2 мавзу. Қурилишда пудрат муносабатлари


 Қурилишда пудрат муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари



Download 215,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi215,45 Kb.
#44011
1   2   3   4
Bog'liq
2-Қурилишда пудрат муносабатлари

3. Қурилишда пудрат муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари 
3.1. Техник хужжатлар ва смета 


Техник хужжатларнинг вазифаси шундан иборатки, улар пудратчи 
қандай хажмдаги ва тузилишдаги ишларни бажариши лозимлигини, ҳамда 
ишлар қандай талабларга, авваламбор уларнинг сифати нуқтаи назаридан, 
жавоб бериши лозимлигини белгилаб беради. 
Пудратчи қурилишни ва у билан боғлиқ ишларни техник хужжатларга 
мувофиқ амалга ошириши шарт, негаки улар ишлар хажмини, тузилишини, 
ва уларнинг нархини аниқлаб берадиган смета билан боғлиқ бошқа 
талабларни белгилаб беради. Бошқа топшириқлр мавжуд бўлмаса қурилиш 
пудрати шартномасида пудратчи техник хужжатларда ва сметада 
кўрсатилган ишларнинг барчасини бажаришга мажбур эканлиги назарда 
тутилади.
Қурилиш пудрати шартномаси билан техник хужжатларнинг таркиби ва 
тузилиши белгилаб берилиши, ҳамда қайси тараф ва қандай муддатда мос 
хужжатларни тақдим этиши лозимлиги кўзда тутилиши шарт. Белгиланган 
тартибда тасдиқланган техник хужжатнинг мавжуд эмаслиги шартномани 
тузилмаган деб тан олиш учун етарли асос бўлиб ҳисобланмайди.
Шартноманинг предмети, шартноманинг муҳим шарти ҳисобланади, агар у 
мавжуд бўлмаса, шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. ФКнинг 743 
моддасига кўра, хужжатлар шартнома предметини, яъни ишлар хажми ва 
тузилишини, ва бошқа уларга қўйиладиган талабларни белгилаб беради. 
Шартномада томонлар, пудратчининг мажбурияти бўлиб, хўжалик блокини 
қуриш ҳисобланишини ва бу ишларнинг келишилган нархи кўрсатилишини 
кўзда тутганлар. Шартномани тузишдан аввал буюртмачи хўжалик 
блокининг типли намунаси билан таништирилди. Шундай экан, бу, томонлар 
билан шартноманинг предмети деярли аниқланганлигидан далолат беради. 
Мажбуриятларнинг йиғиндиси, техник хужжатларнинг мавжуд эмаслиги 
муносабати билан шартномани тузилмаган деб тан олиш учун етарли 
асосларни бермайди.
Қурилиш жараени давомида техник хужжатларда ҳисобга олинмаган 
ишларни ва уларнинг муносабати билан қўшимча ишларни бажариш ва 
қурилишнинг смета хужжатларини кўпайтиришга эхтиеж туғилганини 
пайқаган пудратчи, бу ҳақда буюртмачига хабар бериши шарт. Буюртмачига 
техник хужжатларда ҳисобга олинмаган қўшимча ишларни бажариш 
зарурлигини хабар қилмаган пудратчи, бундай ишлар учун ҳақни талаб 
қилишга ҳақли эмас, ҳатто бундай ишлар буюртмачининг вакили билан 
имзоланган қабул қилиш далолатномасига киритилган бўлса ҳам, чунки бу 
далолатнома фақат пудратчи бу ишларни бажарганлигини тасдиқлайди, 
буюртмачи қўшимча ишлар учун тўлашга розилигини эмас. 


Буюртмачидан ўн кун ичида ўзининг хабарига жавоб олмаса, агар қонун 
еки қурилиш пудрати шартномаси билан бошқа муддатлар кўзда тутилмаган 
бўлса, пудратчи мазкур ишларни тўхтатиши ва тўхтатиш сабабли вужудга 
келган харажатларни буюртмачига юклаб қўйиши шарт. Буюртмачи, агар 
қўшимча ишларни бажариш хожати йўқлигини исботлай олсагина, бу 
зарарларни қоплашдан озод этилади. 
Юклатилган мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар тезкор 
қилинган ишларнинг буюртмачи манфаатлари учун бажарганини исботлай 
олмаса, у томондан бажарилган қўшимча ишлар ва улар натижасида вужудга 
келган зарарларни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. 
Буюртмачи қўшимча ишларни бажариш ва улар учун ҳақ тўлашга рози 
бўлганда, пудратчи уларни бажаришдан фақатгина улар пудратчининг 
мутахассислик фаолияти доирасига кирмаса еки пудратчи томондан унга 
боғлиқ бўлмаган сабаларга кўра бажарилиши мумкин бўлмасагина бош 
тортиши мумкин. 
РФнинг Фуқаролик Кодекси 744 моддаси томонларга техник 
хужжатларни ўзгартиришга имкон беради. Шундай экан, буюртмачи техник 
хужжатларга шундай шарт билан ўзгартириш киритиш мумкинки, агар
бунинг натижасида вужудга келаетган қўшимча ишларнинг қиймати сметада 
кўрсатилган қурилишнинг умумий қийматининг ўн фоизидан ошмаса ва
қурилиш пудрати шартномасида келишилган ишлар характерини 
ўзгартирмаса. Техник хужжатларга ўзгартиришларнинг киритилиши кўп 
ҳолларда икки томонлама келишилган қўшимча смета асосида амалга 
оширилади. 
Қурилиш пудрати шартномасини ҳуқуқий тартибга солишда алоҳида 
ўринни қурилиш нормалари ва қоидалари эгаллайди. Россиянинг Давлат 
Қурилиш Қўмитаси томонидан бу соҳа учун асос сифатида хизмат қиладиган 
“Қурилишда норматив хужжатлар тизими. Асосий низомлар” ни 17.05.94 
тасдиқланган эди. Тизим вертикал равишда боғланган хужжатларни ўз ичига 
олади. Қурилиш соҳасидаги федерал норматив хужжатлар (РФнинг қурилиш 
нормалари ва қоидалари, қурилиш соҳасидаги Давлат стандартлари, 
лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қоидалар тўплами, тизимнинг 
бошқарув 
хужжатлари) 
назарда 
тутилади, 
Россия 
Федерацияси 
субъектларининг норматив хужжатлари (ҳудудий қурилиш нормалари), 
ҳамда ишлаб чиқариш соҳавий норматив хужжатлар (корхоналар, 
бирлашмалар стандартлари ва жамоат бирлашмалари стандартлари). Шу 
билан бирга норматив актлар низомлари юридик кучларига кўра мажбурий, 
тавсия этиладиган еки маълумотнома каби турларга бўлинади.


Қатор ҳолатларда техник хужжатлар ваколатли орган томонидан 
тасдиқланиши зарур. У ҳолда шартнома билан тасдиқланган техник 
хужжатларда мавжуд бўлган алоҳида ишларнинг истисно қилиниши фақат 
уни тасдиқлаган орган томонидан амалга оширилиши мумкин. Акс ҳолда 
шартноманинг мос бўлими аҳамиятсиз деб тан олинади. Шаҳарсозлик ва 
лойиҳа хужжатларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга давлат органлари рўйҳати 
Россия Федерациясида шахарсозлик, лойиҳаолди ва лойиҳа хужжатларини 
давлат экспертизасидан ўтказиш ва тасдиқлашни амалга ошириш 
тўғрисидаги Низомнинг 5 бўлимида акс эттирилган. 
Томонларнинг бири талаби бўйича шартнома суд қарори асосида фақат 
қуйидаги ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин: 
1) иккинчи томон томонидан шартноманинг жиддий бузилишида; 
2) РФ ФК, бошқа қонунлари еки шартномада назарда тутилган бошқа 
ҳолатларда. 
Томонларнинг бири томонидан шартноманинг жиддий бузилиши 
деганда, иккинчи томон учун, у шартнома тузаетган пайтда мўлжаллаган 
фойданинг катта қисмидан маҳрум бўлган зарар етказилиши тан олинади. 
Шартномани бажаришдан тўлиқ еки қисман бир томонлама бош тортиш 
ҳолатида, бундай бош тортишга қонун билан йўл қўйилса еки томонларнинг 
келишуви асосида амалга оширилса, шартнома бекор қилинган еки 
ўзгартирилган ҳисобланади. 
Пудратчи, у томонидан техник хужжатларидаги носозликларни аниқлаш 
еки бартараф қилиш сабабли кўрган зарарларнинг қопланишини талаб 
қилишга ҳақлидир.
РФнинг ФК 745 моддаси нормаларига асосан қурилишни материаллар, 
шу жумладан деталлар ва конструкциялар, еки жихозлар билан таъминлаш 
бўйича мажбурият пудратчи зиммасида, агар қурилиш пудрати 
шартномасида бутун қурилиш еки унинг маълум қисмини таъминлашни 
буюртмачи амалга ошириши кўзда тутилмаган бўлса.
Қурилишни таъминлаш мажбуриятини олган томон, у етказиб берган 
материаллар еки жиҳозларни қўллаш имконияти мавжуд эмаслиги учун 
жавобгардир, агар уларни қўллашнинг иложи йўқлиги иккинчи томон 
жавобгарлиги остидаги сабаларга кўра бўлаетганини исботлай олмаса.
Буюртмачи томонидан тақдим этилган материаллар еки жиҳозларнинг 
қўлланилиши мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, пудратчи қурилиш 
пудрати шартномасидан воз кечишга ва буюртмачидан бажарган ишлари 
учун шартнома бўйича мос тўловларни талаб қилишга ҳақлидир.
РФ Фуқаролар Кодексининг 746 моддаси ишлар учун ҳақ тўлаш 
масалаларига бағишланган. Пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун 


тўлов буюртмачи томонидан сметада кўзда тутилган миқдорда, қонунда еки 
қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддат ва тартибда амалга 
оширилади. Ҳам қонунда, ҳам шартномада мос кўрсатмалар мавжуд 
бўлмаган тақдирда, ишлар учун тўлов РФ ФКнинг 711 моддасига асосан 
амалга оширилади. Агар қурилиш пудрати шартномасида аввалдан тўлов еки 
алоҳида босқичлар учун тўлов кўзда тутилмаган бўлса, буюртмачи 
пудратчига келишилган нархни ишнинг тўлиқ бажарилиб бўлгандан сўнг,
иш қониқарли даражада ва келишилган муддатда бажарилганлиги шарти 
билан тўлаши шарт. Пудратчи аввалдан тўловни фақат қонунда еки қурилиш 
пудрати шартномасида белгиланган ҳолатларда ва миқдорларда талаб 
қилишга ҳақлидир. 
Бироқ томонлар шартномада ишлар учун бир марта ва буюртмачи 
томондан объект қабул қилингандан сўнг тўлиқ миқдорда ҳақ тўлашини 
белгилаб қўйиши мумкин.

Download 215,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish