2-мавзу. Умумий маъмурий ҳУҚУҚнинг ҳУҚУҚий манбалари. Мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат



Download 35,84 Kb.
bet4/6
Sana27.01.2023
Hajmi35,84 Kb.
#903840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-mavzu Nazariy

Низом - муайян давлат тузилмаларини (масалан вазирликлар, давлат қўмиталарининг) ташкил этиш тартиби, тузилиши, вазифаси, функцияси ва ваколатларини белгилаб берувчи мажмуий тизимлаштирилган акт (ҳужжат)дир. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган барча вазирликлар, давлат қўмиталари ўз фаолиятларини қонунлар ҳамда низомлар асосида амалга оширадилар. Низом - бошқарув актларининг энг кўп тарқалган турларидан биридир. Низом муайян ҳуқуқ ижодкорлик органи ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан тасдиқланади. Энг аҳамиятли соҳаларга тааллуқли ва юридик кучи юқорироқ бўлган низомлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Устав - бошқарувнинг у ёки бу соҳасидаги муайян идора ва ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ўзида акс эттирувчи ҳужжатдир. Бошқарув соҳасида бевосита иштирок этувчи кўпгина давлат идораларининг, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг фаолияти тегишли тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган уставлар асосида тартибга солинади. Масалан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг фаолияти устав асосида тартибга солинади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш ушбу нормаларда акс эттирилган талаблар, хулқ-атвор қоидаларининг маъмурий ҳуқуқ субъектлари томонидан ҳаётга татбиқ этилишидир. Бинобарин, маъмурий-ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш – маъмурий ҳуқуқ субъектларининг маъмурий ҳуқуқ нормаларида белгиланган талабларга мос келадиган қонуний хулқ-атвори (фаолияти). У нормаларда белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиш ва улардан фойдаланишда ҳамда айни шу нормаларда назарда тутилган мажбуриятларни бажаришда ифодаланади.
Маъмурий ҳуқуқ назариясида ҳуқуқий нормаларни амалда жорий этишнинг тўрт шакли фарқланади: риоя қилиш; қўллаш; бажариш; фойдаланиш.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш – ҳуқуқ субъекти маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг талабларига ихтиёрий бўйсуниши билан тавсифланади. Ҳуқуқий нормаларни амалда жорий этишнинг мазкур шакли субъектнинг тақиқланган ҳаракатларни бажаришдан тийилишини назарда тутади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларни қўллаш – ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли субъектлари томонидан амалга оширилади. У амалда ваколатли орган (мансабдор шахс) моддий ёки процессуал нормаларнинг талабларига асосланган индивидуал юридик ҳужжатларни қабул қилишида намоён бўлади. Мазкур ҳужжатлар муайян маъмурий ишларга татбиқан қабул қилинади (масалан, лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқ, фуқаронинг шикояти юзасидан чиқарилган қарор, жамоат бирлашмасини рўйхатдан ўтказиш ва ҳоказо). Шуни таъкидлаш жоизки, маъмурий ҳуқуқда ҳуқуқни қўллаш ижроия ҳокимият механизми фаолият кўрсатиши билан бевосита боғлиқ. Фуқаролар маъмурий-ҳуқуқий нормаларни қўллаш ваколатларига эга эмаслар.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларни бажариш – тартибга солинаётган бошқарувга оид муносабат иштирокчиларининг бу нормаларда ифодаланган юридик қоидалар, тақиқлар ёки ижозатларга қатъий риоя қилишидир. Ҳуқуқий нормаларни амалга оширишнинг бу кўриниши универсалдир, чунки унинг субъектлари сифатида бошқарувга оид муносабатларнинг барча иштирокчилари амал қилади. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар ва улар давлат бошқаруви соҳасида ўрнатадиган ҳуқуқий тартибнинг таъсирчанлиги уларни бажариш сифати, ҳажми ва даражаси билан белгиланади. Шу сабабли, маъмурий-ҳуқуқий нормаларни бажариш ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқ-тартибот ва давлат интизомини етарли даражада таъминлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалардан фойдаланишҳуқуқ субъектларининг бошқарув соҳасида субъектив ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қонуний ҳаракатларни ихтиёрий бажаришини назарда тутади. Бунда маъмурий-ҳуқуқий нормаларни бажаришдан фарқли ўлароқ, улардан фойдаланиш жараёнида субъектив ҳуқуқлар амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим. Масалан, фуқаро тегишли тартиб-таомилларни бажариш (имтиҳон топшириш, ҳужжатларни қўлга киритиш ва ҳоказо) йўли билан олинган транспорт воситасини бошқаришга бўлган ҳуқуқни амалга ошириши мумкин. Шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида махсус назарда тутилган ҳолларда маъмурий тартибда ҳуқуқни қўллаш судларга (судьяларга) юклатилади. Жумладан, бундай ҳаракатларни суд органлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун маъмурий жазолар тайинлаш ҳамда айрим маъмурий низоларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш чоғида амалга оширади.
Шундай қилиб, маъмурий-ҳуқуқий нормаларни қўллаш уларга риоя қилиш, уларни бажариш ва улардан фойдаланишдан айрим ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради.

Download 35,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish