Конфиденциал ахборотларни рухсатсиз киришдан ҳамоялаш
Бу компьютер стеганографиясини ишлатиш соҳаси конфиденциал ахборотларни ҳимоялаш муаммосини ечишда энг самарали ҳисобланади. Масалан, товушнинг энг кам аҳамиятли кичик разрядлари яшириладиган хабарга алмаштирилади. Бундай узгариш купчилик томонидан товушли хабарни эшитиш пайтида сезилмайди.
Саноат шпионлик тизимларининг мониторинг ва тармоқ захираларини бошқариш ҳаракатларига қарши йўналтирилган стенографик усуллар локал ва глобал компьютер тармоклари серверларидан ахборотнинг ўтишида назорат ўрнатиш харакатларига карши туришга имкон беради.
Компьютер стеганографиясининг хозирги вақтда ишлатиладиган бошка бир соҳаси дастурий таъминотни ниқоблашдир. Қачонки, дастурий таъминотни кайд қилинмаган фойдаланувчилар томонидан ишлатилиши ўринсиз бўлса, у стандарт универсал дастур маҳсулотлари (масалан, матнли мухаррирлар) остида ниқобланиши ёки мультимедиа файллари (масалан, компьютер ўйинларининг мусиқий иловаси)га яширилиши мумкин.
Стенографиядан фойдаланиладиган яна бир соҳалардан бири — бу муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳисобланади. Компьютерли график тасвирларга махсус белги қуйилади ва у кузга кўринмай қатади. Лекин, махсус дастурий таъминот билан аниқланади. Бундай дастур маҳсулоти аллакачон баъзи журналларнинг компьютер версияларида ишлатилаяпти. Стенографиянинг ушбу йўналиши нафакат тасвирларни, балки аудио ва видеоахборотни ҳам қайта ишлашга мулжалланган. Бундан ташкари унинг интеллектуал эгалигини ҳимоялашни таъминлаш вазифаси ҳам мавжуд.
Ҳозирги вақтда компьютер стенографияси усуллари икки асосий йўналиш буйича ривожланмокда:
Стеганографик дастурлар тўгрисида кисқача маьлумот
Windows операцион муҳитида ишловчи дастурлар:
• Steganos for Win95 дастури ишлатишда жуда енгил бўлиб, айни пайтда файлларни шифрлаш ва уларни ВМР, DIВ, VОС, WАV, АSCII, НТМL кен-гайтмали файллар ичига жойлаштириб яширишда жуда кудратли хисобланади;
• Соntraband дастури 24-битли ВМР форматдаги график файллар ичида ҳар қандай файлни яшира олиш имкониятига эга.
DOS мухитида ишловчи дастурлар:
• Jsteg дастури маълумотни JРG форматли файллар ичига яшириш учун мўлжалланган;
• FFEncode дастури маълумотларни матнли файллар ичида яшириш имкониятига эга;
• StegoDOS дастурлар пакетининг ахборотни тасвирда яшириш имконияти мавжуд;
• Winstorm дастурлар пакети РСХ форматли файллар ичига хабарни шифрлаб яширади.
ОS/2 операцион муҳитида ишловчи дастурлар:
- Техto дастури маълумотларни инглиз тилидаги матнга айлантиради;
- Hide4PGP v1.1 дастури ВМР, WAV, VОС форматли файллар ичига маьлумотларни яшириш имкониятига эга.
Macintosh компьютерлари учун мўлжалланган дастурлар:
- Раrаnоid дастури маълумотларни шифрлаб, товушли форматли файл ичига яширади:
- Stego дастурининг РIСТ кенгайтмали файл ичига маълумотларни яшириш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |