давлат 
хавфсизлиги масаласига жиддий эътибор берилганлини таъкидлайдилар.
Антик файласуфлар хавфсизлик ва иқтисодий ҳамда сиёсий муносабатлар муаммолар 
ўзаро боғлиқлигини таъкидлаб унинг жамият ҳаётидаги роли ва аҳамиятини очиб беришга 
ҳаракат қилган. Улар одатда “хавфсизликни давлат ва унинг фуқароларини ғайритабиий ва 
ёмон ниятли кучлар, турли хил таҳдидлардан ҳимоя қилиш” 
[4]
деб баҳолашган.
Демократ “хавфсизликни - инсоннинг ҳаёт шароитларига мослашиши ва энг мақбул 
омон қолиш эҳтимолидир. Айнан ушбу зарурият инсонларни бирлашиб жамият яратиш ва 
ҳар бирининг ҳимояланганлик даражасини оширишга ундади”
 [5]
, деб қараган. 
Аристотель ҳам хавфсизлик мазмуни негизида шахснинг ўзини асраш муаммоси 
туради, деган фикрга келган 
[6]
.
Кишилик жамиятининг ривожланиши билан хафсизликни белгиловчи мезонлар ҳам 
ўгариб борган. Хавфсизлик тушунчасини тавсифловчи белгилар сифатида, шахснинг ўзини 
асраш шарти билан бирга яшаш сифати даражаси, яшаш учун мавжуд қулайликлар ҳам 
инобатга олина бошланади. Шу сабабли файласуф Эпикур ўз даврида хавфсизлик масаласига 
"ҳақиқий хавфсизлик тинч ҳаёт кечириш ва сокин яшашдир" 
[7]
деб ҳисоблаган.


68 
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам хавфсизлик масаласига давлат, фуқаролар ва 
бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш зарур, деган тамойил асосида ёндошган ва ўз 
тузукларида бу тўғрисида ўз ҳукмларини баён қилган.
Хусусан, “Ҳар бир шаҳар ва қишлоққа кутвол тайинласинлар, улар сипоҳу-раиятга 
соқчилик қилсин ва кимнинг бирон нарсаси ўғирланса, бунинг масъулияти унинг зиммасида 
бўлсин.
Ва яна буюрдимки, йўл устига кузатувчилар, зобитлар тайинласинларки, йўлларни 
қўриқлаб, йўловчилар, савдогарлар, мусофирларни кузатиб, мол-мулки ва бошқа 
нарсаларини манзилдан-манзилга етказиб қўйсинлар. Йўл устида бирортасининг нарсаси 
йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки бошқа кор-ҳол юз берса, булар учун жавобгарлик уларнинг 
зиммасида бўлсин” 
[8],
деб таъкидлайди.
Демак, соҳибқирон даврига келиб хавфсизлик тушунчаси фуқаролар ва мамлакатга 
келган, ундан транзит ўтувчи йўловчилар тинчлиги, омонлиги, мулки ҳамда бошқа 
ашёларининг сақланиши каби мезонлари билан белгиланган.
Бобурийлар ҳукумронлиги даврида Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланиши, сиёсий 
барқарорлиги ва давлат чегараларининг хавфсизлигини таъминлашда тўғри ташқи сиёсат 
олиб бориш ва хорижий мамкакатлар билан алоқаларда дипломатиядан фойдаланишга 
муҳим эътибор қаратилган. 
Қайд этилганлар, бобурийлар давлатида хавфсизликнинг мезонлари сифатида 
динлараро барқарор муносабат, қўшни давлатлар билан ўзаро ҳурматга асосланган ташқи 
сиёсат, фуқаролар тинчлиги ва савдо муносабатларининг ривожланиши хавфсизликни 
таъминлаш мезонлари ҳисобланган, деган хулоса қилишимизга асос бўлади.
Миллий хавфсизликни ва уни таъминлаш масаласини унинг иқтисодий жиҳатларини 
четлаб ўтиб ўрганиш мумкин эмас. Чунки, иқтисодий хавфсизлик мамлакатнинг умумий 
миллий хавфсизлик тизимининг муҳим бир қисми бўлиб, у давлат, жамият, иқтисодиёт 
ҳаётининг деярли барча жиҳатларига таъсир қилади. Иқтисодий хавфсизлик мураккаб ва 
кенг қамровли таркибий тузилма ҳисобланади. Ушбу таркибий тузилмани ўрганишда унинг 
қуйидаги учта муҳим элементларига этибор қаратиш зарур бўлади.
1. 
Иқтисодий мустақиллик мутлақ эмас. Чунки халқаро меҳнат тақсимоти ва 
глобаллашув жараёнлари миллий иқтисодиётнинг бошқа давлатлар иқтисодиёти билан 
ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланишига сабаб бўлмоқда. 
Бундай шароитда
“иқтисодий мустақиллик - миллий ресурсларни назорат қилиш, 
юқори даражадаги ишлаб чиқаришга эришиш, самарадорликни ошириш ва иқтисодиёт 
рақобатбардошлигини таъминлаш
имконияти, ҳамда дунё бўйлаб корпоратив алоқалар ва илмий-техник ютуқлар 
алмашинувида тенг равишда иштирок этиш имкониятларига эришишдир”.
2.
 
Миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатдошлиги, барча мулк шаклларини 
ҳимоя қилиш, ишончли ва кафолатланган тадбиркорлик муҳитини яратиш, жамиятдаги 
барқарорликни издан чиқаришларни (иқтисодий соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, 
даромадларни тақсимлашда ижтимоий норозилилкларга сабаб бўладиган жиддий 
тафовутларга йўл қўймаслик) олдини олиш зарур. 
3.
 
Замонавий динамик ривожланаётган дунёдаги муҳим аҳамиятга эга бўлган 
мустақил ривожланиш имконияти мавжудлиги. Миллий иқтисодиёт барқарорлиги ва ўз-
ўзини ҳимоя қилиш омили ҳисобланган инвестициялар, инновациялар, ишлаб чиқаришни 
доимий модернизация қилиш, мутахассисларнинг касбий ва умум маданий даражасини 
ошириш учун зарур қулай муҳитни яратиш. 
Демак, 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish