2 мавзу. Қурилишда пудрат муносабатлари
1. Қурилиш пудрати шартномаси тушунчаси.
2. Қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари.
3. Қурилишда пудратга оид муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари.
1.Пудрат шартномаси тушунчаси.
Қурилиш пудрати шартномаси – бу шундай шартномаки, унга кўра
пудратчи буюртмачи топшириғи бўйича шартнома билан белгиланган вақт
ичида маълум объектни қуриш еки бошқа қурилиш ишларини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишларни бажариш учун
зарур шароитларни яратиб бериш, уларнинг натижаларини қабул қилиш ва
келишилган нархни тўлаш мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шартномаси ташкилотни, бинони (шу жумладан яшаш
уй жойлари), иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш еки таъмирлаш, ҳамда
монтаж, ишга тушириш ва қурилаетган объект билан бевосита боғлиқ бўлган
бошқа ишларни бажариш учун тузилади. Агар шартномада бошқаси кўзда
тутилмаган бўлса, қурилиш пудрати шартномаси ҳақидаги қоидалар бино ва
иншоотларни каритал таъмирлаш ишларига ҳам қўлланилади.
Агар қурилиш пудрати шартномаси буюртмачининг маиший ва бошқа
шахсий эхтиежларини қондириш учун тузилаетган бўлса, бундай шартномага
қурилиш пудрати шартномаси бўйича буюртмачи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Қурилиш пудрати шартномаси – пудрат шартномасининг бир кўриниши,
консенсуал, икки томонлама ва пуллик ҳисобланади.
Қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонлар сифатида махсус билим
ва малакага эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин,
қатор ҳолларда эса – айрим фаолият турларини амалга ошириш учун
рухсатномаси мавжду бўлган шахслар. Шунинг
учун амалиетда буюртмачи
функцияларини кўп ҳолатларда бошқа шахс – инвестор манфаатлари учун
фаолият юритаетган махсуслашган ташкилот амалга оширади.
Инвестор, “Инвестицион фаолият тўғрисида” ги Қонуннинг 2–моддасига
асосан, – бу шахсий, қарзга олинган еки елланган
воситалар шаклидаги
инвестицияларни киритишни амалга оширадиган, уларнинг мақсадли
қўлланилишини таъминлайдиган шахсдир. Инвестор сифатида ваколатли
давлат ва муниципал органлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан,
хорижий, халқаро ташкилотлар ва ҳ.к.лар иштирок этиши мумкин.
Буюртмачи ва инвестор ўзаро инвестицион шартнома тузадилар, у тайинлаш
шартномаси, хайъат шартномаси
шаклида тузилиши мумкин, еки ўзида
аралаш шартномани намоен қилиши мумкин.
Қурилишдаги ишларнинг турли туманлиги учун бош пудрат тизими кенг
тарқалган, унда бош пудратчи сифатида, алоҳида ишларни бажариш учун
махсуслашган фирмалар – субпудратчиларни жалб қиладиган
ташкилот
қатнашади. Кўп ҳолларда буюртмачига объектни яратиш учун қурилиш
ишларидан ташқари, зарур ишларнинг бутун мажмуасини бажариш талаб
қилинади, бундай ҳолатларда “тўлиқ тайер” ҳолатигача қурилиш ҳақида
гапирилади. “Тўлиқ тайер” ҳолатигача қурилиш учун пудрат шартномаси –
бу шундай пудрат шартномасики, унга асосан пудратчи (бош пудратчи)
қурилишни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича
барча ишларни бажаришга
мажбур, яъни: лойиҳалаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва махсус қурилиш
ишлари, объектни эксплуатацияга топшириш. Бундай шартнома аралаш
характерга эга ва унга нисбатан қонунчиликнинг пудрат, қурилиш пудрати,
тажрибавий–конструкторлик ва технологик ишларига тегишли мос нормалар
қўлланилади.
Қурилиш ҳуқуқий муносабатларининг алоҳида иштирокчиси бўлиб
суғуртачи (махсус лицензияга эга бўлган юридик шахс) қатнашиши мумкин.
У қурилиш пудрати шартномаси бўйича томон ҳисобланмайди, бироқ,
шартномада томоннинг шунақа мажбурияти кўзда тутилиши мумкинки, унга
кўра махсус рискларни суғурталаш зарур, масалан, тасодифий ўлим еки
қурилиш объектига, еки қурилиш жараенида қўлланилаетган бошқа
мулкка
зарар етказиш, еки қурилиш пайтида бошқа шахсларга зарар етказиш учун
мажбуриятни суғурталаш. Суғуртачининг иштирок этиши қурилиш пудрати
шартномаси бўйича томонларнинг қўшимча ҳимоя кафолати ҳисобланади.
Аммо, суғурталаш, мазкур томонни суғурталаш ҳолатига етиб келишни
олдини олиш учун чораларни кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.
Буюртмачи муҳандисни (муҳандис ташкилотини) ҳам жалб қилиши
мумкин. Муҳандис (муҳандис ташкилоти) деб, буюртмачи топшириғи
бўйича қурилишни назорат қилишни, пудратчи билан ўзаро муносабатларда
буюртмачи номидан қарорлар қабул қилишни амалга оширадиган шахсдир.
Бундай ҳолатда қурилиш пудрати шартномасида елланган муҳандиснинг,
пудратчи учун унинг харакатлари натижалари билан боғлиқ
функциялари
аниқланади.
Шартнома шакли – оддий езма. Шартноманинг ўзидан ташқари
шартномага албатта қурилиш объектининг техник–иқтисодий асосланиши ва
унинг асосида тузилган, мажбурий давлат экспертизасидан ўтиши ва
белгиланган қонуний тартибда тасдиқланиши шарт бўлган лойиҳавий
хужжатлар бириктирилиши керак.