2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

8.6. Ўқув фаолиятини бошқариш 
Бошқарув бу шундай йўналтирувчи кучки, у инсонлардаги ижодий потенциал 
имкониятларини оладиган шароитларни юзага чиқаришни мақсад қилиб қўяди. 
Шундай экан, ўқитувчининг таълим-тарбия жараёнини тўғри ва оқилона 
бошқара олиши ўқувчи шахси камолотида ниҳоятда каттадир. 
Фаолиятдан кутиладиган натижа психологияда мақсад дейилади. Ўқув 
жараёнининг бошқарилиши иккита асосий мақсадни кўзда тутади. Улардан 
биринчиси, ўкув жараёнини тўғри ташкил эта олиш, иккинчиси эса ўқувчиларнинг 
шахсий қизиқиш ва эҳтиёжларини қондиришдир. Ана шу мақсадлар 
бошқаришнинг вазифаларини белгилаб беради. Демак, ўқув жараёнини 
бошқаришнинг: 
биринчи вазифаси ташкилий бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва 
тарбияси бўйича ижтимоий буюртмаларни қондириш; 
- иккинчи вазифаси - бевосита ўқувчининг қизиқиш ва 
талабларини қондиришга йўналтирилган ҳолатдаги ижтимоий 
вазифадир. Шунингдек, бу вазифа ўқувчиларни кўтаринкилик, 
яхши кайфият ва ўқув жараёнидаги ишчанликни юзага келтиришни 
ҳам ўз ичига олади. Афсуски, кўп йиллар давомида бошқаришнинг 
ана шу ижтимоий вазифасига жуда кам эътибор берилган. 
Бошқарувнинг иккинчи вазифаси бу ижтимоий-психологикдир. Бу вазифа 
ўқувчиларда самарали фаолият учун зарур бўлган ижтимоий-психологик ҳолат ва 
хусусиятларни ривожлантиришга қаратилгандир. 
Бу ҳолат ва хусусиятлар ўқувчиларни ўзаро жипслаштириш, назорат, ўз-
ўзини 
бошқариш, 
шунингдек, 
мустақил 
таълим 
олишларини 
ривожлантиришдан иборатдир. 
Ўқув жараёнини бошқариш учун қуйидаги таркибий қисмларни эгаллаш лозим: 
Берилган ўқув топшириғини ечиш учун воситалар танлаш. 
Топшириқларни ечиш жараёнида ўз-ўзини назорат қилиш. 
3. Ўзлаштирилган билимлар, малакалар, кўникмалар сифатини 
баҳолаш. 
Ўқув топшириқларини бажарилганлигини текшириш. 
Ўз олдига мақсад қўя олиш. 
6. Турли белгилар билан предметнинг ички муносабатлари 
мувофиклигини кўра олиш. 
Ўқитишнинг иккита усули мавжуд. Бири анъанавий ўқитиш усули -бунда 
ўқитувчи муаммони белгилайди, вазифаларни аниқлайди ва муаммони ечиб 
беради. Ўқувчи эса масалани ечиш йўлларини эслаб қолади ва уни ечишни машқ 
қилади. Бунда ўқувчиларда репродуктив тафаккур шаклланади. 
Ривожлантирувчи таълим ўқитишнинг муаммоли усулида ўқитувчи 
ўқувчиларнинг билиш жараёнларини бошқаради, уни ташкил этади ва назорат 
қилади, 
ўқувчи 
эса 
муаммони 
тушунади,


111
уни ечиш йўлларини қидиради ва уни ечади. Бундай ҳолларда ўқувчи 
тафаккурининг маҳсулдорлиги ошади ва унинг мустақиллиги ривожланади. 
Ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун ўқитувчи 
қуйидаги қоидаларга таяниши лозим: 
1 Ўқув жараёнини шундай ташкил этиш лозимки, бунда ўқувчи фаол ҳаракат 
қилиши, мустақил изланиши, янги билимларни ўзи кашф этиши ва муаммоли 
характердаги масалаларни ечиш учун шароит излаши керак. 
2. Ўқувчиларга бир хил ўқитиш усуллари ва бир турдаги 
маълумотларни беришдан қочиш керак. 
Ўргатилаётган фанга нисбатан қизиқишнинг намоён бўлиши 
учун айни шу фан ёки билим, ўқувчининг ўзи учун қанчалик 
аҳамиятли ва муҳим эканлигини билиши керак. 
Янги материал қанчалар ўқувчи томонидан аввал ўзлаштирилган 
билимлар билан боғлиқ бўлса, у ўқувчи учун шунчалик қизиқарли 
бўлади. 
5. Ҳаддан зиёд қийин материал ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. 
Берилаётган билимлар ўқувчининг кучи етадиган даражада бўлиши 
лозим. 
Ўқитувчи ўрганилаётган мавзу ёки билимининг аҳамиятини кўрсатиш, 
ўқувчининг ўқув фаоллигини ошириш учун қизиқарли мисоллар, ақлий 
ўйинлардан кенг фойдаланиши лозим. Лекин, таълимдаги ҳар бир бериладиган 
билим ёрқин, қизиқарли бўлавермайди, шунинг учун ўқувчиларда ирода, 
қатьийлик, меҳнатсеварлик каби хислатларнинг камол топтирилиши ниҳоятда 
зарурдир. Ана шу хислатлар ўқувчининг келгусида ўз-ўзини назорат килишга, ўз-
ўзини баҳолашга ва мустақил таълим олишга асос бўлиши керак. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish