2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


Валюта муносабатларининг шаклланиши ва валюта назоратини амалга оширишда божхона органларининг ўрни ва роли?



Download 84,22 Kb.
bet18/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

29.Валюта муносабатларининг шаклланиши ва валюта назоратини амалга оширишда божхона органларининг ўрни ва роли?
божхона хизмати республика ташқи иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш, ташқи савдони эркинлаштириш, ва импортни тартибга солиш борасида вужудга келган қийинчилик ва муаммоларни таҳлил қилиб, ҳукуматга тегишли таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш учун киритди ва улар бўйича ҳукуматнинг қуйидаги қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этди:
- ва импорт операциялари чоғида валюта назоратини таъминлаш чора ва тадбирлари тўғрисида;
- ва импорт операцияларини тартибга солиш тўғрисида;
- Нақд хорижий валютани божхона чегарасидан олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида;
- Тамаки ва алкогол ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тўғрисида;
- Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳақида; - Рангли металлар чиқиндиларини чегарадан ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш тўғрисида;
- Чет эл юк ташувчиларининг республика ҳудудига кириб келиши, чиқиб кетиши ва транзит шаклида ўтиши ҳақида ва ҳ.к.

Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, божхона органлари республика ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатлари билан, яъни республика божхона ҳудудидан халқимизнинг тарихий ва


маданий ёдгорликларини, товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқиб кетиш, божхона ҳудудига эса ташқи савдо юкларини божхона тўловларини тўламасдан киритишга, гиёҳвандлик, қурол- аслаҳа, портловчи моддаларни контрабанда йўли билан олиб киришга қарши кураш олиб бормоқдалар.
Самарали божхона назоратининг амалга оширилиши ташқи савдо айланмасига таъсир этувчи асосий омиллардан бири бўлиб, у умумдавлат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона механизми орқали давлат томонидан бошқарилиши, бир томондан, иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви жараёнини таъминласа, иккинчи томондан, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини, инсон ҳаёти ва саломатлигини, халқимизниниг миллий ва маънавий қадриятларини сақлайди, табиатни, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш, импорт товарлари рақобатидан миллий истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилади, божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларидан божхона тўловларини ундириш орқали давлат бюджетининг даромад қисми тўлдирилишини таъминлайди.
Божхона органлари бундай ўзаро фойдали алоқалар асосида олиб бориладиган ва импорт операцияларини амалга ошириш чоғида нафақат Ўзбекистон қонунлари, қонун ости ва меъёрий ҳужжатларнинг тўғри бажарилишини назорат қилиш ишига, балки ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига кўмаклашиш, вазиятни таҳлил қилиш асосида, янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишга, ташқи савдони эркинлаштиришга, республика ишлаб- чиқарувчиларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида божхона органлари фаолиятини ҳамда божхона маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, тадбиркорлик ва туризмни фаол ва жадал ривожлантириш учун қулай шартшароитлар яратиш мақсадида 2018 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ПФ 5414сонли Фармони қабул қилинди. Унда: қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари қилиб белгиланди: биринчидан, божхона органларининг барча даражадаги тузилмалари вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, шунингдек, божхона органлари марказий ва ҳудудий маҳкамаларининг
самарали фаолият кўрсатишини ташкил қилишда соҳавий тузилмаларнинг мувофиқлаштирувчи роли ва услубий кўмагини кучайтириш; иккинчидан, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш; учинчидан, Олий ҳарбий божхона институти фаолиятини, юқори профессионал кўникмага, маънавий-ахлоқий сифатларга ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусига эга бўлган кадрларни тайёрлаш, танлаш ҳамда жойжойига қўйиш тизимини тубдан такомиллаштириш; тўртинчидан, товарларни ноқонуний олиб киришнинг асосий шакллари ва услублари ҳамда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемалари ҳақидаги маълумотларни аниқлаш, ўрганиш ва умумлаштириш орқали божхона тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш, бюджетнинг даромад қисмини ошириш; бешинчидан, “ялпи” божхона назоратини ўтказишдан ҳар томонлама таҳлил асосида божхона назорати объектларини аниқлаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтириш имконини берувчи хавфни бошқариш тизимига ўтиш; олтинчидан, божхона назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари, услублари ва техник воситаларини татбиқ этиш ҳисобига Давлат чегара ўтказиш пунктларида божхона тартиб-таомилларини амалга оширишнинг давомийлигини қисқартириш; еттинчидан, божхона органлари барча таркибий тузилмаларининг фаолияти ва идоралараро ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий ахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий этиш; саккизинчидан, хорижий давлатларнинг божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, божхона иши соҳасида илғор тажрибани, халқаро норма ва стандартларни тизимли ўрганиш ва жорий қилиш.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish