2-мавзу. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши. Режа. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши. Европадаги тарихий географик тадқиқотлар


Европадаги тарихий географик тадқиқотлар



Download 93,5 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi93,5 Kb.
#141605
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 Мавзу. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши (1)

2. Европадаги тарихий географик тадқиқотлар
Ғарбий Европада тарихий география фанига А.Ортелий, Ф.Клювер, Ж.Б. Д’Анвиль, Г.К.Дарби каби олимлар катта ҳисса қўшганлар.
Россияда эса тарихий географиянинг асосчиси В.Н.Татишев ҳисобланади. И.Н.Болтин ҳам мазкур фаннинг ривожланишига катта эътибор қаратган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан тарихий география соҳасида тадқиқотлар олиб борган Н.Н.Барсов Киев Руси географиясини ўрганди.
XX аср бошида Петербург археология институти ва Москва университетида тарихий география ўқитила бошланди. Талабаларга мазкур фан асосларини Петербургда С.М.Середонин ва А.А.Спицин, Москва университетида эса М.К.Любавский ўқишган. А.Н.Насонов эса қадимги Рус тарихий географиясига оид “Рус ери” номли илмий тадқиқотини 1951 йилда Москвада нашр эттирган. М.Н.Тихомиров “Россия XVI асрда” номли фундаментал тадқиқот яратган (Москва, 1962 йил). И.А.Голубцовнинг илмий тадқиқотлари асосан тарихий картография ривожи масалаларига бағишланган. М.В.Витов, В.К.Яцунский, В.З.Дробижев, И.Д.Ковальченко, А.В.Муравьев, Л.А.Гольденберг, М.И.Беловлар тарихий географиянинг назарий масалаларига бағишланган илмий тадқиқотлар ёзишган.
Ўзбекистонда тарихий географияга доир тадқиқотлар асосан Ш.Камалиддинов, О.Бўриев тадқиқотларида учрайди. Ш.Камалиддинов Жанубий Суғд, Тохаристоннинг тарихий географиясини IX-XIII аср бошлардаги араб тилидаги манбалар орқали тадқиқ этиб, алоҳида монография ёзган.
О.Бўриевнинг “Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё” номли асарида (Тошкент, 1997 йил) эса Марказий Осиёнинг XIV-XV асрлардаги маъмурий-ҳудудий бўлиниши, табиати, хўжалиги, халқаро алоқалари географияси ва топонимияси ҳақида сўз юритилади.
"Тарихий география" атамаси турли фанлар – географик кашфиётлар тарихи ва география фанлари, сиёсий чегараларнинг ўзгариш тарихи ва тарихий воқеаларга географик омилламинг таъсирини ўрганади. Буларнинг барчаси тавсиф этилувчи мавзулар бўлиб, атамани муҳокама этишни бошлашга ўрин йўқ. Далиллар ҳали ҳам тарихий география тарихий фан эканлигини, бир томондан эса географик билимлар сирасига киришини кўрсатиб турибди. Профессор Е.Ж.Р Тейлорнинг сўзига асосланиб: Географлар ўтмишни ўрганиб, уларнинг фанининг мазмуни ҳам айнан шунинг ўзидир", — дейиш мумкин. Тарихий география географиянинг ўтмишини қайта тиклайди ҳамда воқеалар кечишининг мақсадларини таъминлаб, бирор минтақанинг даврий кетма-кетлик асосидаги тараққиётини ёритади.Бу кузатувлар алоҳида шахснинг тадқиқоти бўлиши ва кўплаб ҳажмдаги фанларнинг ҳамкорлигига сабаб бўлиши мумкин1.
3. Ўрта Осиё олимлари асарларинингтарихий география учун аҳамияти
Хоразмий. Ўрта асрларда халифа Маъмун ташкил қилган “Байтал-ҳикма” („Донишмандлар уйи")да буюк аллома Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий ҳам фаолият кўрсатган. Халифа Маъмун ўша даврда ер юзининг батафсил карталарини тузиш тўғрисида топшириқ берган. „Дунё карталари" аслида яхлит атлас бўлиши керак эди. Атлас тузиш иши билан 70 га яқин олим шуғулланган, уларга эса Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий бошчилик қилган.

Download 93,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish