2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf


 Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

9.2. Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик 
шарт-шароитлар 
Шахс шаклланишида у яшаётган муҳит, кишилар, жамиятнинг роли жуда 
катгадир. Масалан, бирон маҳаллада инсон шахсининг таркиб топишига фаол 
таъсир кўрсатувчи беш юзта ўзига хос ижтимоий муҳит бор деган маънони 
билдиради. Бу ерда шундай бир савол туғилади: «Ташқи муҳит инсон шахсининг 
таркиб топишига қандай таъсир қилади?» 
Биринчидан, ижтимоий муҳитдаги турли ҳодисалар одамнинг онгига бевосита 
таъсир қилиб, унда чуқур из қолдиради. 
Икккнчидан, ташқи ижтимоий муҳит таъсирининг чуқурроқ ва мустаҳкамроқ 
бўлишига одамнинг ўзи ёрдам беради. Маълумки, болалар ўз табиатларига кўра, 
илк ёшлик чоғларидан бошлаб, ниҳоят даражада тақлидчан бўладилар. Болалар 
катта одамларнинг барча ҳатти-ҳаракатларига бевосита тақлид қилиш орқали бу 
ҳатги-ҳаракатларни, яхши-ёмон фазилатларни ўзларига сингдириб борадилар. 
Болалар оилада, кўча - кўйда, катта одамларнинг ҳар бир ҳаракатларини, ўзаро 
муносабатларини зимдан кузатиб турадилар. 
Инсон шахсининг таркиб топишида ташқи ижтимоий муҳитнинг роли ҳақида 
гап борар экан, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш зарурки, айрим ғайри табиий 
ҳодисалар инсон шахсининг таркиб топишида ташқи муҳит таъсирининг ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга эканлигини тўла тасдиқлайди. Биз айрим тасодифий 
ҳолларда одам болаларининг 
Интеграл -- (лотин тилида - «бутун», «тикланган») – узвий 
боғлиқлик, бутунлик, бирликдир. 
 Генерализация (лотин тилида- «умумий», «бош») - шартли ва шартсиз 
рефлексларнинг умумлашиши. 


119
ёввойи ҳайвонлар муҳитига тушиб қолиш ҳодисасини назарда тутаяпмиз.
Ҳаётда бундай ҳодисалар жуда сийрак бўлса ҳам ҳар ҳолда учраб туради. 
Масалан, Ҳиндистонлик доктор Синг Калькутта яқинидаги ўрмонзорда бўри
болалари билан бирга иккита одам боласининг ҳам тўрт оёқлаб югуриб 
юрганини кўриб қолади. Кейин  уларни пойлаб, қароргоҳларини топиб,
болаларни олиб кетади. Улардан бирига Амала, иккинчисига Камала деб ном 
қўяди. Шу нарса характерлики, болалар ёшликдан бўрилар муҳитига
тушиб қолганликлари туфайли, феъл-атворлари, ҳатти-ҳаракатлари
жиҳатидан бўрилардан фарқ қилмас эдилар. Нутқ йўқ, демак тафаккур
ҳам ниҳоят даражада чекланган эди. Жуда катта қийинчиликлар билан
қайта тарбияланилаётган бўри муҳитидаги болалар шамоллаш натижасида 
ўлиб қоладилар. Бу ҳодиса одамнинг шахс сифатида ривожланиши учун энг 
аввал инсоний муҳит, яъни  ижтимоий муҳит бўлиши кераклигини тўла 
тасдиқлайди. Шахс ва унинг психологиясига таъсир этувчи иккинчи омил -
таълим- тарбиянинг таъсиридир. Маълумки, таълим-тарбия инсон онгини 
шакллантиради, унинт дунёқараши, эътиқоди, ҳаётга бўлган муносабатини
таркиб топтиради, Агар болаларнинг руҳий тараққиётлари ва шахсий 
хусусиятларининг таркиб топиши фақат ташқи ижтимоий муҳит билан, таълим-
тарбиянинг ўзигагина боғлиқ бўлганда эди, ундай пайтда биз бир хилда сунъий 
ва айнан бир хил таълим-тарбия системасини ташкил қилиб, ҳар томондан баб-
баравар тараққий этган ва деярли бир хил шахсий хусусиятларга эга 
шахсларни етиштириб чиқарар эдик. Ваҳоланки, бундай бўлиши мумкин 
эмас. Шуни айтиб ўтиш керакки, бола шахсининг таркиб топишига таълим-
тарбиянинг таъсири деганда, албатта, биринчи навбатда тарбия 
муассасаларида, яъни боғча, мактаб, интернат, лицей ва коллежларда
бериладиган таълим-тарбия тушунилади. Бироқ, бундан оилада болага 
бериладиган таълим-тарбия мутлақо мустасно эмас. Оиладаги умумий
ижтимоий муҳитдан ташқари, оилада бериладиган таълим-тарбиянинг ҳам 
роли каттадир. Бола тарбияси билан системали шуғулланадиган ва умуман 
шуғулланмайдиган оилаларга мисоллар келтириш мумкин. 
Юқорида айтиб ўтилган иккита омилдан ташқари учинчи омил ҳам мавжудки - 
бу наслий хусусиятлардир. Одамга нималар наслий берилади? Одамга наслий 
йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, тана 
тузилиши, сочи ва кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим 
ҳаракатлари туғма берилиши мумкин. Лекин шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик 
керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий 
томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан, яъни туғма равишда 
берилмайди. Ниҳоятда нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, 
математик қобилиятлар наслий йўл билан берилиши мумкин. 


120
Одамнинг 
руҳий 
тараққиёти 
ва 
шахсий 
хусусиятларининг 
таркиб 
топиши ҳақида гапирар эканмиз, яна бир муҳим нарса устида тўхтаб 
ўтиш 
керак. 
Ҳозирги 
кунда 
тез-тез 
акселерация 
терминини 
пшлатаяпмиз. Хўш акселерация бу нима? Акселерация - «тезлатиш» 
деган маънони англатади. Ҳозирги кунда болаларни ҳам жисмоний, 
ҳам 
руҳий жиҳатдан жуда 
жадаллик билан ривожланаётганликларининг 
гувоҳи бўлиб турибмиз. Хўш, бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Албатта, бунга 
турли фикрлар бор. Айрим олимлар акселерациянинг сабабини илмий-техника 
тараккиёти билан боғлаб тушунтиришга интилмоқдалар. Уларнинг фикрича, 
илмий-техниканинг жуда жадал темп билан ривожланиши инсониятнинг олдига 
мислсиз кўп ахборотларни идрок қилиш ва фикрда қайта ишлаш талабларини 
қўяди. Бу талаб ўз навбатида инсонни ҳар томонлама, яъни ҳам жисмоний, ҳам 
психик жиҳатдан тез ривожланишига олиб келди. Юқорида айтиб ўтилган 
олимларнинг фикрича, акселерация - бу XX асрнинг иккинчи ярмига хос бўлган 
ҳодисадир. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish