2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf


 Таълимнинг ноанъанавий усуллари. Мустақил тафаккурни



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

8.4. Таълимнинг ноанъанавий усуллари. Мустақил тафаккурни 
ривожлантириш 
Таълим олувчиларнинг таълим фаолиятига кўра таълимнинг қуйидагача 
методлари ажратилади: 
1. Тушунтирув-кўрсатмалилик методи - бу метод репродуктив метод 
бўлиб, унда фаолият ўкитувчи томонидан олиб борилади, ўқувчилар таълим 
жараёнида билим оладилар, танишадилар. 
Бу метод жуда кенг тарқалган методлардан бири бўлиб, уни 
такомиллаштирилган усуллари мавжуд, бу - дастурлаштирилган таълимдир. 
Репродуктив методда ўқувчи фаолият кўрсатиб, унда ўқувчига 
берилаётган билимни қайта хотирада тиклаб, олинган билимни нусха 
сифатида қабул қилади. 
Муаммоли таълим методи - ўкитувчи томонидан ташкил этилиб, 
у продуктив характерга эгадир. Ушбу метод орқали ўқувчи билим ва 
малакаларини шакллантиради. Ушбу методни такомиллаштириш 
йўлларидан бири, ишчан ўйинларни ташкил этишдан иборатдир. 
Қисман изланиш методи - ўқитувчи назорати остида ташкил 
этиладиган метод бўлиб, у продуктив характерга эга, бунда ўқувчи 
ижод қилади. 
Тадкикот методи - ўқитувчи илм ёрдамисиз ташкил этиладиган 
таълим методи бўлиб, у ўқувчининг мустақил изланиши, фикрлаши 
ва билимлар трансформациясини талаб этади. 
Таълим жараёни ташкил этишнинг ўзига хос методларидан бири ишчан 
ўйинлардир. Ишчан ўйинлар муносабатлар тизимини моделлаштириш, фаолият 
характеристикасини ташкил этишга ёрдам беради. 
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да таълим жараёнига янги педагогик 


107
технологияларни киритиш таъкидланади. Педагогик технология - бу таълим 
жараёнига системали ёндашув бўлиб, унда таълим жараёнини ташкил этишда 
техника ва инсон имкониятлари ҳисобга олинади ва уларнинг ўзаро 
муносабати таълимнинг оптимал формалари яратилишига замин бўлади. 
Педагогик технологияларни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш 
мумкин; 

Таълим-тарбия иштирокчилари шахсига қўйиладиган ижтимоий 
талаблар; 

Ҳамкорлик фаолияти аъзоларининг касбий тайёргарлиги; 

Таълим жараёнининг мақсади, мазмуни, моҳияти, амалга ошириш 
воситалари; 
-
Таълим жараёнини дифференциациялаштириш; 
-
Ижодийлик. 
Ўқувчини мустақил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлаш 
бугунги кун мактабининг асосий вазифасидир. 
Таълим жараёнида ўқувчининг мустақил таълим олишини фаоллаштириш 
зарур. Мустақил таълим масаланинг қўйилиши, ечиш, ўз-ўзини назорат ва 
баҳолашнинг йўлларини ўқувчи томонидан танланиши ва бажарилиши билан 
характерланади. 
Ўқувчиларда мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун фикрлаш 
хусусиятларини шакллантириш зарур. Фикрлаш операциялари асосида 
дарс жараёни фаоллаштирилади. Бу ўқитувчининг: “Нима учун?», «Қандай 
мақсадда?», «Сабаблари қандай?», «Натижа нима учун шундай бўлди?-» 
сингари саволларнинг муҳокамаси орқали амалга оширилиши мумкин. 
Ўқитувчиларни эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танқид, гумон 
ҳолатларини муҳокама қилиш, улардаги муаммоларни мустақил ҳолда топиш 
ва уларни ечиш учун ўз лойиҳаларини тузиш ва ҳимоя қилиш ўқувчилар 
тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат қилади. 
Президентимиз И.А. Каримов айтганидек - «Демократик жамиятда 
болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади». 
"Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури" (1997 йил) таълим 
муаммолари олдига мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш 
муаммосини қўйгандир. 
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек: 
ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустакил фикр юритиш 
кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши 
тушунамиз, лекин афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя 
қилмаймиз. 


108
Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган 
этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган 
таълим самараси паст бўлиши муқаррар. 
Албатта, билим керак, аммо, билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта 
бойлик. 
Ҳозирги замон ўқув муассасаларининг вазифаси ёш авлодни мустақил 
фикрлашга ўргатишдир. Албатта, фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар мавжуд. 
Фикрлашни билиш - бу инсоннинг ақлидир. 
Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин: 
Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги). 
Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги, назария ва амалиётнинг
узвийлигига боғлиқдир. Амалиёт, ҳукмнинг тўғрилиги мезонидир. 
Фикрлашнинг мустақиллиги - умумий тажрибани қўллай олиш, шахсий фикрга эга 
бўлиш, тажрибага муносабат билдириш. 
Ақлнинг ташаббускорлиги. 
Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш. 
6. Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш. 
Ақлнинг маҳсулдорлиги. 
Фикрнинг кетма-кетлиги. 
Тафаккурнинг тезлиги. 
Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрлари келтирилган. "Улуғ ақл 
эгалари ўз олдиларига максад кўядилар, қолган одамлар ўз истаклари ортидаи 
эргашадилар" (Вашингтон Ирвинг). 
"Акл - бу яхши ташкил этилган билимлар тизимидир» (К.Д.Ушинский). 
Юқорида айтиб ўтилган барча сифатлар ёш ўзгарган сари ўзгариб боради. 
Ижодий ишда фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги зарур бўлиб, у ақлий 
фаолиятнинг продуктивлигини таъминлайди. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish