2.Педагогика фанининг тармоқлари
1.Умумий педагогика, мактаб педагогикаси, ёшлар педагогикаси, методика, педагогика тарихи, харбий педагогика, оила педагогикаси...
2.Педагогиканинг тармоқлари йўқ.
3.Мактаб таълим педагогикаси, умумий таълим педагогикаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагогикаси, олий таълим педагогикаси, ишлаб чиқариш педагогикаси, даволаш педагогикаси, янги педагогик технологиялар педагогикаси.
4.Фақатгина педагогика тарихи, махсус педагогика ва педагогик махорат ва педагогик технологиялар
Изох: Педагогика фанининг тармоқлари қуйидагилардан иборат:
Умумий педагогика. У тарбиянинг асосий конуниятларини тадқиқ қилади.
Ёшлар педагогикаси. У кишиларни хар хил ёш гурухларида тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Мактаб педагогикаси. У оммавий ўрта мактабда ўқувчиларга таълим бериш ва тарбиялашнинг қонуниятларини тадқиқ этадиган бўлса, касбий таълим педагогикаси умумий мактабларнинг юқори синф ўқувчи ёшида бўлган болалар, ўқув-тарбиявий жараёнининг ўзига хослигини тадқиқ этади.
Махсус педагогика - у ўз навбатида қатор сохаларга бўлиниб кетади: кар, соқов болларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан сурдопедагогика; кўр ва кўзи ожизлар билан тифлопедагогика; ақли заиф, ақлий жихатдан қолоқлар билан олигофрендо педагогикаси; нутқи яхши ривожланмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан логопедия шуғулланади.
Методика. Муайян ўқув предметининг (тил, математика ва х. к) ларни ўқитишда таълим беришнинг умумий қонуниятларини қўллаш хусусиятларини тадқиқ қилади.
Педагогика тарихи. Турли тарихий даврларда педагогик ғояларни ва тарбиялашнинг тараққиётини ўрганади.
Бундан ташқари педагогиканинг миллий армиямиз учун мутахассислар тайёрлайдиган харбий ўқув юртлари ёшларига таълим-тарбия бериш муаммолари билан шуғулланадиган харбий педагогика хам мавжуд.
3.“Таълим” деганда нимани тушунасиз? Тўғри тўлиқ жавобни топинг.
1.Инсониятни илмий билдимлар, ҳаёт учун зарур бўлган кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, қобилиятларини ўстириш, тафаккурини шакллантириш жараёни.
2.Инсоннинг билим олиши, дарс қилиши, китоб ўқиши, мактабга бориши ва тафаккурини ўстириши жараёни...
3.Инсон яхши яшаши учун билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши, қобилиятларини ўстириши, тафаккурини шакллантириши.
4.Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Изох: Таълим - махсус тайёрланган кишилар рахбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма, ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёнидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |