2-Мавзу: «Шахс ва ташкилот» КЎргазмали қуроллар бошқарув услуби


Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган саккизта сўз



Download 177,88 Kb.
bet3/10
Sana07.04.2022
Hajmi177,88 Kb.
#533258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5211012485124986003

1.Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган саккизта сўз.
Бизнинг қандай бўлишимиз фикрлашимизга боғлиқ. Тафаккуримиз тақдиримизни белгилайди. “Инсоннинг ўзлиги, кун бўйи нима ҳақида ўйлаганидадир”, деганди Эмерсон.
Бизнинг асосий муаммомиз фикрнинг тўғри йўналишини танлашдир. Рим файласуфи Марк Аврелий айтган тақдиримизни ўзгартирадиган қуйидаги ибораларда жон бор. Ўқиб олинг:
“Бизнинг ҳаётимиз – фикримиз қандай бўлишига боғлиқ. Сиз ўзингиз ўйлаганингиздек эмас, балки Сиз нима ҳақида ўйлаётган бўлсангиз шундай кишисиз”.
Агар Сиз қалбингиз хотиржам ва бахтли бўлишни истасангиз ёруғ кунлар ҳақида ўйланг, бардам бўлинг. Шунда Сиз ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қилиб юрасиз.
2. Ўч олишга уриниш қимматга тушади.
Гипертония беморларнинг аксарият ҳолларда ҳафақонликдан келиб чиқади. Уларнинг доимий азият чекиши туфайли қон босими кўтарилади. Юрагида оғриқ пайдо бўлади.
Қадимдан бир мақол бор: “Кимки хафа бўлишни билмаса тентак, кимки ўзини хафа бўлишига йўл қўймаса у донишманддир”.
Мухолифлардан қасд олишга уриниш - бу кишининг ўзига қимматга тушади. Келинг, яхшиси, генерал Эйзенхауэр қилгандек, ўзимиз ёқтирмайдиган кишиларга вақт сарфламайлик.
3. Қандай қилсангиз миннатдан азият чекмайсиз?
Инсон табиати шундай, у ташаккур билдиришни унутиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, биз агар ҳар сафар ташккур эшитишни кутиб турсак, бош оғриқни кўпроқ орттириб олган бўламиз. Биз қувноқ ва бахтли бўлишни истадикми, келинг, кимнингдир раҳматини ёки миннатини ўйламайлик. Кимгадир, ниманидир берганимиздан ўзимиз хурсанд бўлаверайлик.
Миннат худди ёввойи ўт бўлса, миннатдорчилик атиргулдир. Уни авайлаш, суғориш, севиб ўстириш лозим. Агар бизнинг болаларимиз миннатдор бўлишмаса, бунда кимни айблаш керак? Менимча фақат ўзимизни.
4. Сиз ўзингизда борини миллион долларга алмаштирган бўлармидингиз?
Иккала кўзингизни миллион долларга туҳфа қилармидингиз? Оёқларингизни неча пулга сотардингиз? Қўлларингизни-чи? Болаларингизни, оилангизни-чи? Ҳисоблаб чиқсангиз, ўзингиз нималарга эга эканлигингизни тушуниб етасиз. Бу бойликларингизни Рокфеллер, Форд, Моргановларнинг ҳамма олтинларини тўпласа ҳам алиштирмас эдингиз, тўғрими?
Биз эса мана шунинг қадрига етамизми? Шопенгауэр айтганидек: «Биз ўзимизда борини жуда кам ўйлаймиз. Нуқул етишмаётган нарсалар ҳақида қайғурамиз. Сиз ҳам, биз ҳам ўзимиздан уялишимиз керак. Ҳар куни эртакдагидек гўзаллик қўйнида яшаймиз-у, бироқ буларни сезмаймиз. Агар ғам-ташвишсиз, тўлақонли яшашни бошламоқчи бўлсак, бахтсизлигимизни эмас, омадимизни худонинг марҳамати деб, ҳисоблайлик.

Download 177,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish