2 мавзу. O‘zbekiston respublikasida logistika xizmatining huquqiy asoslari. Logistika tizimining zamonaviy kontseptsiyasi



Download 120,51 Kb.
bet6/8
Sana07.02.2023
Hajmi120,51 Kb.
#908702
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 мавзу маъруза Логистика

Жадаллик тамойили. Логистик тизимлар ташкилий-иқтисодий таълим билан чекланиб қолмаслиги керак. Улар қамраб олинаётган жараёнлар моҳиятини акс эттириши лозим. Ушбу моҳият такомиллаштиришни ривожлантириш, унга интилиш билан ифодаланадиган истиқболли жадалликдан иборат. Жадаллик ҳаракат шакли сифатида ишлаб чиқариш ва таъминот-сотиш операциялари, меҳнат воситалари, шунингдек, ривожланишнинг навбатдаги босқичида аниқланган мақсад ҳамда вазифаларнинг дискретлигини бирлаштиради.
Тўлиқлик тамойили. Бу логистикадаги тизимлар бир-бири билан чамбарчас боғланган бир қанча ёки кўплаб таркибий қисмлар мажмуи сифатида тузилиши керак. Логистик тизим доирасида бирорта айрим таркибий қисмларнинг мунтазам мустақил фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди ва бу нотузилмавий ҳисобланади. Бундан фақат фавқулотда ва ностандарт ҳолатларгина мустасно.
Мослашувчанлик тамойили. Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда, логистик тизимлар ва занжирлар шундай тузилиши керакки, бунда тузилмавий таркибий қисмлар ҳар доим бир-бирини алмаштириш имконига эга бўлиши керак. Ушбу тамойилга риоя қилиш тизимга ички ёки ташқи шароитларда мослашишга ёрдам беради. Бу билан бошқа тамойил ҳам чамбарчас боғланган.
Ташаббускорлик тамойили. Логистик тизимларни ушбу тамойил бўйича тузиш шаклланаётган тузилмалар томонидан юз бериши мумкин бўлган воқеаларга огоҳлантирувчи таъсир қобилиятининг, шунингдек, хўжалик фаолияти жараёнига ижобий таъсир қилувчи субъектив шароитларни яратиш ва тартибга солиш имкониятининг намоён бўлишини кўзда тутади. Мақсадга мувофиқлик тамойили. Бу тамоийл кўзланган мақсадларга эришишда ижобий рол ўйнайдиган имкониятни жалб қилишга мўлжалланган. Шундай қилиб мўайян вазифаларнинг қарорлар вариантининг кўплиги кўчиш сарф-ҳаражатлари ёки вақтини имкон қадар камайтиришга интилиш хусусиятига эга тишкилий, техник ва технологик тузилмаларни танлашда сайлаш хусусияти намоён бўлади. Логистика тамойилларини амалга ошириш биринчи навбатда, ягона раҳбарлик остида бирлашган тузилмаларда омборчилик ва транспорт хўжалиги бўйича бир-бирига боғланган вазифалар тўплашни юзага келтиради.
Агар юк ташиш ва омборчилик хўжаликларини бошқаришнинг анъанавий услублари дискрет, кўпинча эса алоҳида хусусиятга эга бўлса, логистик ёндошувда комплекс бошқарувга ўтиш амалга оширилади.
Логистика нуқтаи назаридан хўжалик тизимларининг истиқболлилиги нафақат уларнинг моддий-техника базасини кўйпайтириш, балки уни такомиллаштириш, яъни у ўз ичига олган ва у билан боғлиқ барча нарсаларнинг келишилгани билан эришилишини назарда тутиш керакки.
Чет элда хўжалик фаолиятини ташкил этишнинг энг самарали кўрсаткичига нафақат транспорт-омборчилик хўжлигини экстенсив ривожлантириш, яхши жиҳозланган омбор мажмуаларини оммавий равишда қуриш, истиқболли технологиялар, конструкциялар ва асбоб-ускунлардан фойдаланиш туфайли, балки ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, таъминот ва сотишни логистик тамойилларидаги барча ўзаро боғлиқ тизим ва кичик тизимларни имкон қадар бирлаштириш орқали мослаштириш натижасида эришилган.
Ушбу тамойилларни амалга ошириш барча турдаги заҳиралар миқдорини камайтириш, моддий оқимлар номутанносиблигини пасайтириш, моддий ресусрлар ва тайёр маҳсулотни сақлаш ҳамда кўчиришга кетадган ҳаражатларни қисқартиришга олиб келади. Бундан ташқари, хўжалик фаолиятини бошқаришда баланслаштиришни оширади. Логистик тизимга кирувчи тузилма ва бўлинмалар бир маромда фаолият юритиши барқарор хусусиятга эга бўлади. Бундан ташқари, логистика тамойиллари услубиятни такомиллаштириш ва ташкилий лойиҳалаштириш сифатини ошириш, транспорт-омборчилик, ишлаб чиқариш, коммуникация ва ахборот кичик тизимларини лойиҳалаштиришга тизимли ёндошувни таъминлаш имконини беради.
Лойиҳавий-изланиш ишларида логистик ёндошувни қўллаш ишлаб чиқариш тизими ва инфратузилмавий кичик тизимлар лойиҳаларини ушбу тизимларда юзага келиши мумкин бўлган воқеаларни башорат қилишнинг юқори даражали лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳаракат тузилмасини шакллантирувчи ишлаб чиқариш-иқтисодий таркибий қисмлар мажмуи самарадорлигини оширадиган кутилаётган аниқ натижаларга эришишни кафолатлаш имконини беради.
Логистик вазифалар ва тамойилларни амалда ўзгартириш турли-туманлиги билан ажралиб туради ва мўайян вазиятга боғлиқ.
Логистиканинг мақсадлари, вазифалари ва тамойилларини амалга ошириш учун нафақат иқтисодий, услубий ва илмий асосларга, балки тегишли тизимли таъминотга ҳам эга бўлиш лозим. Ушбу тизимли таъминот тўртта йўналишга эга. (1.1-расм)
Таъкидланганидек, ижтимоий-иқтисодий таъминотга бозор, талаб, ишлаб чиқариш ва муомала соҳалари, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида асослар мажмуи киради.
Моддий-техника таъминотига логистик мақсадларни (транспорт воситалари, кўтариш-транспорт ускуналари, бинолар, иншоатлар, шохобча йўллари, ҳисоблаш машиналари, алоқа воситалари, омбор ускуналари, тара, қадоқлаш ва ҳоказолар) жисмоний амалга ошириш бўйича моддий ва техник воситалар мажмуи киради.
Логистиканинг макро ва микроиқтисодиётдаги технологик таъминоти ишлаб чиқариш жараёнларини аниқ мослаштириш ва моддий ҳамда ахборот оқимларини уларни кўчиришнинг барча босқичларида бошқариш орқали намоён бўлади.
Математик таъминот эса математика ҳамда кибернетика услублари ва асбобларини қўллашга асосланган. Логистикани таъминлаш тизими 1.1-расмда акс эттирилган.

Download 120,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish