2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

Биринчидан, инсон у ёки бу алоқалар тизимига биноан биологик маҳсули 
Ното Sарiens” сифатида ўрганилади. 
Иккинчиндан, тарихий жараённинг ҳам объекти, ҳам субъекти тариқасида шахс 
тадқиқ этилади. 
Учинчидан, индивид муайян кўламда ўзгарувчан, тараққиётнинг генетик 
дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзот тарзида илмий жиҳатдан 
текширилади. Инсонни жамият ишлаб чиқаришининг етакчи таркиби, билиш, 
коммуникация ва бошқарув субъекти, тарбия предмети сифатида тадқиқ 
этилиши муҳим аҳамиятга эга. Инсон ва унинг борлиқ билан кўп қиррали 
муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоён бўлиши мумкин: 
табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон; 
жамият ва унинг тарихий тараққиёти - инсон; 
инсон – техника; 
инсон - маданият; 
инсон ва жамият - ер ва фазо. 
XXI асрда ҳам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида талқин 
қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида сифат 
ўзгаришлари юз бериши мумкин, 
Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ёш даври, жинсий ва 
индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. Ёш давр сифатлари 
онтогенетик эволюция босқичларида изчил равишда намоён бўлади ва 
такомиллашув жараёнида ўз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса 
уларга 
мос 
тушади. 
Индивиднинг 
индивидуал-типологик 
хусусиятига 
конституцион (тана тузилиши, биохимик индивидуаллик) ҳолатлар, симметрия ва 
ассиметрия жуфт 


116
рецепторлари, эффекторлари функцияси киради. Бу хусусиятлар ва хоссалар 
бирламчи ҳисобланиб, ҳужайра ва молекуляр тузилишнинг барча даражаларида 
иштирок этади. 
Ёш, жинсий ва индивидуал типологик хусусиятлар сенсор, мнемик, вербал 
ва мантиқ психофизиологик функциялари динамикаси ҳамда органик 
эхтиёжлар тузилишини аниқлайди. Индивиднинг бу хусусиятларини иккиламчи 
деб атаб, уларнинг интеграцияси темпераментида ва туғма майлларда 
ифодаланилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Юқоридаги сифатлар ривожининг 
муҳим шакли онтогенетик эволюциядан иборат бўлиб, улар филогенетик 
дастурга асосланиб ҳукм суради. Ёш ва индивидуал ўзгарувчанлик инсониятнинг 
ижтимоий-тарихий тараққиёти таъсири остида ҳар хил кўринишда намоён бўлади. 
Индивиднинг динамик хусусиятларига шахснинг ижтимоий сифатлари таъсир 
этиб, унинг индивидуал ўзгарувчанлиги омилини кучайтиради. 
Инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси, унинг динамик 
хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиёсий, хуқуқий, 
мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) орқали ифодаланади. Статус 
негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ётади. Ролнинг ижтимоий функцияси 
муайян мақсадларга ва қадриятларга йўналганлик шахсни фаоллаштиради. 
Статус, рол, қадриятга йуналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини 
ташкил этади ва унинг тузилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг 
таърифи хулқ мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор тузилишини 
белгилаб, унинг таркибидан иккиламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. 
Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини 
бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага 
келади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг 
жамиятдаги ҳаёт йўли ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. 
Индивид, шахс ва субъект тараққиётининг тадқиқотида қуйидаги ҳолатларга 
эътибор қилиш зарур: 
инсон ривожининг асоси ҳисобланган омиллар ва шарт- шароитлар
(ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш 
муҳити омиллари); 
инсонинг ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ички 
конуниятлари, механизмлари, эволюция босқичи, барқарорлашуви ва инволюция; 
- инсон яхлит тузилишнинг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро алоқалари,
шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиёт жараёнида 
уларнинг такомиллашуви кабилар. 
Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннинг 
амалий ва назарий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки, фаолиятда яшаш 
муҳити тарихий тажрибани эгаллаш, интериоризация ва экстериоризация амалга 
ошади. 


117
Одамнинг мақсадга қаратилган ижтимоий фойдали фаолияти процессида 
ҳаётий деб аталадиган механизмлари ва онгли фаолиятининг функционал 
системаси процесслари юзага келади. Ана шулар туфайли одам билимларни, 
кўникма ва малакаларни, кишининг ижтимоий тажрибаларини ўзлаштирибгина 
қолмай, балки ўзининг идроки, тафаккури, хаёли, ҳиссиётлари ва иродасини бир 
сўз билан айтганда, воқеликка бўлган онгли муносабатини ҳамда ўз ҳаракатлари ва 
хулқ-атворининг мотивларини таркиб топтиради. 
Шахснинг барча хусусиятлари, муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатлари 
шахснинг ҳаёти фаолиятида маълум ролни бажарувчи ва ҳар бири мураккаб 
қурилмадан иборат бўлган ҳамда шартли равишда тўртта ўзаро мустаҳкам 
боғланган функционал босқичларга бирлаштирилади: 
Биринчиси - бошқарув тизими;
 Иккинчиси -стимуллаштириш тизими;
Учинчиси - стабилизациялаш тизими;
Тўртинчиси – индикациялаш тизими. 
Шахснинг ана шу ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча сифатлари ижтимоий 
тараққиётнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатидаги шахснинг ҳулқ-атвори ва 
ҳатти-ҳаракатларини белгилайди. 
Биринчи тизимнинг ҳосил бўлишида анализаторлар ўртасидаги доимий табиий 
алоқани акс эттирувчи филогенетик механизмлар катта рол ўйнайди. Бироқ, бу 
илгари юқорида таъкидлаб ўтганимиздек онтогенез процессида филогенетик 
анализаторлар ўртасидаги алоқа вақтли алоқалар билан органик жиҳатдан 
қўшилиб келадилар. Бунда мазкур тизимнинг ичида перцептив тизимига ўтиб 
кетадиган юксак даражада интеграцияланган маълум ички сенсор комплексларни 
ҳосил қилади. Бундай комплекслар қаторига нутқ, эшитиш, кўриш ҳамда 
сенсомотор комплексларни киритиш мумкин. Мана шу комплексларнинг ҳаммаси 
одамнинг ҳаёт-фаолияти жараёнида ўзаро бир-бири билан доимий алоқага 
киришиб, сенсор-перцептив уюшишнинг ягона функционал динамик тизимини 
яратади. Инсоннинг сенсор-перцептив жиҳатлари доимо такомиллашиб боради. 
Иккинчи тизим барқарор психик ҳолатларни ўз ичига олади. Бу ҳолатлар 
боланинг аниқ мақсадни кўзловчи ва фойдали фаолиятининг онгли субъекти 
сифатида бола бошлаган илмларининг дастлабки йилларидаёқ шакллана бошлайди. 
Темперамент, интеллект, билим ва муносабат ана шундай хусусиятлар жумласига 
киради. 
Учинчи тизим - шахсни арбоб сифатида стабилизация тизимидир. 
Йўналтирилганлик, қобилият, мустақиллик ва характер унинг таркибий 
қисмини ташкил этади. 
Йўналтирилганлик - шахснинг интеграл ва генерализация қилинган 
хусусиятидир. 


118
Йўналтирилганлик билим, муносабатларнинг ҳамда шахснинг хулқ-атвори ва 
ҳатти-ҳаракатларида ижтимоий аҳамият етакчилик килган мотивларнинг бир 
бутун эканлигида ўз ифодасини топади. Бу хусусият одамнинг дунёқараши, 
қизиқишлари ва маънавий эҳтиёжларида намоён бўлади. 
Йўналтирилганлик структурасида ғоявий эътиқод катта рол ўйнайди. Ғоявий 
эътиқод - бу билимнинг, ўша шахсга хос бўлган интеллектуал, эмоционал ва ирода 
сифатларининг синтези, ғоялар ва ҳатти-ҳаракатлар бир бутунлигининг 
негизидир. 
Тўртинчи тизим ўз ичига шундай хусусиятлар, муносабатлар ва ҳатги-
ҳаракатларни оладики, уларда реал шахсларнинг ижтимоий «ўй фикрлари ва ҳис-
туйғулари» акс эттирилади. Улар бу шахсларнинг сиёсий жиҳатдан онгли, 
ижтимоий тараққиётнинг масъул арбоблари сифатида хулқ-атворини белгилаб 
беради. Бунга гуманизм, коллективизм, оптимизм ва меҳнатсеварлик 
фазилатлари киради. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish