Партия тизими- сиёсий институтлар тушунчаси, жамиятнинг сиёсий тузилиши ва жамият аъзоларини ва давлат ва жамият ҳаётида иштирок этишнинг қабул қилинган ҳамда эътироф этилган қоидаси. Жамиятда кўппартиявийлик тизми Фуқароларга турли партиялардан номзодларни танлаб олиш ва жамиятни давлатлаштиришда у ёки бу дастурга афзаллик беришга имкон яратади. Кўп партиявийлик тизми ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳам Ўз мустақиллигига эришгач кўппартиявийлик йўлини танлади. Дунёда бундан бошқа бир ва икки партиялик тизми ҳам мавжуд бўлиб келган. Кўппартиявийликнинг қарор топиши- жамиятни демократлаштириб боришнинг муҳим белгиси ҳисобланади ҳамда кўппартиявийлик турлича ёндашувига, муқобилликка соғлом рақобатга ва самарали танқидга олиб борувчи асосий омилдир.
“Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокмияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий ирдасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмадир” (“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси).
Ўзбекистон 1991 йилдан кейинги ўтган мустақиллик йилларида бир партиявийлик тизимидан кўппартиявийлик тизимига йўл тутди. Ҳозирги вақтда Республикамизда 4 та сиёсий партия фаолият кўрсатмоқда, бу партиялар ҳақида қисқача тўхталамиз.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўз ХДП) – 1991 йил 1 ноябрда ташкил топган. Қорақолпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 200 та шаҳар ва туман кенгашлари, 13730 та бошланғич ташкилоти бўлиб, уларда 350 мингдан ортиқ аъзоси (2007 йил 6 ноябрь) мавжуд. Партия аъзолари салоҳиятининг 200 мингга яқин қисмини 30 ёш атрофидагилар ташкил этади. ЎзХДП ўз сафларида кенг электоратни: зиёлилар, хизматчилар, деҳқонлар, тадбиркорлар, ёшлар, фахрийлар, 80 га яқин миллат ва эллатларни бирлаштирган. Шиори: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат!” Партия раҳбари: 1991–1994 йилларда М.Расулов, 1994–2000 йилларда А.Жалолов, 2000–2004 йилларда Аслиддин Рустамов, 2004–2009 йилларда Латиф Ғуломов ( Ўз ХДП МК Раиси).
Олий Мажлисда 1995–1999 йилларда 69 депутат (27 фоиз) – биринчи Ўринда, 1999–2004 йилларда 50 депутат (2– Ўрин), ҳозирги вақтда (2005–2009) парламентда 28 нафар депутатларнинг 23,3 фоизини ташкил қилади (2–Ўринда). 1991 йил 29 декабрда мамлакат Президентлигига Ислом Каримов номзодини кўрсатган бўлса, 2000 йил 9 январда бўлган сайловларда юрт Президентлигига номзод қилиб А.Жалилов номзоди кўрсатилди ва сайловда 4,17 фоиз овозга эга бўлди, (Ислом Каримов эса 91,9 фоиз).
ХДПнинг олий органи қурултой бўлиб, у 5 йилда 1 марта чақирилади. Партия шиори: 1993 йил декабрида ХДПнинг Миллий истиқлол мафкураси қабул қилинган. 1999 йил октябрида 3-қурултойда қабул қилинган янги таҳрирдаги дастурига “Ёшлар — Ватан келажаги” номли махсус бобни киритди. ХДПнинг мақсади: ижтимоий адолат, мамлакат тараққиёти ва маънавий янгиланишини таъминлаш, ёки бошқача айтганда, ХДП нинг дастурий мақсадлари:
Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш.
Туб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ислоҳотларни амалга ошириш орқали равнақ топган қудратли, демократик давлат, адолатли, инсонпарвар жамиятни бунёд этиш.
Кишиларнинг миллати, сиёсий қарашлари, диний эътиқодларидан қатъий назар, муносиб ҳаёт кечириш учун тенг имкониятларни яратиш.
Фуқароларнинг эркинлик ва ҳуқулари, тинч ҳаёт кечиришини кафолатлаш.
Матбуот органи: “Ўзбекистон овози”, “Голос Узбекистана” газеталари, шунингдек, ойлик “Мулоқот” журналига эга. Журналистлари аккредитация қилинган. “Халқ демократик партиясининг сайловлар арафасида аҳолини кам таъминланган ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ҳақида дастурий чиқишлари унинг ижобий натижаларга эришишида муҳим аҳамиятга эга бўлди”5. 2007 йил 23 декабрда ўтказилган Президентлик сайловида Аслиддин Рустамов бу партиядан иштирок этиб, 468 минг 64 овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,17 фоизи миқдорида овозга эга бўлди.
2. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси — 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Партия аъзолари 60 минг нафар (2007 йил) дан ортиқ. Партия электорати кенг омма табақасини Ўзида бириктирган бўлиб, ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақаларига таянади. Шиори: “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” ғоясини илгари сурган. Мақсади: Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, демократия тамойилларга асосланган, янги ижтимоий муносабатларни қарор топтириш, адолатли жамиятни қуриш. Олий Мажлис таркибида бу партиядан 1995-1999 йилларда 47 та депутат, 1999-2004 йилларда 11 та депутат, ҳозирги вақтда (2005-2010) эса 10 депутат аъзо бўлган. (Халқ сўзи, 2007 йил 6 ноябрь).
Ўзбекистон “Адолат” социал–демократик партияси ўз олдига қўйидаги вазифаларни қўйган:
Демократик жараёнларни жадаллаштириш.
Фуқаролар сиёсий онги ва сиёсий маданиятнинг ривожи учун курашиш.
Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган кишиларни тарбиялаш.
Ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳолининг муҳофазасини таъминлаш.
Миллий қадриятларни тиклаш, ёш авлодни маданий меросимизни Ўрганиш асосида тарбиялаш.
Миллатчилик ғоясига қарши курашиш, тинчлик, барқарорликни, миллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш.
Ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, миллий манфаатларимизга мос келадиган ташқи сиёсатни қўллаб–қувватлаш.
Жаҳон социал–демократик ҳаракати, софдил ва эзгу ниятли бошқа ижтимоий ҳаракатлар, партиялар билан алоқа боғлаш.
Партиянинг олий орган – Қурултой. Қурултойлар оралиғида партияларга раҳбарлик фракциясини 41 кишидан иборат Сиёсий Кенгаш олиб боради. Партия Сиёсий Кенгаши биринчи котиби – Дилором Тошмуҳамедова, Сиёсий Кенгаш Марказий аппарат раҳбари – Равшан Ҳайдаров. Партиядан Олий Мажлис Сенатига 2 та, Қонунчилик палатасига 10 та депутат сайланган. Д.Тошмуҳамедова 2008 йил январидан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери.
Ўзбекистон “Адолат” СДПси 2007 йил 23 декабрдаги Президент сайловига Дилором Тошмуҳаммедова номзодини тавсия этди. У бу сайловда 434 минг 111 ово – 2,94 фоиз миқдорида овозга эга бўлди.
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси — 1995 йил 3 июнда ташкил топган, аъзолари 72 минг кишидан кўп. Партия Ўз электоратида кўпроқ зиёлиларга суянади. Ижтимоий қатлам сифатида ўрта табақани бириктирган. Партиянинг бош мақсади – миллий манфаатлар заминида янги Ўзбек давлатининг асосларини яратиш, ҳуқуқий давлатни қуриш. Парламентда бу партиянинг 1995-1999 йилларда 7 депутат, 1999-2004 йилларда 12 депутат, (2005-2010) ҳозирда эса 11 нафар депутати мавжуд. (Халқ сўзи, 2007 йил 6 ноябрь).
2000 йил Президент сайловида Ислом Каримов номзодини қўллаб-қувватлади. Партия шиори: “Миллат, инсон ва Ватан манфаати муқаддасдир”. Партиянинг мақсади: давлатнинг умуминсоний қадриятлар асосида миллий тикланиш. Ёки бошқача айтганда, партиянинг олий мақсади:
Миллатнинг маънавий бирлиги.
Ватан (Туркистон) – ягона оила.
Кучли демократик давлат.
Миллий қадриятлар.
Илмий-техникавий тараққиёт ва умумжаҳоний интеграцияси.
Замон кишиси.
Миллий истиқбол каби масалаларни бош мақсад қилиб олган.
МТП нинг матбуот органи: “Миллий тикланиш” ҳафталик газетаси.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2007 йил 23 декабрдаги Президент сайловига Хуршид Дўстмуҳаммедов номзодини кўрсатди. Лекин умумий сайловда қатнашадиган (16 млн. атрофида) сайловчиларнинг 5 фоиз аъзосини тўплай олмаганлиги туфайли Марказий сайлов комиссияси унинг номзодини рўйхатга олмади (“Халқ сўзи”, 2007 йил 25 декабрь).
Do'stlaringiz bilan baham: |