2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


ТСО - ЯЭАТ дастурининг мақсади ва вазифалари, ишлаш тартиби?



Download 84,22 Kb.
bet21/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

34.ТСО - ЯЭАТ дастурининг мақсади ва вазифалари, ишлаш тартиби?
Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 6 октябрдаги 283-сонли буйруғи билан амалиётга киритилган бўлиб, ташқи савдо операциялари назоратида иштирок этувчи вазирликлар (Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Марказий банк ва ваколатли банклар, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлимлари) орасида ташқи савдо шартномалари ва уларнинг ижроси бўйича маълумот алмашиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш юзасидан ишлаб чиқилган.
Шу муносабат билан яратилган ТСО ЯЭАТда реал вақт оралиғида юқорида келтирилган мутасадди вазирлик ва ташкилотлар орасида ташқи савдо шартномалари бўйича ахборот алмашиш имкониятини яратилган.
ТСО ЯЭАТнинг вазифалари:
• маълумотларни бир марта киритиш орқали хар-хил назорат қилувчи хизматлар томонидан бу маълумотлардан фойдаланишни ташкил қилиш ( «в одно окно»);
• ташқи савдо шартномалари маълумотларини киритиш ва ундаги графаларнинг тўғри тўлдирилганлигини назорат қилишни таъминлаш;
• реал вақт оралиғида маълумотларни сақлаш,
• тизимда ишловчиларни мавжуд маълумот манбаалари, ўз йўналишлари бўйича ҳисобот шаклларидан фойдаланишларига имконият яратиш;
• маълумотларни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тизимини қўллаган ҳолда Web-технологиялар асосида тизимда ишловчиларни маълумотлар базасига кириш имконини таъминлаш.

Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 2 чи иловасида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъект томомнидан киритилади ва божхона инспектори томонидан бу маълумотлар божхона юк декларацияси билан солиштирилади(ВМҚ №416 30.0.9.2003й 10 банди (8.09.2015 ВМҚ №259 асосида киритилган)


а) Контракт бўйича умумий ахборот* импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан СТИР;
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контрактнинг санаси ва тартиб рақами;
контрактнинг тури;
контракт (товар, иш, хизмат)нинг мавзуси;
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;
тўлов шартлари;
қўшимча битимлар;
бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;
контрактни бошқа банкка ёки товар-хом ашё биржасига бериш;
контракт бўйича операцияларни тугаллаш.
* Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
б) Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот**:
тўлов санаси ва суммаси;
тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;
мажбурий сотиш амалга оширилганлиги санаси;
мажбурий сотув суммаси;
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;
контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;
жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;
хорижий банкнинг воситачилик ҳақи.
** Ваколатли банклар томонидан киритилади.
в) Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги
ахборот***:
товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;
товарнинг миқдори;
товар келиб чиққан мамлакат;
божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана ва унинг тартиб рақами;
товар юклаб жўнатилган/тушган сана;
товар божхона чегарасини кесиб ўтган сана;
товарни божхонада расмийлаштириш санаси;
тушган товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;
юклаб жўнатилган ёки тушган товарнинг божхона режими;
ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);
товарнинг оғирлиги.
*** Товар юклаб жўнатилганда ёки тушганда Давлат божхона қўмитасининг жойлардаги божхона назоратини ташкил этиш бошқармасининг бўлинмалари томонидан киритилади.
г) инвойс бўйича умумий маълумот *:
экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
* Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги “Экспорт - импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 297-сонли қарори).
ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактларини ижро этиш билан боғлиқ тўлдириладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Қуйидаги шартномалар юзасидан ТСО ЯЭАТ дастурида мониторинг олиб борилади.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish