39.Валюта назоратини амалга ошириш жараёнида божхона органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро хамкорлик қилиш йўналишлари. Божхона органлари валюта назоратини ташкил қилиш учун валюта назорати органлари - Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорликни кучайтирган ҳолда, юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта билан ҳисоб-китоб қилинадиган шартномаларини тўғри ва ўз вақтида бажаришлари ва валюта муносабатлари объектларининг давлат божхона чегарасидан қонуний олиб ўтилишига риоя қилишларини таъминлашлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси “Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси”нинг хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 416-сонли қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилган ҳамда қуйидаги йўналишлар бўйича валюта назорати амалга оширилмоқда:
экспорт шартномалари таҳлили;
товарлар экспорти режа кўрсаткичлари ижроси устидан амалга оширилган мониторинг ишлари;
товарлар экспортида божхона қийматининг белгиланиши аҳволи ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар;
импорт шартномалари таҳлили;
импорт/экспорт шартномалари ижросида аниқланган ҳолатлар таҳлили;
экспорт ва импорт шартномаларида товарлар қийматини асоссиз ошириш ёки пасайтириш ҳолатларининг аниқланиши;
Ўзбекистон Республикаси чегара божхона постларидан нақд хорижий ва миллий валюталарнинг олиб ўтилиши ҳамда ушбу йўналишда ноқонуний ҳаракатларнинг аниқланиши ҳолати.
45.Ташқи савдо шартномасининг таркибий тузилиши ва асосий талаблар? Шартномага риоя этилиши лозим бўлган муайян талаблар қўйилади. У иккала давлатнинг божхона қонунчилигини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Агар шартномани келишиш жараёнида қандайдир ҳолатлар назардан қочирилган бўлса, у ҳолда кейинчалик уларни қўшимча келишувларда ёзиб қўйиш керак.
Контракт шартлари: Контрактнинг мавзуси. Товарнинг сифати ва миқдори. Товарни топшириш-қабул қилиш. Етказиб беришнинг базис шартлари. Юклаб жўнатиш ҳужжатлари. Суғурталаш. Нархи. Тўлов шартлари. Ўраш ва маркировка қилиш. Кафолатлар. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Санксиялар ва рекламация. Форс-мажор ҳолатлари. Низоларни ҳал қилиш, шу жумладан ҳакамлик суди орқали. Томонларнинг юридик манзиллари ва томонлар имзолари.
Томонлар – иштирокчиларнинг ҳар бири ташқи савдо битими тузганда ўз миллий қонунчилиги талабларига риоя қилиши ҳамда шу билан бир вақтда контрагент-давлатнинг миллий қонунчилигидаги амалдаги императив нормаларни ҳисобга олиши керак. тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилган бўлиши; контрактда кўзда тутилган ҳисоб-китоб шакли ва тушумни келиб тушиш муддатлари республика қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ келиши керак; республика товар-хомашё биржаларида валютада тузилган экспорт контрактлари бўйича товар-хомашё биржалари томонидан контрактга берилган идентификация рақамининг мавжудлиги текширилади; контрактнинг нусхаси контрактнинг аслига айнан мос келиши керак;