2 мавзу. Қурилишда пудрат муносабатлари


Қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва



Download 215,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi215,45 Kb.
#44011
1   2   3   4
Bog'liq
2-Қурилишда пудрат муносабатлари

2. Қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари 
Буюртмачи қурилиш учун ер майдонини ўз вақтида тақдим этиши шарт. 
Тақдим этилаетган ермайдонининг хажми ва ҳолати қурилиш пудрати 
шартномасида езилган шартларга мос келиши лозим, бундай шароитларнинг 
йўқлиги ҳолатларида ишларнинг ўз вақтида бошланишини, уларнинг нормал 
боришини ва муддатда якунланишини таъминлаб бериши керак. 
Бундан ташқари, буюртмачи қурилиш пудрати шартномасида кўзда 
тутилган тартибда ва ҳолатларда пудратчига ишларни бажариш учун зарур 
бино ва иншоотларни тақдим этиш, юклар транспортировкасини ва 
манзилларини, энергиятежайдиган, сув ва буғ етказиб бериш тизимларни 
вақтинчалик олиб келинишини ва бошқа хизматларни тақдим этишга 
мажбурдир. Шу каби буюртмачи томонидан тақдим этилган хизматлар учун 
тўлов қурилиш пудрати шартномасида кўзда тутилган шартлар ва ҳолатларда 
амалга оширилади. 
Буюртмачи бажарилаетган ишларнинг бориши ва сифатини, уларни 
бажариш муддатларга (жадвал)га риоя қилинишини, пудратчи томонидан 
етказиб берилаетган материаллар сифатини, ҳамда буюртмачининг 
материаллари пудратчи томонидан тўғри қўлланилаетганини, шу билан бирга 
пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашмай назорат қилишга 
ҳақлидир. Шаҳарсозлик кодекси, қурилишни, реконструкция ва капитал
таъмирлашни назарда тутган ҳолда, қурилиш жараенини ҳам қурилишни 
амалга ошираетган шахс томонидан, ҳам буюртмачи томонидан назорат 
қилиниши зарурлигини назарда тутади. Бу борада буюртмачининг лойиҳа 
хужжатларини тайерлаганларни ишларнинг бажарилишини текшириш учун 
жалб қилиши мумкинлиги алоҳида ажралиб туради. 
Ишларни бажаришда ишлар сифатини емонлаштириши мумкин бўлагн, 
еки бошқа камчиликларни, қурилиш пудрати шартномаси шартларидан 
четлашганлигини пайқаган буюртмачи бу ҳақда зудлик билан пудратчига арз 
қилиши шарт. Бундай арзни тақдим этмаган буюртмачи кейинчалик у 
томондан аниқланган камчиликларга таяниш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Пудратчи 
қурилиш 
жараени 
давомида 
буюртмачидан 
олган 
топшириқларни, агар улар қурилиш пудрати шартномаси шартларига зид 
бўлмаса ва пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашувни намоен 
қилмаса, бажаришга мажбурдир. Қониқарли равишда ишларни бажарган 
пудратчи, буюртмачи ишларни бажариш жараенини назорат қилмаган деб 
далил келтиришга ҳақли эмас, негаки, бундай назоратни амалга ошириш 
буюртмачига қонун билан юклатилган. 


РФ нинг Фуқаролик кодекси 749 моддасига асосан буюртмачи иштирок 
учун муҳандисни еки муҳандис ташкилотини еллаши мумкин. Буюртмачи 
қурилиш жараенини назорат қилиш ва пудратчи билан ўзаро алоқаларда 
унинг номидан қарорларни қабул қилиш мақсадида мустақил равишда 
пудратчининг розилигисиз буюртмачига бундай хизматларни кўрсатиш учун 
мос муҳандис (муҳандис ташкилоти) билан шартнома тузиши мумкин. Бу 
ҳолда қурилиш пудрати шартномасида бундай муҳандис (муҳандис 
шартномаси)нинг пудратчи учун унинг оқибатлари билан боғлиқ 
функциялари белгиланади. 
Агар қурилишни ва у билан боғлиқ ишларни бажаришда қурилиш 
пудрати шартномасининг тўлақонли амалга ошишига тўсқинликлар 
аниқланса, ҳар бир томон шу тўсиқларни бартараф этиш учун қўлидан 
келадиган чораларни кўриши лозим. Бу мажбуриятни бажармаган томон, 
тўсқинлар бартараф этилмаганлиги сабали етказилган зарарларнинг 
қопланишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Кўрсатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ, томоннинг 
харажатлари, қурилиш пудрати шартномасида кўзда тутилган ҳолатларда, 
бошқа томон билан қопланади.
Агар томонлар учун мажбурий талаблар бузилишига атроф муҳит 
ҳимоясига еки қурилиш ишларининг хавфсизлигига олиб келиши эхтимоли 
мавжуд бўлса, пудратчи буюртмачи томонидан тақдим этилган материал ва 
жиҳозлардан фойдаланишга ҳақли эмас.
Агар томонларга боғлиқ бўлмаган сабаларга кўра қурилиш пудрати 
шартномаси бўйича ишлар тўхтатилса ва қурилиш объекти консервация 
қилинган бўлса, буюртмачи пудратчига консервация пайтигача бажарилган 
ишлар учун тўлиқ ҳақ тўлаши, ҳамда ишларни тўхтатиш ва қурилишнинг 
консервацияси зарурати билан ҳосил бўлган харажатларни ҳам тўлиқ 
қоплаши шарт. 
Шаҳарсозлик кодекси қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлашни 
амалга оширишда буюртмачининг қурилиш учун ер майдонини, ҳамда 
капитал қурилиш объектини тайерлаб беришини назарда тутади. 
Буюртмачига қурилишни амалга оширадиган шахсга материалларни, 
лойиҳавий хужжатларни, ҳамда қурилиш учун рухсатномани тақдим этиш 
мажбурияти ҳам юклатилган. 

Download 215,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish