2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


Ички бозорни ҳимоя қилишнинг чоралари?



Download 84,22 Kb.
bet2/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

4. Ички бозорни ҳимоя қилишнинг чоралари?
Протекционизм сиёсати. Протекционизм термини лотинча “protectio” – ҳимоя остига олиш, раҳнамолик қилиш маъносини англатиб, ички бозорни хорижий рақобатдан ҳимоя қилиш тушунилади. Одатда, ушбу сиёсат экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришни ва маҳаллий товарлар импортнинг ўрнини босишини рағбатлантириш билан бирга қўшиб олиб борилади. Протекционизм – миллий тадбиркорларга алоҳида имтиёзли шароитлар яратиб беришдир.
Булар тариф (импорт товарларига нисбатан юқори божхона божи ставкалари белгиланиши) ёки нотариф усулларнинг қўлланиши орқали миллий ишлаб чиқарувчиларга ички бозорда вужудга келтириладиган қулай шароитлардир. Протекционизм сиёсати айниқса ривожланаётган мамлакатларда кенг қўлланилади. Ундан таркибий ўзгартиришларни амалга оширишда, импортнинг ўрнини босиш мақсадида миллий саноатни қўллаб-қувватлашда фойдаланилади


5. Ўзбекистонда ТИФни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий асослари?
Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуни мамлакатда ташқи иқтисодий фаолиятни ҳар томонлама мувофиқлаштиришда муҳим ўрин эгаллайди. Амалиётнинг кўрсатишича, бу қонун иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларидан бозор усулларига босқичма-босқич ўтиш, ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш шароитларида, иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида муҳим роль ўйнади. Бироқ 90-йилларнинг охирларида мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш бўйича бошланган жараёнлар ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш олдига янгидан – янги талабларни қўя бошлади. Бундан ташқари, Республикада ушбу қонунга у ёки бу даражада алоқадор бўлган бир қатор қонунлар қабул қилинди. “Валютани тартибга солиш туғрисида”, “Хорижий инвестициялар тўғрисида”, “Божхона тарифи Тўғрисида”, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. 2000 йилнинг май ойида мамлакат Парламенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди, унда бу соҳада кейинчалик қонун яратиш учун асос бўладиган ташқи иқтисодий фаолиятнинг концептуал асослари аниқ белгилаб берилди. Қонуннинг янги таҳририда ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг маъмурий усулларига қараганда, иқтисодий усулларининг устуворлиги методологик тамойил сифатида аниқ Белгиланди ҳамда давлат органларининг ташқи иқтисодий фаолият Субъектлари ишига ноқонуний аралашишлари ман қилинди.
Қонуннинг янги таҳрири моддалари мамлакат қонунчилигида юз берган ўзгаришларни, ташқи савдо режимини эркинлаштириш вазифаларини ҳамда бошқа таҳририй тузатишлар ҳамда қўшимчаларни хисобга олиб янгиланди.
Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган кенг чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама асосда қарор топмоқда ва кейинги ривожланишига туртки бўлмоқда. Республиканинг савдо ҳамкорлари билан товар айирбошлашнинг сезиларли даражада ўсиши бунинг яққол исботи бўлиб хизмат қилади. Мисол учун, Европа мамлакатлари билан инвестиция фаолияти доирасида ўзаро ҳамкорлик кенгайди. Буюк Британия, Германия, Швейцария, Италия, Бельгия, Франция каби мамлакатлар билан товарлар номенклатурасига кирувчи турли хиллари бўйича ўзаро товар айирбошлаш йўлга қўйилди.Европа иттифоқининг янги аъзолари билан товар айирбошлаш хажми камайгани йўқ. Чехия, Словакия, Словения, Польша, Венгрия, Латвия, Литва, Эстония каби Европа иттифоқининг янги аъзолари билан савдо ҳамкорлик икки томонлама асосда қурилган эди.
Осиёда Ўзбекистоннинг Хитой, Корея, Ҳиндистон, Япония давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ошгани кузатилди, инвестициявий, илмий-техник фаолиятнинг кенгайтирилиши, Гуманитар доирадаги ҳамкорликнинг кейинги даврда ривожланиши Таъминланди. Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида Эрон ва Афғонистонни ҳам кўрсатиш мумкин. Бу давлатлар билан ҳамкорлик фаолиятининг янги йўналишлари йўлга қўйилмоқда. Улар учун Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ва истиқболли ҳамкорлик уфқлари очилмоқда.
Осиёда савдо фаолиятининг ривожланишида халқаро молиявий институтлар ёрдам бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Чунки, Осиё ривожланиш банки томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, Корея, Япония, Туркия, Исроил банклари кредитлари тизимли қайта қуришга, автомобилсозликни замонавийлаштириш ва ривожлантириш, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, коммуникация, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Бундай ҳамкорлик турли хил товар ва Хизматларнинг ўсиши, қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш, транспорт алоқа соҳасида тадбирлар ишлаб чиқиш, Республикада кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишига қулай шароитлар яратишда ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятда муносабатларни янада ривожлантиришга замин яратмоқда.
ТИФни тартибга солишнинг, жаҳон амалиётида кенг кўламда Қўлланиладиган иқтисодий усуллари савдо сиёсатининг асосий воситалари бўлган божхона божлари, солиқлар ва божхона Йиғимларига асосланади. Божхона тўловларининг ташқи савдони тартибга солишдаги аҳамияти уларни бошқа иқтисодий усуллардан алоҳида ўрганишни тақозо этади.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish