2-мавзу. Умумий маъмурий ҳУҚУҚнинг ҳУҚУҚий манбалари. Мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат



Download 35,84 Kb.
bet1/6
Sana27.01.2023
Hajmi35,84 Kb.
#903840
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-mavzu Nazariy


2-МАВЗУ. УМУМИЙ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАНБАЛАРИ.


Мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат:

1. Ҳуқуқий манбалар таснифланиши.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – маъмурий ҳуқуқнинг асосий манбаси сифатида.
3. Қонун ҳужжати маъмурий ҳуқуқнинг муҳим манбаси сифатида.
4. Оммавий бошқарувда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тутган ўрни.
5. Маъмурий ҳуқуқ манбаларининг ўзаро алоқаси ва иерархияси тамойиллари.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик / Х.Т. Одилқориев, И.Исмаилов, Н.Т. Исмаилов ва бошқ.; проф. Х.Т. Одилқориев ва Б.Э.Қосимовнинг умумий таҳрири остида.
– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010. – 640 б.
2. Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Х.Рустамбаев. – Т., 2006.-800 б.
3. Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М. Административное право Республик Узбекистан Общая часть. Учебник. –Т.: Консаудитинформ-Нашр, 2012. – 591 с.
4. С.Муратаев, Б.Мусаев, Д.Артиков. Маъмурий ҳуқуқ ва процесс. Дарслик. ТДЮУ, 2020.-520 б.
5. Ж.Нематов. Маъмурий ҳуқуққа кириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил.Ўқув-услубий қўлланма. “Топ Имаге Медиа”.2020- 130 б.
6. Институты конституционного права / Отв.ред.Л.В.Андриченко, А.Е.Постников.-М.: ИД «Юриспруденция», 2011.-496с. (с.32-105)
7. А. И. Елистратов. Основные начала административного права. /Старилов Ю.Н «Российское полицейское (административное) право: Конец ХИХ – начало ХХ века: Хрестоматия. – Воронеж: Издатальство Воронежского государственного университета, 1999. Стр.394).
8. Ичиҳаши Катсуя ҳен. “Акчуару Гёусеиҳоу” Ҳоуритсубункаша, 2010. 48-49 п.
9. Эркин Ҳожиев, Тўлқин Ҳожиев. Маъмурий ҳуқуқ/ дарслик – Т.:2006. 93-94-бет.
10. Мурои Тсутому “Шингендаигёусеиҳоунюумон (1)” Ҳоуритсубункаша, 2005. 26-27 п.

Маъмурий-ҳуқуқий норма давлат томонидан ўрнатилган ва бажарилиши махсус давлат воситалари билан таъминланадиган, жоиз хулқ-атвор меъёридир. Ҳуқуқ нормаси ўз юридик мазмунига кўра муайян хулқ-атвор қоидаси бўлиб, унга риоя қилиниши турли ташкилий, маърифий ва рағбатлантириш воситаларини, шунингдек, уларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан юридик мажбурлов (интизомий, маъмурий, моддий, жиноий жавобгарлик) чораларини қўллашни назарда тутади. Ушбу хусусиятлар маъмурий-ҳуқуқий нормаларга ҳам хосдир. Улар давлат-бошқарув фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ва мазкур фаолият жараёнида юзага келувчи бошқарувга доир муносабатларни (масалан, шахснинг, ижро этувчи ҳокимият субъектларининг ҳуқуқий мақомини) белгилайди.


Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг қуйидаги функцияларини фарқлаш мумкин:

  • ижро этувчи ҳокимият тизими ва унинг айрим бўғинлари ташкилий фаолиятини тартибга солиш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро оқилона алоқани таъминлаш;

  • давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбга чиқарилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  • давлат бошқаруви соҳасида бевосита иш олиб борувчи ва муайян ҳажмда унинг функцияларини бажарувчи (масалан, маҳаллий ҳокимликлар) ёхуд ўз ҳаракатлари билан бу соҳа (масалан, фуқаролар, жамоат бирлашмаларининг) манфаатларига у ёки бу тарзда дахл этувчи барча шахслар ва фуқароларнинг ижобий хулқ-атвори вариантларини белгилаш. Ижобий ёки лозим даражадаги хулқ-атвор қандай ҳаракатларни бажариш мумкинлигини (жоизлигини), қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиш керак (тақиқларни), қандай ҳаракатларни бажариш зарурлигини (кўрсатмаларни) назарда тутади. Аслида маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг хулқ-атворига бошқарувнинг таъсири худди мана шунда намоён бўлади;

  • ижро этувчи ҳокимият механизмининг конституциявий вазифаси самарали амалга оширилишини, яъни қонунларда белгиланган талабларининг бажарилишини таъминлаш ва шу тариқа ягона давлат ҳокимияти ижроия тармоғининг моҳиятини намоён этиш;

  • давлат-бошқарув фаолияти жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларда мустаҳкам қонунийлик тартиби ва давлат интизомини таъминлаш;

  • маъмурий жавобгарликни нафақат бошқарувга доир муносабатларга, балки ҳуқуқнинг бошқа кўпгина тармоқлари (масалан, меҳнат, молия, ер ҳуқуқи) нормаларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида татбиқ этиш.

Маъмурий-ҳуқуқий нормалар муайян ички мутаносибликка (иерархияга) эга. Бу маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг поғонама-поғона бўйсунишини, яъни муайян иерархиясини: конституциявий нормалар, қонунларнинг нормалари ва ижро этувчи ҳокимият субъектлари (масалан, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати, вазирлик, маҳаллий ҳокимликлар) томонидан ўрнатиладиган нормалар мавжудлигини англатади. Ягона юридик мазмунга эга бўлган мазкур ҳуқуқий нормалар ўзининг юридик кучига кўра тенг эмас. Конституциявий ва қонун хусусиятига эга бўлган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ўз юридик аҳамиятига кўра бирламчидир. Ижро этувчи ҳокимият субъектлари томонидан ўрнатиладиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар конституциявий қонунчилик нормаларига нисбатан иккиламчи хусусият касб этади.
Бундан ижро этувчи ҳокимият субъектларининг фаолиятигина эмас, балки улар яратадиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ҳам қонунга мос бўлиши лозим, деган хулоса келиб чиқади. Ҳуқуқий нормалар иерархиясида улар муайян ўрин эгаллайди. Ижро этувчи ҳокимият субъектлари томонидан яратиладиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ҳуқуқ ижодкорлигининг иккиламчи (ҳосила) шакли сифатида, аввало, Конституция ва қонунчилик нормаларининг таъсирчанлигини таъминлайди. Шу тариқа улар бу нормаларга аниқ амал қилувчи ҳуқуқий қоидалар мақомини бахш этувчи муҳим юридик воситалардан бири бўлиб хизмат қилади, шунингдек, уларда ифодаланган умумий хулқатвор қоидаларини аниқлаштиради ва муайянлаштиради. Шу сабабли, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан яратиладиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ушбу ҳокимият фаолияти доирасида қонунларни амалиётга татбиқ этиш жараёнида алоҳида ўрин тутади.
Таъкидлаш жоизки, ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий ҳуқуқ ижодкорлиги муайян шароитларда амалга оширилиши мумкин. Бундай шароитларга қуйидагилар киради:

  • тегишли қонунчилик ҳужжатида мазкур имконият тўғридантўғри назарда тутилади. Масалан, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунда Ўзбекистон ҳукуматининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга татбиқ этиш тартибини белгилаши назарда тутилган;

  • ижро этувчи ҳокимиятнинг мазкур субъекти учун белгиланадиган ваколатлар мажмуи унинг ҳуқуқ ижодкорлик борасидаги ваколатларини оддий қайд этиш тарзида эмас, балки аниқ ифодаланган кўринишда ўз ичига олади (масалан, норматив ҳужжатлар қайси масалалар бўйича қабул қилиниши мумкинлиги кўрсатиб ўтилади). Жумладан, вазирликлар тўғрисидаги низомларда ижро этувчи ҳокимиятнинг мазкур органларга ўз ваколатлари (белгиланган фаолият соҳаси) доирасида қонунларга мувофиқ ижро этувчи ҳокимиятнинг ўзга органлари, шунингдек, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган;

  • ижро этувчи ҳокимият (маъмурий) норма ижодкорлигидан баъзан тизим доирасида тартибга солиш мақсадида, яъни ижро этувчи ҳокимият (давлат бошқаруви) механизмининг ички ташкилий манфаатлари йўлида фойдаланилади.

Муҳими, тўғридан-тўғри амал қилмайдиган қонунчилик ҳужжатларида уларни ким бажариши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ва айни вақтда бунинг учун зарур бўлган қонуности норма ижодкорлиги ваколатларининг ҳажми белгиланиши лозим.
Маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги гуруҳлари маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг тартибга солиш предмети сифатида намоён бўлади:

  1. давлат бошқаруви субъектлари бошқарув фаолиятини, яъни ўз вазифалари, функциялари ва ваколатларини бевосита амалга ошириши билан боғлиқ бўлган муносабатлар;

  2. ташкилотнинг ички муносабатлари – давлат бошқаруви субъектлари доирасидаги, шунингдек, қонун чиқарувчи ва суд органлари тизимидаги уларнинг фаолиятини ташкил этиш (девони) ҳамда уларда давлат хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган муносабатлар;

  3. маъмурий судлов ишларини юритишни ташкил этиш билан боғлиқ муносабатлар.

Шундай қилиб, маъмурий-ҳуқуқий нормалар деганда, давлат бошқаруви соҳасидаги ҳамда бошқарув хусусиятига эга бўлган муносабатларни, ижро этувчи ҳокимият органларининг ички ташкилий соҳадаги, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти органлари аппаратларининг фаолияти ҳамда давлат хизматини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий норма тушунилади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар ўзининг тартибга солиш йўналишлари ва юридик мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар турли мезонлар, яъни тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари, вазифаси, функцияларига кўра турларга ажратилади.

  1. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар вазифасига кўра моддий ва процессуал турларга бўлинади.


Download 35,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish