Омул(Чоржўй) нинг узунлик ва кенглигини аниқлаш усули, Балх билан Бухоро орасидаги масофани уларнинг кенглик ва узунликларига қараб аниқлаш усуллари ва ҳакозалар берилган4.
Ёқут Ҳамафий. Шарқ мамлакатлари ва Шарқнинг улуғнамояндалари тўғрисидаги иккита шоҳ асарнинг муаллифи Ёқут Ҳамафийдир. Унинг „Муъжам ал-булдон" („Мамлакатлар луғати")номли асари 10 жилдданва „Муъжам ал-удабо" („Адиблар луғати")асари 7 жилддан иборат.
Ёқутнинг „Муъжам ал-булдон" асари ҳозирги тил билан айтганда,дунвонинг географик ва топонимик луғатидан иборат. Луғатда ҳар бир мамлакатга, шаҳар, тоғ, дарё ва қишлоққа берилган изоҳлар билан бир қаторда, аҳолига доир, шу ерда яшаган атоқли шахслар, шу ердаги зиёратгоҳлар, ёдгорликлар, об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўп.
Ҳофизи Абру. Ҳофизи Абрунинг асл исми шарифи – Шаҳобиддин Абдуллоҳ ибн Лутфиллоҳ ал-Ҳавофий (1362-1431 уиллар). У ўзининг хизмат фаолиятини Амир Темурнинг саёҳатларидан бирида мунший вазифасидан бошлаган ва умрининг охиригача темурийларнинг сарой тарихчиси бўлган. У кўп марта саёҳатга чиққан, кўп жойларни кўрган.
1414 йил Ҳирот ҳокими Шоҳрухга арабча ёзилган жуғрофия китобини тақдим қилишган. Бу „Китоб ал-масолик ва ал-мамолик"(“Йўллар ва мамлакатлар китоби") эди. Уни „Ашкол ал-ақолим"(“Иқлимлар сурати") деб ҳам аташган.
Ҳофизи Абрунинг географик мероси асосан икки соҳада ёрқин кўринади: географик тасвир (матн) ва „суратлар" — карталар чизишда.
Асарнинг мундарижаси қуйидагича: дастлаб оламнинг умумий баёни берилган, етти иқлимнинг қисмлари таърифланган.Унинг кетидан океанлар, денгизлар, кўллар ва тоғлар, сўнгра айрим вилоятлар (Араб диёри, Мағриб, Рум, Арман, Ироқ,Хузистон, Хуросон ва бошқалар) нинг „масофалари", яъни ер майдони ва табиий шароитлари баён этилган. Энг охирида йирик шаҳарлар (Ҳирот, Марв, Балх, Машҳад ва бошқалар) таърифланган.
Бобур. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳонга-Бобурнома" номи билан машҳур бўлган шоҳ асари бўлиб, у есдалик-хотира шаклидаги асардир.Ўзининг баён услуби билан„Темур тузуклари"ни эслатади. Китобда Фарғона, Тошкент,Самарқанд, Ҳисори шодмон, Чағониён, Кобул, Хуросон пойтахти Ҳирот ҳамда Шимолий Ҳиндистоннинг ХВ аср иккинчиярми ва ХВИ асрнинг биринчи ўттиз йиллигида ижтимоий-сиёсий аҳволибатафсил ёритилган.
Асар мазмунини шартли уч қисмга булиш мумкин:
1. Фарғона ва Мовароуннаҳр воқеалари даври (1494-1504 йиллар).
2. Кобул ва Хуросон воқеалари даври (1504-1525 йиллар).
3. Ҳиндистон воқеалари даври (1525-1530 йиллар).
Сиёсий воқеалар баёнидан ташқари, асар географик ҳамда этнографик маълумотларга бой. Ундан Фарғонанинг турк-мўғул қабилалари, кўчманчи ўзбеклар қўшини тузилиши, Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон халқларининг урф-одатлари, ҳайвоноти, ўсимликлари, паррандалари вабошқалар тўғрисида тафсилотлар ўрин олган. Шунингдек, асардабир қанча жой номларининг этимологиясини Бобурнинг ўзи тушунтириб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |