Беруний. Шарқшуносларнинг тахминича, Беруний 150 тача асарнинг муаллифидир. Баъзи шарқшунослар, у 180 тача китоб ёзган, деган фикрда. Шарқшуносларнинг энг кейинги ҳисобига кўра, Беруний асарлари қуйидагича тақсимланади: астрономияга оид асари — 70 та, математикага оиди — 20 та, география -геодезияга оиди — 12 та, картографияга оиди —4 та, иқлим ва об-ҳавога оиди — 3 та, минералогияга оиди —3 та Жаҳафага оиди — 4 та,физикага оиди — 1 та, доришуносликка оиди — 2 та, тарих, этнографияга оиди — 15 та, адабиётга оидасари 28 тадир.
Беруний асарлари орасида географияга доир махсус китоблар анчагина; унинг астрономия ва бошқа соҳаларга бағишланган китобларида ҳам географик маълумотлар кўп. Берунийнинг узунликлар ва кенгликлар, Ер юзидаги одамлар яшайдиган мамлакатларнинг чегараларини аниқлаш, суратга тушириш,ҳавонинг исиши ва совиши сабаблари тўғрисидаги асарлари ҳам бўлган; у Птолемей ,,География"сига қисқача шарҳ ҳам ёзган.
“Осори боқия” („Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия"-.”Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) тахминан 1000 йилда,Абу Равҳон Журжон (Каспий денгизининг жануби-шарқидагишаҳар)да яшаганида ёзиб тамомланган. Бу асар 1879 йил инглиз1943 йил форс тилига, 1957 йил рус тилига, 1968 йил ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. Асарда турли халқларнинг календар тизими, ой ва мучал номлари, байрамлари, Ой манзиллари, жуда кўп метеорологик, фенологик ва тарихий маълумотлар, қабилалар важ ойларнинг номлари ёзилган. Европалик шарқшунослар бу асарни қисқача „Хронология" деб атайдилар.
“Картография” („Тастиҳ ас-сувар ва табтиҳ ал-қувар") 10варақдан иборат рисола бўлиб, хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмунга бағишланган. Рисоланинг кириш сўзида астрономия, картография ва географиянинг амалий аҳамияти тушунтирилган.
“Геодезия" („Китобу таҳдиди ниҳоёт ал-амокин ли ташиҳмасофат ал-масокин" — „Турар жойларнинг ораларидаги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг чегараларини белгилаш ҳақида китоб").Бу китобнинг биттагина қўлёзма нусхаси мавжуд.Унда “23 ражаб 426” ёзуви бор; бу-1025 йил 20 октябр дегани.Китоб шу йили ёзиб тугатилган. Аслида Беруний уни 1017 йилда Хоразмда ёза бошлаб, Кобулда давом эттирган ва Ғазнада ниҳоясига етказган.
Китобнинг учинчи бобида дунё географияси баён этилган-шаҳарларнинг кенгликларини аниқлаш, иқлимларга бўлиш, уларнинг чегаралари, океанлар, денгизлар ва оролларнинг тақсимланиши баён етилган, шимолда яшайдиган ису ва югра қабилалари тилга олинган.
Китобнинг бешинчи боби жойларнинг географик узунлигини аниқлаш усулларига бағишланган. Умуман, бу китобда таклиф қилинган ва амалда қўлланилган ўлчаш услублари, асбоблари ўрта асрларда энг илғор усуллар ва энг маъқул асбоблар бўлган.Бешинчи бобнинг охирида кўпгина мисоллар келтирилган; жумладан, Бағдод билан Рай, Рай билан Журжон, Журжон билан Болхон оралиқларидаги меридиан фарқини аниқлаш усули, Балх ваЖуржония шаҳарларининг узунлик ва кенгликларига асосланиб
Do'stlaringiz bilan baham: |