12.Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосини тартибга солишда нотариф чекловларнинг турлари ва уларни қўллаш хусусиятлари?
Нотариф тартибга солиш усуллари, ўзининг характери, вазифалари ва мақсадларига кўра, қуйидагича классификацияланиши
ҳам қабул қилинган:
А.Иқтисодий чоралар.
Б.Маъмурий чоралар.
В.Техник тўсиқлар.
А. Нотариф чекловларнинг иқтисодий чоралари:
Иқтисодий чоралар божхона қиймати назоратини, валюта назоратини, молиявий чоралар ва қўшимча божхона божига ортишларни ўз ичига олади. Буни аниқ қилиб қуйидаги чизмада кўрсатишимиз мумкин:
Божхона қиймати назорати.
Бу чоранинг қўлланиши дастлаб 1997 йил 20 августда қабул қилиниб, 1998 йил 1 январдан кучга киритилган “Бож тарифи тўғрисида”ги қонун билан боғлиқ. Чунки, ушбу қонун Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарларнинг божхона қийматини Нотариф тартибга солиш усуллари
Техник Маъмурий Иқтисодий
аниқлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. 2016 йилда янги тахрирдаги божхона кодекси амалга киритилиши билан “Бож тарифи тўғрисида”ги қонун бекор қилиниб, ундаги нормалар Божхона кодексига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик базаси божхона қийматини аниқлашда халқаро амалиёт асосида шаклланади, яъни ГАТТнинг 7 моддасини қўллаш бўйича келишув асосида иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги алоқаларига интеграциялашуви учун муҳим шарт-шароит таъминлаб, миллий божхона қонунчилигининг ривожланишида сифатли янги босқич учун пойдевор қўяди.
Жаҳон савдо амалиётида турли хил миллий божхона қийматларини аниқлаш усулларининг қўлланилишига нотариф тўсиқ (барьер) деб қаралади. Бу давлатга божхона божлари ва солиқларига нисбатан протекционистик йўналишни кучайтириш имконини беради.
Валюта назорати. Валюта сиёсатининг асосий мақсади –миллий валюта мувозанатини ушлаш учун валюта конвертациясини таъминлаш, валютанинг жаҳон бозоридаги мавқеини ошириш ҳисобланади.
Миллий валюта курсининг тушиши миллий ўсишига олиб келади ва бу ҳолда ёрларнинг валюта даромади ҳам ўсади. Миллий валюта курсининг ўсиши импорт қилувчиларга фойда.
Молиявий чоралар - мамлакат ини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, уларнинг аксарияти маҳаллий чиларни давлат томонидан бевосита ва билвосита субсидиялар бериш, кредитлаш орқали қўллаб-қувватлашга асосланган.
Турли йўллар билан амалга ошириладиган молиявий чоралар, нинг таннархини камайтириш орқали, товарларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлк даражасини оширишга қаратилган.
Савдо сиёсати сифатида ни молиялаштириш давлат бюджетидан ҳамда давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Субсидиялаш. Агар давлат, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ини қўллаб-қувватлашни лозим деб билса, у ҳолда давлат уларга у ёки бу шаклда бюджетдан субсидиялар бериши мумкин.
Кредитлаш. Фирмалар ини давлат томонидан рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган, ташқи савдо сиёсатининг нотариф молиявий усули.
Демпинг – Савдо сиёсатининг товар баҳосини қилинаётган давлатлардаги нормал баҳодан камайтириб ташқи бозорга чиқариш билан боғлиқ бўлган савдо сиёсатининг нотариф молиявий усулидир.
Демпинг ўз маҳсулотлари билан ташқи бозорни эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган алоҳида фирма маблағлари ҳисобига, шунингдек, чиларга давлат томонидан бериладиган субсидиялар ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Тижорат амалиётида демпинг қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
Спорадик демпинг – товарларнинг ортиқча заҳираларини ташқи бозорда арзон нархларда сотиш. Бу ҳол ички ишлаб чиқариш ҳажми бозор сиғимидан ошиб кетганда содир бўлади. Ана шу пайтларда корхоналар олдида иккита муаммо кўндаланг бўлиб туриб қолади. Биринчидан, ишлаб чиқариш қувватининг бир қисмидан фойдаланмаслик ва товар ишлаб чиқармаслик, иккинчидан, товар ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорда ички бозордаги нархдан паст нархда сотиш. Бундай демпинг, асосан, ривожланган давлатлар томонидан қўлланилиши мумкин.
Олдиндан ўйланган демпинг – атайлаб товарлари нархини пасайтириб, ташқи бозорлардан рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва бозорда якка ҳокимликка (монополияга) эга бўлиб қолиш.
Доимий демпинг – товарларнинг нархини доимо туширган ҳолда қилиш.
Тескари демпинг – товарларининг нархини худди шундай товарларнинг ички бозордаги нархидан ошириш.
Ўзаро демпинг – икки давлат ўртасида нарх туширилган ҳолдаги ўзаро савдо.
Демпинг ҳолатни бозордаги аҳвол белгилайди. Ички бозорда монопол мавқега эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, рақобатчиларни сиқиб чиқариш мақсадида товарларни арзон нархда сотадилар. Бундай ҳолат ташқи бозорларда ҳам қўлланилади. Демак, бундан шу нарса аниқ бўладики, демпинг ҳар хил давлатлардаги талабнинг эгилувчанлигига боғлиқ экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |