б
КЭС (а) ва ИЭМ (б)лари тизимида сувнинг айланиш схемаси:
Б у схемаларда 1-экономайзер, 2- буғ ҳосил қилувчи ва қозон курилмаси, 3- сўрғич, 4- деаэратор, 5-конденсат сўрғичи, 6- турбина конденсатори, 7- буғ турибинаси, 8-сув тозалаш қурилмаси, 9- буғ ва сувни ажратувчи қурилма, 10- қўшимча сув иситгичи, 11- буғ талаб қиладиган ташқи истеъмолчи манба, 12- ишлатилган конденсатни йиғувчи бак, 13- ташқи истеъмолчи манбанинг конденсат сўрғичи, 14- генератор.
ИЭСларнинг узлуксиз иш жараёнида, доимий ҳаракатда бўлган буғ ва конденсатнинг таркиби тобора ёмонлашиб, унинг ифлослик даражаси эксплуатация меъёрларида белгиланиб қўйилган миқдордан ошиб кетади бунинг натижасида иссиқлик алмаштиргич сиртларда ҳар хил қатламлар ажралиб чиқиш ҳоллари тезлашади. ИЭС ва ИЭМларида узлуксиз даврий ҳаракатда бўлган сув ва буғнинг ифлосланиши қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади.
а) конденсаторда совутуви сувнинг конденсатор қувурлари орқали турбина конденсатига сўрилиши;
б) паст ва юқори босимли иссиқлик алмаштиргичларда таъминот сувига ҳаво сўрилиши;
в) турбина конденсатига ёки таъминот сувига юқори даражада тозаланмаган дистиллат ёки сув тозалаш қурилмаларида талаб қилинадиган меъёргача тозаланмаган сувнинг қўшилиши;
г) иссиқлик таъминотли турбиналарда турбина конденсатига ташқи манбалардан қайтаётган ифлосланган конденсатнинг қўшилиши каби омиллар натижасида содир бўлади.
Бу омилларнинг қанчалик даражада буғ ва конденсат ифлосланишига таъсир этиши ИЭС ва ИЭМлари турларига ва асосий ускуналарнинг самарадорли ҳамда ишончли ишлашига боғлиқ.
Конденсаторларда совутувчи сувнинг конденсатланаётган буғга сўрилиши асосан сотувчи сув босимининг конденсатланаётган буғ босимига қараганда юқорилиги ҳамда совуткич турбиналари икки томонлама занглашидан қувурларда ҳар хил катталикдаги тирқишлар ҳосил бўлиши, натижасида содир бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, конденсаторнинг узлуксиз ишлаши жараёнида совутувчи сувнинг турбина конденсатига сўрилиши барча ИЭС ва ИЭМларда содир бўладиган ҳолатдир.
Шу сабабли сўрилган сув миқдори конденсатланаётган буғ миқдорининг 0,001-0,003% дан катта бўлмаса,бундай ҳолат станция учун меъёрли ҳолат ҳисобланади,конденсатор қувурларининг занглаши натижасида уларда макротирқишлар ҳосил бўлса, сўрилган сув миқдори меъёридаги ҳолатидан 10-20 марта (0,01-0,02%) кўп бўлиши мумкин. Агар конденсатор қувурларидан бири ёрилиб,ундан ўтаётган сув турибина конеденсатига бутунлай қўшилаётган бўлса, сўрилаётган сувнинг миқдри меъёридаги ҳолатидан 200 марта (0,2%) кўп бўлади. Бундай ҳолда, турбина кондленсатининг сўрилган сув ва ҳаво ҳисобига ифлосланиши асосан совутувчи сув таркибига боғлиқ бўлади.
Агар конденсаторда совутувчи сув сифатида минераллашган анҳор ёки дарё сувлари ишлатилса, турбина конденсатига сўрилган сув билан асосан Са ва Mg бирикмалари қушилади. Аксинча юқори минераллашган денгиз ёки кўл сувлари ишлатилса, турбина конденсати таркибида юқоридаги бирикмалар билан биргаликда Na бирикмалари ҳамда каллоид ва органик бирикмаларнинг миқдори ҳам юқори бўлади.
ИЭСларида буғ ва конденсатнинг ифлосланиш даражасини камайтириш учун қуйидаги талабларга амал қилиш зарур.
- ИЭСларнинг юқори ҳарорат ва босимда ишлайдиган асосий ва қушимча қурилмаларининг буғ ва конденсат ўтадиган қисмларини занглашга чидамли металлардан тайёрлаш;
- буғ ва сув таъсирида бўлган конденсатор қувурларини ҳосил бўлган қатламлардан вақтида, сифатли тозалаш;
- турбина конденсатига сўриладиган сув миқдорини кескин камайтириш;
- буғ ҳосил қилиб, дистиллат олувчи қурилмалардан, станцияга юбориладиган дистиллат сифати, доимо талаб қилинадиган меъёрда бўлишини таъминлаш;
- сув тозалаш қурилмаларида станцияга юборилаётган қушимча сувнинг сифати ва кўрсаткичлари доимо белгиланган меъёрда бўлиши;
- ташқи манбалардан станцияга қайтаётган конденсатни конденсат тозаловчи қурилмаларда талаб қилинган меъёрда тозалангандан сўнг станцияга юбориш.
- буғ қозонларида қозон сувининг узлуксиз буғга айланиши жараёнида унинг туз миқдори кўпайишини рухсат этиладиган меъёрдан ошмаслик ҳолатини таъминлаш каби омиллар, станцияда доимий ҳаракатда бўлган сув ва буғнинг ифлосланиш даражасини кескин камайтиради ҳамда станциядаги ускуналарнинг узоқ муддат самарали ва ишончли ишлашини таъминлайди.
Табиий сувларни ифлослантирувчи дисперс системалар заррачаларининг катта-кичиклигига қараб, уч гуруҳга бўлинади:
гуруҳга дағал дисперс заррачалар киради. Бу гуруҳга диспера фаза заррачалари ўлчами 100 ммк дан катта бўлган заррачалар киради.
Гуруҳга коллоид дисперс заррачалар дейилади. Уларнинг дисперс фаза заррачалари ўлчами 1 ммк.дан 100 ммк.гача бўлади.
Гуруҳга ион ёки молекуляр заррачалар киради. Бундай заррачаларнинг ўлчами 1 ммк.дан кичик бўлиб, улар сувда чин эритмалар ҳосил қилади.
Дағал дисперс системалар муҳитнинг агрегат ҳолатига қараб, бир неча хил бўлиши мумкин.
Чунончи, сувдаги тупроқ, қум ва шу каби қаттиқ жисмларнинг аралашмасидан ҳосил бўлган система суспензия дейилади. Бу системада сув дисперсион муҳит, ундаги қаттиқ жисмлар эса дисперс фаза дейилади. Бундай системалар тиндирилган вақтда сувдан оғир моддалар тиндиргич тагига чўкади. Дисперсион муҳит ичидаги дисперс фазанинг чўкиш жараёнини содиментация дейилади.Сувнинг сифат кўрсаткичлари.
Сувнинг сифат кўрсаткичлари физик ҳамда кимёвий кўрсаткичларга бўлинади, физик кўрсаткичига ҳарорати, ранги, таъми, ҳиди, зичлиги ва лойқалиги киради. Кимёвий кўрсаткичи таркибидаги кимёвий моддаларнинг кам ёки кўплиги билан тавсифланади. Сувнинг физик кўрсаткичлари асосан унинг ичимлик сув таъминотида ишлатилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, лойқалигидан бошқа барча физик хусусиятлари сувнинг ИЭСларида ишлатилишида муҳим аҳамиятга эга бўлмайди.
Сувнинг ИЭСларда ишлатилишини белгиловчи асосий кимёвий кўрсаткичларига таркибидаги муаллақ дағал заррачалар миқдори, қуруқ қолдиқ, минерал қолдиқ, умумий қаттиқлиги, умумий ишқорлиги ва оксидланиш даражаси киради.Умумий қаттиқлик. (ҚУМ),сув таркибидаги Са2+ ва Мg2+ катионлар бирикмаларининг умумий концентрацияси билан тавсифланади. Сувнинг умумий қаттиқлиги техникада асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Шу сабабли сув қаттиқлиги ИЭСларида сув тозалаш технологиясини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Сувнинг умумий қаттиқлиги /,Қум/: карбонатли (Қк) карбонатсиз /Кнк/, магнийли /Қмд/ ва кальцийли /Қса/ қаттиқликларга бўлинади ва ҳар литридаги миқдори мг-экв ёки г-экв бирлигида ўлчанади. Карбонатли қаттиқлиги сувдаги Са2+ ва Мg2+ катионларнинг карбонатли / ва / ҳамда бикарбонатли / / бирикмалари концентрацияси билан тавсифланади.
Карбонатсиз қаттиқлиги эса шу катионларнинг сувдаги сульфатли ( ), хлоридли / /, нитратли / /ҳамда силикатли / / бирикмалари концентрацияси билан тавсифланади. Сувнинг карбонатсиз қаттиқлигини топиш учун унинг умумий қаттиқлигидан карбонатли қаттиқлиги айрилади. Қнк=Қум-Қк. Агар сувдаги бикорбанат ионларининг концентрацияси умумий қаттиқлигидан кичик бўлса, карбонатли қаттиқлик қуйидагича ифода қилинади.
бу ерда сувдаги ионларнинг концентрацияси, мг/л, 61, 02- нинг эквивалент оғирлиги.
Кальцийли ва магнийли қаттиқлик сувдаги катионларининг концентрацияси билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |