Миллий ғоя ва манавиятга оид фанлаирни ўқитишда халқ оғзаки ижод намуналари тарихий битиклар алломалар мероси бадиий адабийотлардан фойдаланиш Режа: - Миллий ғоянинг шаклланиш тарихи.
- Жамиятимизнинг миллий ғоя асосида шаклланишида тарихий мероснинг ўрни.
- Мустақиллик йилларида тарихий меросимизга муносабатнинг ўзгариши.
Миллий ғоянинг шаклланиш тарихи. Маълумки, ҳар қандай ғоя ва мафкура муайян ижтимоий-тарихий негизларга асосланганда ўз мақсадлари атрофида одамларни уюштиради ва ҳаётда амалга ошади. “Биз, – деб таъкидлайди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли” маърузасида, - ўз олдимизга қўйган эзгу мақсад-муддаоларга эришишда, барқарорликни таъминлаш ва мамлакатни янгилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни жорий этишда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб улкан ишларни амалга ошириб келаётганимиз барчамизга яхши маълум”.
Шу муносабат билан мамлакатимизнинг тарихан қисқа вақт ичида улкан ютуқларга эришишида улкан аҳамиятга эга бўлган миллий ғоянинг шаклланишида тарихий мероснинг ўрни беқиёс.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг тарихий мероснинг аҳамияти ҳақидаги таърифи қуйидаги ибратли фикрлари масаланин “Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бутун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин...” (Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т, “Шарқ”, 1998, 2 бет) моҳиятини янада ойдинлаштиради: - Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг тарихий мероснинг аҳамияти ҳақидаги таърифи қуйидаги ибратли фикрлари масаланин “Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бутун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин...” (Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т, “Шарқ”, 1998, 2 бет) моҳиятини янада ойдинлаштиради:
Do'stlaringiz bilan baham: |