2. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг функциялари. Нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишдаги аҳамияти


-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва давлат ҳокимияти



Download 57,14 Kb.
bet5/13
Sana21.02.2022
Hajmi57,14 Kb.
#66186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq


-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш”.
Мустақиллик даврида мамлакатда демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Конституциянинг ғоялари, мақсадлари, руҳи, унинг ҳар бир қоидаси БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси», асрлар мобайнида илғор ва етакчи мамлакатларда шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган миллий ва шарқона давлат ва жамиятни адолатли идора этиш, мамлакатни бошқаришда халқнинг ҳам бевосита иштирок этиши анъаналарини Ўзида мужассамлаштирди.
Миллий мустақилликнинг дастлабки давридаёқ мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш ва унинг муҳим институтлари бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Конституциянинг алоҳида «Жамоат бирлашмалари» боби республикада фуқаролик жамияти ва кўп партиявийлик тизимини қарор топтириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатлардан шарт-шароитлар яратди. Унга биноан жамоат бирлашмаси, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар каби тушунчаларга ҳуқуқий аниқликлар киритилади. Энди улар демократик талқинлар асосида таърифлана бошланди. Айниқса, Конституциянинг 58-моддасидаги “Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”2, 34-моддасидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”, деган фуқаролик жамият мустақиллигини таъминлашга доир ҳуқуқий принципни эътироф этилиши республикадаги жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнида тажрибаларидан ва синовларидан муваффақиятли Ўтган фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини билдиради. Ўзбекистонда сайлов тизими учун Конституциянинг “Сайлов тизими” бобидаги 117-моддага биноан республика «фуқаролари эркин равишда вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар»3.
Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1991йил февралда қабул қилинган, 1997 й. апрелда эса қўшимча ва Ўзгаришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 й.,июл), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (1996 й., декабр), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1999 й., апрел), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 й., апрел), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1998 й., май) кабилар билан мувофиқлашади.
Олий Мажлис томонидан 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга биноан «Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган Ўзини ўзибошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади»4.
Шунингдек, Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка биноан нодавлат нотижорат ташкилотларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
-Ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуклари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
-ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
-давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг карорларини ишлаб чикишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
-Ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
-оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
-уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
-Ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
-Ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар Ўтказиш;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.
Нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишдаги аҳамияти
Демократик жамият қуришга доир ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг яна бир йўналиши, бу сиёсий партия-ларнинг мустақил ташкилот сифатидаги мақомини юқори кўтаришдир. 2004 йил декабрда бўладиган сайловларда сиёсий партияларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатишнинг тўла ҳуқуқлари берилиши, халқ депутатлари кенгашлари - вакиллик органларидан эса бу каби ҳуқуқнинг олиб қўйилиши партияларнинг жамиятда тутган ўрнини янада юксак кўтаришга қаратилгандир.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган барча ҳуқуқий асослар Конституция ва қонунларда ўз ифодасини топди. Жумладан, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунда сиёсий партияларни тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари, партияга аъзолик, сиёсий партия фаолиятининг кафолатлари, устави, рўйхатга олиш, партияларнинг мулкий муносабатларига доир барча ҳуқуқий мақомларнинг мужассамлашгани Ўзбекистонда кўп партиявийлик тизимини қарор топтиришнинг кафолатларидан бирига айланди. Мазкур қонунларга биноан сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий иродалари шакланишини таъминлаш учун эркинлик ҳуқуқига эга бўлдилар, партияларнинг ўзаро ҳуқуқий тенглиги, шунингдек, уларнинг жамият олдидаги масъулияти қонунлаштирилди.
Айниқса, сиёсий партиялар ва фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокларини таъминлаш ва авж олдириш учун ҳам барча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Download 57,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish