5) Ташкилотчилик малакалари:
-
болалар жамоасини уюштира билиши;
-
турли шароит ва вазиятларда болалар жамоасини бошқара олиши;
-
болаларни бирор нарсага қизиқтириб, уларни фаоллаштира олиши;
-
амалий масалаларни ҳал этишда ўзининг билим ва тажрибаларини
усталик билан тез кўллай олиши.
6) Коммуникатив малакалари:
- болаларии ўзига жалб этишни билиши;
- болалар ва ота-оналар билан мақсадга мувофиқ педагогик
муносабатларни тиклашни билиши;
- болаларнинг жамоалараро ва жамоа ичида ўзаро муносабатларини
тартибга солишни билиши;
- болалар ва ота-оналар билан ташқаридан алоқа боғлашни
билиши.
7) Гностик малакалари:
- болаларнинг асаб-психик тараққиёти даражасини аниқлай
билиши;
- ўзининг тажрибаси ва педагогик фаолияти натижаларини танкидий таҳлил
130
кила олиши;
- бошка шкитувчиларнинг тажрибаларини ўрганиб, ундан назарий ва амалий
томондан тўғри хулоса чикара олиши;
- психологик ва педагогик адабиётлардан фойдаланишни билиши;
- ўкувчиларни тўғри тушуниб, уларнинг хулк-атвор сабабларини
тушунтиришни билиши.
8) Ижодий хислатлари:
- педагогик маҳоратини такомиллаштиришга интилиши;
- ўкувчиларни тарбиялаш дастурини ишлаб чикиш ва уни амалга ошириш
кобилияти;
- ўзини ўкувчи ўрнига кўйиб, бўлиб ўтган ҳодисаларга унинг назари билан карай
олиши;
- ўзининг ўкувчига педагогик таъсири натижаларини олдиндан кўра билишга
интилиш;
Шундай килиб, кўрсатиб ўтилган моделнинг асосий тузилиши тарикасида
қуйидагилар келтирилади:
шахснинг жамоатчилик ва касбий йўналиши;
педагогик маҳорат ва кобилияти;
характерининг психологик хусусиятлари;
билиш фаолияти;
ўкитувчи шахсининг болаларни касбга тайёрлаш ишлари даражасидаги умумий
тараккиёти.
Профессиограмма ёшларга ўзларининг келгусида ўкитувчилик касбини тўғри ва
онгли равишда танлаб олишларига ёрдам беради.
Профессиограммани касбга хос равишда ўкитишни ташкил килишда таълимнинг
самарадорлиги ва унинг муваффакияти кандай билим ва кўникмаларга,айникса,
шахснинг кандай кобилият ва шахсий хислатларига боғлик эканлигини албатта
кўрсатиш зарурдир.
Мана шу профессиограммага асосан бўлажак мутахассис – ўкитувчиларнинг
сифат жиҳатидан ўз касбига накадар тайёрлиги ҳакида бир фикрга келишимиз
мумкин.
Тайёрланган ўкитувчи шахсининг юкоридаги ана шу талабларга мос келиш ёки
келмаслиги, олий педагогика мактабларининг кандай ўкитувчи тайёргарлигини
кўрсатиб беради.
Педагогик касб, маълумки, ҳар кимнинг ҳам кўлидан келавермайди. Педагогик
фаолиятдан ютукларга факат шу касбга кизиккан, шу фаолият билан
шуғулланишга мойил, окибат натижада эса, педагогик кобилиятга эга бўлган
кишиларгина эриша олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |