Молиявий таҳлилда қўлланиладиган бошқа ахборотлар.
Молиявий таҳлилда қўлланиладиган бошқа ахборот манбаларига қуйидагилар киради:
-Таъсис хужжатлари;
-Режа ва прогноз маълумотлари;
-Сатистика ҳисоботлари;
-Солиқ ҳисоботлари;
-Халқ банки хисоботлари;
-Бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари.
Таъсис хужжатларига –корхона фаолиятининг тартиби ва шартларини белгилаб берувчи Низоми киради.Низомда корхонанинг ташкилий хуқуқий шакли, унинг номи, жойлашган ўрни, устав капитали сифдори, таркиби, унинг бошқарув ва назорат органларини шакллантириш тартиблари, фойдани тақсимлаш, фондларни шакллантириш тартиблари, корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиблари белгиланади.
Режа маълумотлари ва прогноз кўрсаткичлар.Режа ва прогноз кўрсаткичларига корхонанинг бизнес режаси, келгуси даврлар бўйича прогноз кўрсаткичларини киритиш мумкин. Режа ва прогноз маълумотлари корхона бошқарувчини мақсадлигини таминлашда, бизнес самаадорлигини ва молиявий ҳолатни яхшилашда энг муҳим дастак сифатида қараш мумкин.
Реажа кўрсаткичларини белгилаш ресрслардан самарали фойдаланишнинг ва фойдани ўстиришнинг муҳим омили ҳамдир.
Статистика ҳисоботлари. Статистика хисоботлари, корхона бошкаруви юзасидан куйидаги мухим мухим муаммоларни хал килиш имконини беради.
Яъни:
-ходиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари хакидаги ижобий ва салбий узгаришларни доимий билиб туришда;
-курсаткичларни тахлил этиш оркали оркали уларнинг сифатини бахолашда;
-статистика манбалари асосида хужалик юритувчи субъектнинг келгусидаги ривожланиш тенденцияларини белгилашда;
-бошкарув субъектларида хакконий маълумотларга нисбатан хавфсиз ва ишноч хиссини шакллантиришда;
-аник фактларга таянган холда фаолиятни бошкаришда;
-камчиликлар йул куйилаётган бугинлар ва ва уларни бартараф этишда мухим чора-тадбирларни белгилашда жуда мухим хисобланади.
Статистика хисоботларини тузиш ва топшириш тартиблари Давлат статистика кумитаси томонидан белгиланади.
Статистик хисоботларни факат давлат томонидан курсаткичларни жамлаш, тахлил килиш ва прогнозлаш мазмунида караш нотугри. Ушбу хисобот шаклларидаги маълумотларга биринчи навбатда уз бизнес самарадорлиги ва натижавийлигини бахолашда корхона эгалари ва бошкарув ходимларига кай даражада мухимлигини англаш лозим.
Хўжалик юритувчи субъектлари учун куйидаги давлат статистика хисоботлари белгиланган:
-нарх сатистикаси;
-инвестиция ва курилиш сатистикаси;
-саноат статистикаси;
-ташки иктисодий фаолият ва савдо статистикаси;
-кишлок хужалиги статистикаси;
-экология статистикаси;
-ижтимоий соха статистикаси;
-мехнат ва ахо демографияси статистикаси;
-ахолининг яшаш шароитлари ва хизматлар статистикаси;
-транспорт ва алока статистикаси;
-тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси.
Хужалик субъектларининг у ёки бу статистика хисобтларини тузиши ва такдим этиши конун нормалари асосида хал этилади.
Солиқ ҳисоботлари. Солиқ ҳисоботисолиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек уларга доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда тузилади. Ҳисобот солиқ тўловчи томонидан Солиқ Кўмитаси белгиланган муддатларда, солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.
Халқ банки хисоботлари. Халқ банки ҳисоботлари шахсий ва ихтиёрий жамғариб бориладиган пенция жамғармалари юзасидан ахборотларни жамлайди ва халк банқига тақдим этилади.
Бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари.
Бошқарув ҳисоби- корхона раҳбари ва менежерларини ҳар томонлама илмий асосланган қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминловчи ҳисобдир. Бошкарув маълумотларидан факат хужалик юритувчи субъектларнинг бошкарув ходимларигина фойдаланадилар. Бошкарув хисоби маълумотларидан асосан келгусидаги иктисодий фаолиятни режалаштириш (бюджетлаштириш) ва окилона бошкарув қарорларини кабул килишда фойдаланилади.
Бошқарув ҳисоботи-бошқарув ҳисоби маълумотлари асосида ихтиёрий мазмунда тайёрланадиган ва корхона бошқарувига тақдим этиладиган хисоботлардир. Унда молиявий ҳисоботлардан фарқли жиҳатдан фақат молиявий эмас балки молиявий бўлмаган кўрсаткичлар ҳам акс этади.