2-мавзу. Меҳнат жараёнларини ташкил этиш


Инсоннинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ҳолати



Download 79,23 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi79,23 Kb.
#40279
1   2   3   4   5   6
4. Инсоннинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ҳолати
Ижтимоий ҳолат – инсон ѐки ижтимоий гуруҳнинг жамиятдаги ўзаро барқарор ижтимоий муносабатлари мажмуи бўлиб, унинг натижаси ва ифодаси яшаш ҳамда ривожланиш шарт-шароитлари ва воситаларини қайта шакллантириш ҳисобланади.
Бундай ѐндашув ва тасаввурлар ижтимоий уюшган меҳнатга тегишли ва улар қуйидагилардан иборат:

  1. Ижтимоий уюшган меҳнат соҳаси инсоннинг ўз жамиятидаги ижтимоий ҳолати учун қанчалик зарур ва асосий эканлигини аниқлаш.

  2. Инсон меҳнат қилишига тўғри келадиган асосий ижтимоий шаклларни аниқлаш лозим бўлади. Бунда айнан ижтимоий уюшган меҳнатнинг асосий таркиби таърифларини англаб олиш ѐрдам беради.

  3. Меҳнат фаолияти қандай қадриятларга йўлланганлиги ва қайси сабаблар ишчи учун ҳал қилувчи эканлигини аниқлаш керак. Жамиятда бу қадриятларга изчил амал қилиш ва бу сабабларга асосланиш учун зарур ва етарли шарт-шароитлар бор-йўқлигини баҳолаш муҳимдир.

  4. Кишининг меҳнат фаолияти соҳасида унинг нормал иш ҳолатини бузадиган хавфлар бўлса, бу хавфлар кишининг ўз хатти-ҳаракатлари ва яратадиган вазиятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Улар кишига боғлиқ бўлмаган ижтимоий шарт-шароитлар, жараѐн ва ҳолатларга боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Уларни кишининг ижтимоий ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти соҳасидаги ҳолати тавсифига тақсимлаш керак.

Ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида инсон ҳолатининг ўзгариб боришига таъсир этувчи омиллар, бирор жараѐн таъсирида баъзи ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар таъсирида янгиланадиган ѐки ўзгарадиган сабаб ва ҳолатларга омиллар дейилади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида киши ҳолатини ўзгартирувчи омиллар кишилар тақдирлари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги масаладир. Чунки тегишли сабаб ва вазиятлар таъсирининг аниқ натижалари айнан инсон тақдири, яъни унинг ҳаѐт йўли бўлади.
Кишининг ҳаѐтий вазияти уни ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ҳолатини ўзгартирувчи жиддий омилдир.
Ишлаб чиқаришнинг илмий-техник ва технологик тараққиѐт омили. Бу ишлаб чиқаришда киши ҳолатини ўзгартиришнинг доимий таъсир қилувчи сабабидир. Техника – технологияга боғлиқ тарзда меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараѐни ҳам узлуксиз ўзгариб боради.
Ижтимоий фаолликнинг ижтимоий-гуруҳий ва синфий уюшганлик омили. Ижтимоий гуруҳлар хатти-ҳаракатидаги субъектив омиллар билан ўз ҳуқуқ, эркинликлари, манфаатларини англаш, ижтимоий-гуруҳий манфаатларини шакллантириш, уларнинг қониқтирилишини талаб қилиш билан боғлиқдир.
Ижтимоий-гуруҳий уюшганликнинг энг кенг тарқалган шакли – меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаларидир. Қонунчилик меҳнаткашларнинг уюшганлик ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишнинг бу шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлайди. Бу муносабатда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси, ушбу йўналишдаги қонун, фармон ва қарорлар асосий меъѐрий-ҳуқуқий асос ҳисобланади. Конституцияга кўра, халқаро хуқуқнинг умуман олинган тамойил ва меъѐрлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мазкур ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ижтимоий-меҳнат соҳасида БМТнинг инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948), Социал ривожлантириш тўғрисида Копенгаген декларацияси (1995) ва Ўзбекистон ратификация қилган Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларидир.

Download 79,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish