2. Неологизм термини ќақида баъзи масалалар Неологизмларнинг ясалиши ва тилдаги ўрни


ИЛМИЙ МАТНЛАР, ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРДАН ОЛИНГАН НЕОЛОГИЗМЛАР ТАРЖИМАСИ



Download 193,5 Kb.
bet5/6
Sana25.02.2022
Hajmi193,5 Kb.
#255562
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14-mavzu

ИЛМИЙ МАТНЛАР, ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРДАН ОЛИНГАН НЕОЛОГИЗМЛАР ТАРЖИМАСИ
Неологизмларнинг дунёга келиш манбаи бу газета ва журналлардир. Чунки, уларда асосан сиёсий вазиятлар, тараққиёт мевалари ўз аксини топади. Аффикслар ва сўз бирикмасидаги асос ва аниқ аффикслар тўпламли аффиксал неологизмларнинг пайдо бўлиши газета услубига хос хусусиятлардан бири ќисобланади. Баъзан аффиксларнинг бошқа нутқ услубларида ишлатилмай қолинган, бўлсада, аммо бу аффиксларни газета услубида неологизмларни яратиши учун янгича қўллаш мумкин. Кўп ќолларда бундай аффикслар, олдин уларга тўђри келмайдиган маъно ва мазмунлар яратади. Масалан, «ship» - Бу англосаксон суффикси ўз вақтида ќолат, мавќум отлар ясаш учун қўлланилган эди. Ќозирда эса газета услубида «ship» суффикси «man» морфемаси билан сифат ва белги мъноларини берувчи отлар яъни неологизмларни ясашди.
Масалан: «Brinkmanship» – уруш чегарасидаги мувозанат
«Oneupmanship» – бирлашишга интилиш
«Snowmanship» - шимђалат қилиб, бирон – бир нарсани кўрсатиш
«Statemanship» – Давлат арбобининг донолиги
Шу билан бирга ќозирги газета ва журналларда «Dom» билан ясалган янги сўзлар (неологизмлар) пайдо бўлмоқда. «Bangdom» – уюштирилган бандитизм, «Bogdom» - ќаёт тўсиқлари, «Officialdom» - расмий доира
Бундан ташқари, - ize суффикси орқали ќам ясалган неологизмларни морфологик жиќатдан феьл деб таржима қиламиз. Чунки, юқорида ва қуйидаги кўрсатилган суффикс янги сўзларнинг қайта сўз туркумига тегишли эканлигини кўрсатиб беради. Масалан, -«ize» орқали ясалган газеталар ва журналлардаги неологизмларни биз феьл деб таржима қилишимиз мумкин. Чунки, бу суффикс сўз ясалиши жиќатдан феьл ясовчи қўшимча эканлигини биз яхши биламиз. «Leonize» – демак, феьл (очиқ космосга чиқиш).
Бу сўзларни таржима қилишда биз тарихий жараёнларни ќам ќисобга оламиз. Чунки, қўйида келтирилган сўзнинг ўзаги «Leo» – А.А.Леонова яъни рус фазогири фамилиясидан келиб чиққан. У биринчилардан бўлиб, очиқ космосга чиққан. «Institu tionalize» - қонунлаштирмоқ
Солиштиринг: «Their march from Hyde Park to Trafalqar Square qave a sample of the massive strength which the movement can mobilize to crush an evil (race discrimination) which had become almost institutionalized in Britain (MS)
Буюк Британиядаги деярли расмийлашган душманга барќам беришга сафарбар қилина оладиган катта кучлар ќаракати уларнинг «Хайд Паркдан» то «Трафалгар» майдонига юришигагина намуна эди.
«unionize» – касаба уюшмасининг аъзоси бўлмоқ, «Newspapers staff members were unionized».
Янги антонимик сиёсий терминлар ќам газета ва журналларда тез-тез учраб туради. Масалан, «Demilitarization» - «remilitarization» «nazification» (нацизмнинг дунёга келиши) охирги пайтларда газета ва журналларда «non» – префикси орқали ясалган янги неологизмлар пайдо бўлмоқда. «NoN-access» to cledr weapons – ядро қуролларига рухсат бермаслик, «Non-union» касаба уюшмасининг аъзоси бўлмаганлик.
Газета лексикасида сиёсий воқеа ва ќодисаларда, рекламаларда кўпинча отлашган янги сўзлар учрайди. Бу конверсиянинг бир тури бўлиб, унда сўз фақат отга тегишли бўлган белгиларни олади, масалан артикль ёки кўплик шаклини Масалан, «The needy» – муќтожлар, «The coloureds» – рангли аќоли.
Бундан ташқари газета ўқиш мобайнида ўқувчи янгидан – янги қисқартмаларга дуч келади. Уларни биз луђатлардан топа олишимиз қийинроқ кечади, чунки улар жамиятда пайдо бўлаётган янги тушунчалар натижаси ва жараёнларнинг жадал ривожланиши оқибатидир. Янги сиёсий партиялар, ташкилотлар пайдо бўлмоқда. Уларнинг номлари бора – бора умумийлашиб ќаммага таниш бўлиб келгандан сўнг узун номлардан кўра қисқартмаларга кўпроқ эќтиёж сезилади.
Масалан, First came A-bomb, then the nuclear powered missile carrying submarines and MIRV missiles.
Now, It is the N-bomb
«A-bomb» - «atom-bomb»
«N-bomb» «nuclear-bomb»
Қисқартмаларнинг кўпчилиги шу газетанинг ўзида келгуси ёки ўтган сондаги мақолаларнинг шу мавзуларида ёритилади, айримлари эса давлатда содир бўлаётган воқеа – ќодисалардан хабардор бўлишни талаб этади.
Булардан ташқари, оммавий ахборот воситаларида охирги пайтларда «in» компоненти билан ясалаётган конкурс, мусобоқа, турнир, конференция маъноларини англатган сўзлар пайдо бўлиб бормоқда. Масалан: «Read-in» ўқувчилар мусобоқаси, «Recite-in» декламаторлар конкурси, «Swim-in» сузиш мусобоқаси, «Lobby» сиёсий саволлар конференцияси.
Яна айрим газеталарда «in» компоненти билан ишлатилиб, лекин, таржима қилинаётган вақтда ундай мазмунни бермайдиган янги сўзлар ќам йўқ эмас.
Масалан, «Morning Star» газетасига олинган «buy-in» неологизми «фойда келтирувчи харид» маъносини беради. «Tie-in» бозори чаққон молларни харид қилишдаги вазифа, «Trade-in» - олинган товарлар эвазига ўша товарни арзонлаштирилган нархда қайтариш, «Break-in» - фуқаролар шахсий ќаётига суқулиш, хужум (телефон суќбатларини хуфиёна эшитиш)
Анологик модель феьлдан бошқа сўз туркумлари ёрдамида от ясашда ишлатилади. Тез-тез бир хил равишга ќар хил феьллар қўшилади ва ќар бир янги сўзнинг маъноси ўзгаради ва ноёблашади. Қоидага кўра бундай сўзлар тилга ќар хил газета жанрлари орқали кириб келади. Масалан, over Take – «take-over» ќокимиятни қўлга олиш.
«Switch-over» - бошқа мавзуга ўтиш
«drop-out» - ўқишни ташлаган ўсмир
«lay-out» - ишни йўқотган одам
«Sign-on» - регистрация
«build-up» - ќарбий кучларнинг тўпланиши
«pile-up» - кўп миқдор
Газета лексикасидаги неологизмлар ичида қўшма сўзларни ќам аниқ қилиб урђу бериб ўтмасдан иложимиз йўқ. Улар синтактик сўз бирикмалардан келиб чиққан. «has-been», «know-how» Улардан биринчиси сиёсий арбобнинг сиёсатда ўз нуфузини йўқотиши оқибатида юзага келади.
(A political has-been) ќозирги вақтда эса у истеъмолдан чиққан товарларни билдириш учун қўлланилади. Иккинчиси эса, қобилият, тажриба, амалиёт ва билимни ўзида мужассам этади.
Газета лексикасидаги қўшма сўзлар ичида ўқитувчи АҚШ империалистик сиёсатига оид неологизимларни билиши шарт. Бундай сўзлар дунёнинг бошқа тилларида ўзлаштирилади.

Download 193,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish